Мундарижа кириш 5 I боб. Платина ишлаб чиқариш бўйича дунё адабиётлари ва технологияларининг аналитик тахлили 12


Платина ишлаб чиқаришнинг жорий этилган технологиялари


Download 1.82 Mb.
bet13/24
Sana14.03.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1268221
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24
Bog'liq
kerakli malumot

1.3.1 Платина ишлаб чиқаришнинг жорий этилган технологиялари


Платина ишлаб чиқаришнинг классик технологиялари асосан ўтган асрда ЖАР (Импала Платинум Лимитед) , Канада (INCО), АҚШ (Энгелхард минералз энд кемиклз, Жемини, Матти Бишоп, Мартин Металз Компании), Буюк Британия (Джонсон Матти Лимитед), Россия (Красцветмет) мамлакатларида қўлланила бошланган ва хозирги кунда хам қўлланилмоқда [64. 259-260 б.].
Шу кунгача платинани аффинажлашнинг энг кўп тарқалган усули бу классик усул (1.1-расм). Бу усул бўйича жараёнлар кетма-кетлиги қуйидагича, платина таркибли концентрат “шох ароғи” йоки оксидловчи (хлор-газ) таркибли хлорид кислотасида танлаб эритилади. Натижада палатина, палладий ва олтин эритма таркибига ўтади, сўнгра эритмадан олтин FeSO4 ёрдамида чўктириб олинади. Кейинги босқичда эритмадан платинани чўктириш мақсадида аммоний хлорид тузи қўшилади:
H2PtCl6 + NH4Cl = (NH4)2PtCl6↓ + 2HCl
Филтрлаш орқали тўқ-сариқ рангли аммоний гексахлороплатинат чўкмаси ажратиб олинади. Сўнгра чўкма 10 % ли аммоний хлорид эритмасида ювилади, қуритилади ва 700-9000С хароратда куйдирилиб платина кукуни олинади. Платина ажратиб олингандан сўнг эритма аввалига аммоний гидроксид эритмаси билан нейтралланади сўнгра хлорид кислотаси қўшиб палладий чўктириб олинади. Дастлабки концентрат танлаб эритилишидаги қолдиқ (кек) юқори хароратда куйдиришга йўналтирилади ва унинг таркибидан кумуш, қўрғошин ва бошқа платина гурухи металлари босқичма-босқич ажратиб олинади. Жараёнлар бир неча бор такрор амалга оширилиши ва жуда кўп айланма эритмалар хосил бўлиши ушбу технологиянинг эффективлигини пасайтиради [64. 260-261б].

1.1-расм. Платина олиш классик усулининг технологик схемаси

1.2-расм. «INCO» компанияси аффинаж заводининг принцпиал технологик схемаси
Россиянинг йирик платина ишлаб чиқарувчи заводи «Красцветмет» учун асосий хомашё Норилск ва «Североникел» комбинатларининг шламлари хисобланади. Хомашё-шлам таркиби ,%: 55-84 Pt; 0,3-06 Pd; 0,2-0,7 Rh; 0,7-15 Ir; 0,04-1,4 Ru; 0,4-0,6 Os; 0,02-12 Au; 0,06-0,1 Ag.
Ушбу шламдан платина гурухи металларини эритмага ўтказишда хлортаркибли хлорид кислота эритмасидан фойдаланилади. Эритиш жараёни икки босқичда амалга оширилади, биринчи босқичда металларнинг юқори концентрацияли эритмасини олиш мақсадида концентрланган хлорид кислотаси ишлатилади. Хар бир босқич 4 соатдан 6 соатгача давом этади. Иккинчи босқичдан сўнг 98 % платина эритмага ўтади. Аввалига эритмадан олтин цементация йўли билан ажратиб олинади, сўнгра платина аммоний хлорид билан ноэрувчан диаммонийгексахлороплатинат комплекси хосил қилиниб чўктирилади. Бундан сўнг эритма бошқа платиноидларни ажратиб олишга йўналтирилади, платина чўкмаси эса куйдирилиб платина кукуни олинади. Соф холдаги платина олиш учун ушбу кукун қайта эритилади, экстракцияланади, реэкстракцияланади ва яна аммоний хлорид билан чўктирилиб, юқори хароратда куйдирилади. Реэкстракциядан кейинги эритма электрокимёвий йўл билан қайта ишланади, бунда барча платина гурухи металлари электролизга учрайди. Олинган катод махсулоти қайта эритилиб жараён бошига қайтарилади [64; 225-247 б.].



Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling