Мундарижа кириш 5 I боб. Платина ишлаб чиқариш бўйича дунё адабиётлари ва технологияларининг аналитик тахлили 12


Download 1.82 Mb.
bet15/24
Sana14.03.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1268221
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24
Bog'liq
kerakli malumot

1.4. Селектив чўктириш усуллари


Селектив чўктириш - эритма ёки газ системадаги бошқа компонентларга таъсир қилмаган холатда бир кимёвий компонентни кам эрийдиган бирикма (чўкма) ҳолида ажратиб олиш жараёни.
Эритма таркибида платина ионларини эритмадан чўктириб олишнинг бир неча турлари мавжуд. Булар кимёвий, электрокимёвий, физик чўктиришлар хисобланади.
Кимёвий чўктириш асосан ўрин олиш, ўрин алмашиниш, бирикиш, реакциялари билан кечади. Металлургияда кенг қўлланиладиган цементация усули ўрин олиш реакциясига мисол бўла олади. Айрим икки эрувчан моддалар йоки ионлар бирикиб чўкма хосил қилади.
Хозирги кунда металл ионларини чўктиришнинг энг кенг тарқалгани электрокимёвий усулдир. Яъни электролиз, бу усул билан металларни тоза холда олиш мумкин. Биринчи марта 1886-йил фтор элементи хам фтор тузларидан электролиз усулида олинган [65; 267 б.].
Физик чўктириш бу эритмадаги платинани кимёвий ўзгаришларсиз эритмадан ажратиш жараёни. Масалан платинанинг эритмадаги концентрациясини ўзгартириб чўктириш, бунда эритма хажми буғлатиш йўли билан камайтирилади. Эритманинг хажми камайгани хисобига эритмадаги платина тузи консентрацияси шу тузнинг эрувчанлик консентрациясидан ортади ва чўкади. Физик чўктиришнинг яна бир кўриниши бу эритма хароратини ўзгартириш орқали чўктириш. Метал бирикмалари, тузларининг эрувчанлиги хароратга кучли боғлиқ. Моддаларнинг эритманинг иссиқ холатидаги эрувчанлиги, эритманинг совуқ холатидагига нисбатан фарқ қилади. Чўктириш металлургияда эритмалардан металларни ажратиб олишда ва кимёвий анализда элементларни ажратиб олишда кенг қўлланади. Сифат ва микдор анализининг кўпгина усуллари чўктиришга асосланган. Модда  эритмадан тегишли реагент қўшиб чўкмага туширилади. Саноатда (гидрометаллургия) ва аналитик кимёда, хусусан, рангли металларни электролитик чўктириш усули қўлланади. Электролиз йули билан металларгина эмас, балки уларнинг оксидларини хам чўктириш мумкин. Маcалан электролизлаб қўрғошин қўш оксиди ва марганец оксиди — анодда, молибден ва уран оксидлари — катодда чўкмага туширилади. Чўктириш биокимё, санитария-гигиена ва клиника лаборатрияларида ҳам қўлланади [66; интернет маълумоти].



Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling