Мундарижа кириш 5 I боб. Платина ишлаб чиқариш бўйича дунё адабиётлари ва технологияларининг аналитик тахлили 12
Download 1.82 Mb.
|
kerakli malumot
1.1.1 Руда хом ашёси (платиноидлар)Платина гурухи металлари - платина, палладий, рутений, родий, осмий ва иридий элементларидан ташкил топган бўлиб улар жуда ноёб физик-кимёвий хоссаларга эга. Платина гурухи металларининг ер қобиғидаги миқдори г/т: Pt ~10-2, Pd – 10-3 - 10-2, Os ва Ir – 10-3, Ru ва Rh – 10-4 ни ташкил этади [11; 252-257 б.]. Платина кам учрайдиган элемент бўлиб, табиатда асосан тарқоқ ҳолатда учрайди [12; 128 б.]. Табиий соф платина одатда бошқа нодир (палладий, иридий, родий, рутений, осмий) ва нодир бўлмаган (темир, мис, никел, қўрғошин, кремний) металлар билан қотишма кўринишида бўлади [13-141 б., 14; 71 б.]. Шунингдек платина гурухи металлари метеоритлар таркибида аниқланган. Платина табиатда асосан соф холда, жуда кам холларда сперрилит-PtAs, куперит- PtS,бреггит- (Pt,Pd,Ni)S минераллари кўринишида учрайди. Жаҳон миқёсида платина таркибли хомашёлар аниқлаб топилмоқда ҳамда поллиметалли маъданлар таркибидан қимматбаҳо металларни ажратиб олишнинг янги технологиялари ишлаб чиқилмоқда ва бунда асосий эътибор махсулот ишлаб чиқаришнинг умумий ажралиш даражасини оширишга, ишлаб чиқарилган махсулотларнинг тозалик даражасини кўтаришга ва технологик схемаларни такомиллаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада қимматбаҳо платина гуруҳи металларини ажратиб олиш салмоғини ошириш учун янги технологияларни ишлаб чиқиш ва мавжуд технологик схемаларни такомиллаштириш кон-металлургия саноатининг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Шу мақсадда айни вазифанинг бажарилиш долзарблиги платина гурухига мансуб металларни хомашёлардан комплекс пиро ва гидрометаллургик жараёнларни қўллаб, ажратиб олиш усулини ишлаб чиқиш орқали белгилаб беради. Ўзбекистоннинг табиий минерал ресурсларга бой бўлишига қарамай, техноген чиқиндиларни қайта ишлашга жалб қилиш иқтисодий самарадорликни оширишга хизмат қилади, бунинг асосий сабаби эса базида қимматбаҳо металларнинг техноген чиқиндидаги миқдори қазиб олинадиган маъдандаги хом ашёга қараганда анча юқори бўлади. Руда таркибида кўпинча платина бошқа элементлар билан кимёвий боғланмаган, темир йоки башқа ПГМ билан қотишма холатида бўлади. Россиянинг Урал худудида шундай платина конлари мавжуд бўлиб, улардан хозирги кунда хам платина қазиб олинмоқда [15; 26 б.]. Шунингдек рудада платина никел ва палладий билан куперит минералида мавжуд, куперит Жанубий Африканинг Бушвелд ва Гаутенг платина комплексларида учрайди [16; 961-979 б.]. Металлар таснифланишига кўра платиноидлар рангли металларнинг нодир металлар синфига мансубдир. Платина гуруҳи металлари ҳисобланган - рутений, родий, палладий, осмий, иридий ва платина – нодир металлар орасида алоҳида ўрин тутади [7; 110-147 б.]. Платина гуруҳи металларининг мукаммал физик ва кимёвий хусусиятлари-нинг мутаносиблиги, қўлланилиш сохасидаги аҳамиятини янада оширади ва инсон ҳаёт фаолиятининг барча соҳаларида ўрнини босиб бўлмайдиган металларга айлантиради. Улар ракетасозлик ва электроника саноатида, кимё ва автомобил ишлаб чиқариш саноатида ўрнини бошқа металлар билан қоплаб бўлмайдиган металлар ҳисобланади, шунингдек тиббиётнинг муҳим жабҳаларида, тиш протезларида ва заргарликда кенг миқёсида ишлатилиши бунга мисол бўла олади. Платина гуруҳи металларидан тайёрланган ўлчов асбоблари, аниқловчи асбоб, ускуналар ва назоратчи қурулмалар, ишончли ва юқори аниқликда ишлай олади. Платина гуруҳи металлари давлатнинг валюта фонд металлари сифатида ҳам қўлланилиши жаҳон банкида ҳам ўз ўрни борлигидан далолат беради. Платина гуруҳи металларининг (ПГМ) табиатда ҳосил бўлиши, жойлашуви ва тарқалиши турли хилдаги геологик ва минералогик шароитларга боғлиқ бўлиб, турлича бўлади ва асосан уларнинг дунё миқёсидаги конлари магматик тузилишга эга. ПГМ тасдиқланган захиралари 66 минг тоннани ташкил этади, бундан 60 минг т. Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) ҳиссасига тўғри келади. Шунингдек хорижий давлатлардан (ЖАР, Канада 310 т., АҚШ - 900 т., Россия 1.100 т.) умумий захиранинг 99% қисмига эгалик қилади [17; 40 б.]. Конларнинг асосий таркиби кам сульфидли, платина металли, сульфидли платиноидли – мисли – никелли ва платина – хромитли тузулишга эга. Бошқа конларнинг улуши 0,3% ни ташкил қилади. Платина гуруҳи металларини ишлаб чиқариш жараёнлари бошқа рангли металларни ишлаб чиқариш жараёнида йўлдош усулда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасида платиноидларнинг алохида конлари мавжуд эмас. Кўплаб тадқиқотлар натижасида Ўзбекистон фойдали қазилма конлари таркибида қўшимча сифатида учрайдиган платина гуруҳи металлари мавжудлиги аниқланган ва улар йўлдош усулда ажратиб олиш бўйича салмоқли натижаларга эришиш мумкинлигини дунёдаги платиноидлар ишлаб чиқарадиган компания ва корхоналар тимсолида ҳам билсак бўлади. Сўнгги вақтларда Олмалиқ кон металлургия комбинатида (ОКМК) молибден бойитмаларидан радиоген осмий (осмий-187, радиофаол рения-187 нинг парчаланиши натижасида ҳосил бўлади) олиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Ўзбекистонда радиоген осмий-187 изотопининг асосий захиралари Олмалиқ ҳудудининг мисли конларида мавжуд. Шунингдек бойитмалар таркибида палладийтеллурид ва қисман мереискиит - (Pd, Pt)Te2 платина билан биргаликда учрайди. Мереискиит ва шунингдек олтинтеллуриднинг ишончли манбалари сульфидли-кварц томирсимон конлари ҳисобланади. Чотқол- Қурама тизмалари ҳудудларида габброидли магматик тузулишга эга бўлиб, ўзларига ПГМ ҳам бириктиради (палладий, платина ва родий). Ўзбекистон Республикаси шаройитида ПГМларининг келажакдаги захиралари қуйидагилар ҳисобланади [7; 110-147 б.]: 1 Марказий Қизилқумнинг плутуногенли-гидротермал олтин маъданли ва кумуш маъданли конлари ва Нурота тоғ тизмаларининг ПГМ амалий миқдорли (“Қуруқ Лог” типли) конлари. 2. Чотқол-Қурама тизмалари ҳудудларининг ПГМни йўлдош қилиб бириктирган плутуногенли ва вулқонли гидротермал тузулишга эга бўлган олтин маъданли, кумуш маъданли ва мис-молибден маъданли конлари. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling