1.2.2. Эритмадаги платинанинг бошқа бирикмалар билан комплекс хосил қилиш қобилятларини илмий тахлил этиш
Координацион бирикмалар хосил бўлишига сабабчи кучлар. Координацион бирикмалар ҳосил бўлишини электростатик тушунча билан ковалент боғланишлар назариясидан фойдаланиб тушунтириш мумкин. Электростатик назарияга биноан марказий ион билан, ёки марказий атом билан аддендлар орасидаги бирикиш заррачаларнинг электростатик тортишуви натижасида вужудга келади ва бу боғланиш, ўз характери жиҳатидан, худди ион боғланишга ўхшайди.
Кейинги назария комплекс ҳосил бўлишида аддендлар комплекс ҳосил қилувчи билан, расмий атомли бирикмаларидаги каби, электрон жуфтлар орқали бирикади, деган тасаввурларга асосланади.
Масалан, комплекс туз K2[PtCl6] нинг ҳосил бўлишини электростатик назария нуқтаи назаридан кўриб чиқсак. Бу туз платина (IV) хлориднинг калий хлорид бидан бирикиш маҳсулотидир. Платинага хлор таъсир етганида платинанинг ҳар бир атоми хлор атомларига тўрттадан електрон бериб, тўрт валентли платина ионига айланади. Ҳосил бўлган ионлар бир вақтда ҳосил бўладиган хлор ионлари билан боғланиб, PtCl4 тузни ҳосил қилади:
Aммо тўртта хлор ионининг боғланган бўлиши, платина ионини бошқа хлор ионларига таъсир етиш хусусиятидан мутлақо маҳрум қила олмайди. Шунинг учун, агар бошқа хлор ионлари платина ионига яқин бўлса, платина иони уларни дарҳол ўзига торта бошлайди. Aммо платина ионига яқин келаётган ҳар қайси хлор ионини платина билан боғланган тўртта хлор иони итаради. Aгар платина ионини тортиш кучи хлор ионларининг итариш кучларидан кўп бўлса, хлорнинг янги ионлари платина ионига бирикади. Яна бошқа хлор ионининг бирикиши билан итариш кучи ортиб боради ва бу куч тортиш кучидан ортиб кетгач, бошқа хлор ионлари бирикмайди. Aйни холда платина ионлари билан олтита хлор иони боғланганда ана шундай пайт вужудга келади. Битта платина ионидан ва олтита хлор ионидан иборат гурухда ортиқча иккита манфий заряд бўлади; бу гуруппа комплекс ион [PtCl6] - нинг худди ўзидир. Унга иккита мусбат калий иони бирикканда комплекс туз K2[PtCl6] ҳосил бўлади [55; 121 б.].
Саноатда кўплаб турдаги платинанинг комплекс бирикмалари ишлаб чиқарилади ва кенг қўлланилади. Қуйида уларнинг бир нечтасини кўриб чиқамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |