Мундарижа кириш 5 I боб. Платина ишлаб чиқариш бўйича дунё адабиётлари ва технологияларининг аналитик тахлили 12


Download 1.82 Mb.
bet19/24
Sana14.03.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1268221
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
kerakli malumot

11,4

9,8

2,1

0,0001

5,5

Мис шлами

3,9

27,7

0,04

0,03

10,9

10,6

2,3

0,00004

4,8

Шунингдек мис электролизидан кейинги шламларни ‘‘JSM-IT200’’ сканер электрон микроскопида минералогик таркиби ва тузилишлари ўрганилди. Тахлил пайтида шлам таркибидаги зичроқ яъни нурни ёрқинроқ қайтарган бўлаклар ўрганилганида платина кўпроқ палладий ва кислород билан бирикканлиги ва ушбу бўлакчада платинанинг миқдори 0,25% ни ташкил қилиши маълум бўлди. 2.1-2.4 расмлар.


2.1-расм. Мис электролизи шлами

2.2-расм. Мис шламининг электрон микроскопдаги тахлилих110

2.3-расм. Мис шламидаги элементларнинг электрон микроскопдаги тахлили *200

2.4-расм. Шлам таркибида As, Pd,Pt, Ag ларнинг жойлашиши

МЭЗ ишлаб чиқариш жараёнларида мис электролизи шламлари таркиби даврий текширилиб борилади ва шлам таркибидаги платинанинг миқдори ўртача 0,02%ни ташкил қилади, лекин сканерловчи электрон микроскоп тахлилида шлам таркибидаги айрим зарраларда платинанинг миқдори кўпроқлиги ва Ag, As, C элементлари билан биргаликдалиги аниқланди.


Мис электролизи шламларини қайта ишлаш жараён сульфат кислотаси ёрдамида рангли металларни эритиб олиш билан бошланади. Бу вазиятда қимматбахо металлар ноэрувчан қолдиқ таркибида қолади ва аффинажлашга йўналтирилади. Рангли металлар сулфатлари асосий ишлаб чиқаришга қайтарилади. Рангли металлар яхши эриши учун кўпинча танлаб эритиш жараёнидан олдин шлам пирометаллургик қайта ишланади (қиздириш, куйдириш, қайтарувчи сюқлантириш).
MeS + 4H24MeSO4 + 4Н2О + 4SО2
MeO + H24 → MeSО4 + H2О
Me + 2H24 → MeSО4 + 2H2О + SО2

Кейинги босқичда шламдан селен ва теллур ажратиб олингач, хосил бўлган махсулот кумуш ва олтин ишлаб чиқаришга йўналтирилади. Шлам таркибидаги платина кумуш ва олтинли бирикмма кўринишида ‘‘Доре’’ қотишмасига ўтказилади. Маълумки кумуш электролизи нитрат кислотаси эритмасида амалга оширилади. Платина кимёвий жихатдан барқарор бўлгани учун нитрат кислотаси эритмасида эримайди ва олтин билан биргаликда электролиз ваннаси тубига шлам кўринишида чўкади. Шлам таркиби асосан олтиндан иборат бўлиб унда платинанинг миқдори кўп бўлмайди. Олтин таркибли шлам юқори хароратда суюқлантирилади ва электролиз жараёни учун олтинли анодлар қуйилади. Олтин электролизи ‘‘шох ароғи’’ эритмасида олиб борилади, бунда олтин эритмага ўтиб катодда қайтарилади. Қотишма таркибидаги платина эса эритма таркибига ўтиб, жараён сўнгигача эритмада қолади.
Au + HNO3+ 3HCl = AuCl3+ NO + 2H2O.
3Pt + 4HNO3+ 18HCl = 3H2[PtCl6]+ 4NO + 8H2O.
Платина эритмаларда эритилганда комплекс бирикма ҳосил қилишга мойил характерли бўлади.
Барча платина гуруҳи металлари бирикмаларининг кўп хусусиятлари билан деярли ўзаро ўхшаш ҳисобланади. Масалан, уларнинг барчаси комплекс бирикмалар ҳосил қилади.
Олтин электролизи жараёни тугагач эритма таркибидаги олтиннинг миқдори текширилади ва унга мос миқдорда олтинни чўктирувчи модда қўшилади. Эритмадан олтинни чўктириш жараёнида, чўктирувчи реагент таъсирида платина 4 валентли холатдан 2 валентли холатга қайтарилади лекин чўкмайди.
H2[PtCl6] → H2[PtCl4] +2Cl-
Илгари хам (15-18 йил илгари) «Олмалиқ КМК» шароитида шу эритмалардан яъни олтин электролизидан кейинги эритмалардан платинани ажратиб олиш бўйича кўплаб илмий тадқиқотлар ўтказилган, аммо ўтказилган тадқиқотлар хисоботларидаги маълумотларга қараганда эритмадаги платинанинг чўктирувчи таъсирида (II) валентли холатгача қайтарилган холатдалиги хисобга олинмаган. Эритма таркибида (II) валентли платина одатий чўктирувчиларда чўкмайди. Платина ушбу эритма таркибида (II) валентли хлорид комплекси кўринишида мавжуд H2[PtCl4] [38; 1147-1156 б.].



Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling