Мундарижа кириш 5 I боб. Платина ишлаб чиқариш бўйича дунё адабиётлари ва технологияларининг аналитик тахлили 12


Download 1.82 Mb.
bet10/24
Sana14.03.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1268221
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24
Bog'liq
kerakli malumot

Дихлородикарбонилоплатинат - платинанинг хлор тутувчи карбонилли комплекс ноорганик бирикмаси бўлиб, қуйидаги формулага эга Pt(CO)2Cl2. Суюқланиш харорати - 142°С ни, парчаланиш харорати эса 210°Сни ташкил этади. Асосан қиздирилган хлорид платина орқали углерод (ɪɪ) оксиди ўтказиш орқали олинади.
PtCl2+2CO → Pt(CO)2Cl2
Дихлородикарбонилоплатинат оч-сариқ рангга эга бўлиб сув билан таъсирлашади [56; 688 б.].
Pt(CO)2Cl2 + H2O → Pt↓ + 2HCl + CO + CO2
Тетрабромодикарбонилодиплатинат - платинанинг ушбу комплекс бирикмаси оч-қизил рангга эга бўлиб бром хосил қилувчи хисобланади. Кимёвий кўриниши қуйидагича Pt2(CO)2Br4. Физик-кимёвий хусусиятлари дихлородикарбонилплатинаникига ўхшаш. Этанол, тетрахлорметан ва иссиқ бензолда тўлиқ эрийди, сув билан таъсирлашиб парчаланади [57; 1168 б.].
Динитродиамминоплатинат (II) – платина нитритининг аммиак билан таъсирида хосил бўлувчи ноорганик комплекс бирикма [Pt(NH3)2(NO2)2]. Рангсиз кристалл хосил қилади, совуқ сувда эримайди. 200°С хароратда портлаб парчаланади. Калий тетранитроплатинат (II) аммиакли сув таъсирлаштирилиб олинади:
K2[Pt(NO2)4] + 2NH3 = [Pt(NH3)2(NO2)2] +2KNO2
Цис-дихлородиамминплатина (II) нитрит калий билан таъсирлашади [58; 360 б.]:
[Pt(NH3)2Cl2]+2KNO2 = [Pt(NH3)2(NO2)2] + 2KCl
Дихлородигидразиноплатинат (II) - [Pt(N2H4)2Cl2] формулу эга бўлган платина металлининг ноорганик комплекс бирикмаси. Одатдаги (нормал) шароитда оқ рангга эга бўлиб хаво таъсирига бардошли. Диаммонийгексахлорплатинатга метанол иштирокида гидразин таъсир эттириб олинади.
цис-Диаминодихлороплатинат (II) – платинанинг икки валентли хлорид-аммиакатидир. Ушбу ноорганик комплекс бирикмани тиббиётда пейрон хлориди хам деб аташади. Ушбу комплекс бирикма бугунги кунда тиббиётда саратонга қарши восита сифатида кенг қўлланилмоқда. Хлорид пейрони синтези: платина хлориди эритмасига ортиқча миқдорда аммоний карбонат қўшилади ва қайнагунча қиздирилади. Қиздириш давомида эритманинг ранги қизил-анор рангдан сариқ рангга ўтади ва оч-сариқ рангли цис-диаминодихлороплатинат (II) кристаллари чўкмага ажралади: цис-[Pt(NH3)2Cl2] [59; 2467-2498 б.].

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling