Мундарижа кириш 5 I боб. Платина ишлаб чиқариш бўйича дунё адабиётлари ва технологияларининг аналитик тахлили 12


Платинани аффинажлаш технологиялари


Download 1.82 Mb.
bet12/24
Sana14.03.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1268221
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   24
Bog'liq
kerakli malumot

1.3 Платинани аффинажлаш технологиялари


Уралнинг энг бой чўкинди жинсларининг бир тонна рудаси таркибида бир неча ўн грамм хом платина мавжуд. Бундай тоғ жинслари жуда камдан - кам учрайди ва доналар ўлчами йирик бўлади. Хом платина зичлиги юқори бўлганлиги сабабли худди олтин сингари, майдаланган тошни ювиш йўли билан ажратиб олинади.
Конлардан хом платина аффинажлаш заводига боради. Платина классик усул билан олиш, шох ароғи билан тўлдирилган чинни қозонларда хом платинани узоқ вақт қиздиришдан иборат. Шу билан бирга, деярли барча платина ва палладий, қисман родий, иридий, рутений ва нодир бўлмаган металларнинг асосий қисми (темир, мис, қўрғошин ва бошқалар) эритмага ўтади.
Эримайдиган қолдиқ таркибида кварц, осмийли иридий, хромли темир қолади. Бу чўкма филтрланади, шох ароғи билан қайта ишланади, сўнг қимматли компонентлар - осмий ва иридийни олиш учун юборилади.
Эритмадаги платина иккита комплекс шаклида бўлади: кўп қисми - H2[PtCl6] ва (NO)2[PtCl6]. Эритмага НСl қўшиб, (NO)2[PtCl6] комплекси парчаланади, шунда барча платина H2[PtСl6] комплексига айланади [62; 26 б.]. Кейин, Соболевский усули бўйича, аммоний хлориди қўшиб платина элементини аммоний хлороплатинат кўринишида чўктириш мумкин бўлади. Аммо биринчи навбатда, эритмадаги иридий, палладий ва родий, платина билан бирга чўкмаслигини олдини олиш керак. Бунинг учун уларга кислоталар (сульфат ёки оксалат) ёки (Черняев усули бўйича) шакар эритмаси таъсир эттирилиб аммоний хлор (Ir3+, Pd2+) билан чўкмайдиган бирикмаларга айлантирилади [63; 182-185 б.].
Жараённи тугатиш амалиёти қийин ва нозик хисибланади. Қайтарувчи восита (кислота, шакар) этишмаса хлороплатинат чўкмаси иридий билан ифлосланади, ортиқча бўлса платинанинг ўзи осон эрийдиган Pt2+ бирикмаларига айланади ва нодир металнинг рентабеллиги пасаяди. Аммоний хлорид эритмаси совутилган холда қўшилади. Бунда платинанинг асосий қисми майда ёрқин сариқ кристаллар (NH4)2[PtCl6] кўринишидаги чўкма ҳосил қилади. Платинанинг йўлдошларнинг асосий қисми ва нодир бўлмаган аралашмалар эритмада қолади. Чўкма қўшимча равишда аммиак эритмаси билан тозаланади ва қуритилади; филтрат хам платинанинг қимматбаҳо аралашмалари - палладий, родий, иридий ва рутенийни олиш учун бошқа жараёнга юборилади. Қуруқ чўкма ўчоққа қўйилади. 800-1000 °Cда бир неча соат куйдирилгандан сўнг, пўлат-кулранг рангдаги кукун кўринишидаги платина олинади. Олинган губка майдаланиб яна хлорид кислотаси ва сув билан ювилади. Кейин у кислород-водород оловида ёки юқори частотали печда эритилади. Платина қуймалари шу тарзда олинади.
Платина, сулфидли мис-никел рудаларидан қазиб олинаётганда, унинг таркибидаги платина бир тонна руда учун бир неча граммдан ошмайди. Платина ва унинг аналоглари манбаи мис ва никел электролиз цехларининг шламидир. Шлам куйдириш, иккиламчи электролиз ва бошқа усуллар билан бойитилади. Олинган концентратларда платина ва - платиноидларнинг миқдори 60% га этади[64; 260-285 б.].



Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling