Мундарижа кириш 5 I боб. Платина ишлаб чиқариш бўйича дунё адабиётлари ва технологияларининг аналитик тахлили 12
Платинани экстракция усулида ажратиб олиш технологиялари
Download 1.82 Mb.
|
kerakli malumot
1.3.2. Платинани экстракция усулида ажратиб олиш технологиялариОхирги 30 йил мобайнида кўплаб корхоналар ишлаб чиқариш жараёнларида платинани чўктириш операциялари экстракциялашга алмаштирилди. Эритмадаги платиноидларни экстракциялашни тадбиқ этган компанияларда ишлаб чиқариш хавфсизлиги ва ажратиб олиш унумдорлиги ошишига, технологик жараёнларнинг сони, реагентлар миқдори ва умумий ишлаб чиқариш харажатлари камайишига эришилди. Бундай компаниялардан бири «Лонро Рифайнинг» ЖАР (1.3-расм). Дастлабки эритма ортиқча хлорид кислотасидан қутулиш учун қайнатилади ва эркин хлорид ионлари ~1 мол/л бўлгунича суюлтирилади. Шундан сўнг эритмага олтингугурт тўрт оксиди таъсир эттирилиб олтин ва кумуш чўктирилади, чўкма фильтрланади, сўнгра фильтрат экстракцияланади. Экстрагент сифатида аминосирка кислотасининг «Солвессо-150» даги эритмаси қўлланилади. Экстракция натижасида платина ва палладийнинг 15 г/л концентрацияли эритмаси олинади, бунда ушбу металларнинг экстракцияланиш даражаси 99,5-99,9% ни ташкил этади. Эритма такрибидан платина концентрланган хлорид кислотаси ёрдамида реэкстракцияланади ва аммоний хлорид билан юқори тозаликдаги гексахлороплатинат аммоний чўктирилади [64. 264 б]. 1.3-расм. «Лонро Рифайнинг» жараёнлари принцпиал технологик схемаси Канаданинг йирик никел ишлаб чиқарувчи компанияси «INCO» да платина никел ва мис шламларидан ажратиб олинади (1.2-расм). Аввалига шлам хлор таркибли хлорид кислота эритмасида эритилади, эритма таркибидаги олтинни тўлиқ ɪɪɪ валентли холатгача оксидлаш учун эритмага хлорид кислотаси қўшилади (3-4 моль/л). Эритмадаги олтин қарши оқим режимида икки босқичли экстракцияланади (экстрагент ДБК), сўнгра эритма палладий экстракциясига йўналтирилади. Палладий диоктилсулфиднинг Эссо Изопар-М даги 25% ли эритмасида экстракцияланади ва жараён узоқ вақт давом эттирилади. Жараён сўнгида органик фазадаги палладийнинг миқдори 52 г/л ни, рафинат таркибида эса 0,0001% ни ташкил қилади. Эритмадан олтин ва палладий ажратиб олингач платина экстракцияси амалга оширилади. Экстрагент сифатида ТБФ Изопар-М даги 60 % ли эритмаси хамда қўшимча 5 % изодеканол қўлланилади. Эритмадаги иридий катионлари хам ТБФ да экстракцияланади, бу эса олинадиган платинанинг тозалик даражасига салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун эритма органик фаза билан таъсирлашишидан аввал эритма олтингугурт тўрт оксиди гази билан қайта ишланиб иридий тўлиқ ɪɪɪ валентли – ТБФ да экстракцияланмайдиган холатга ўтказилади. Платина экстракцияси тўхтовсиз тўрт босқичда амалга оширилади. Платинага тўйинган органик фаза хлорид кислота эритмаси билан тозаланади, сўнгра сув билан реэкстракцияланади. Сувли эритмага ўтган платина аммоний хлорид қўшиш йўли билан чўктириб олинади. Олинган чўкмадан қуритиш ва куйдириш орқали 99,95 % тозаликдаги платина олинади [64. 266-267б]. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling