Мундарижа кириш 5 I боб. Платина ишлаб чиқариш бўйича дунё адабиётлари ва технологияларининг аналитик тахлили 12


Платинанинг амино-галогенидли комплекс бирикмалари


Download 1.82 Mb.
bet11/24
Sana14.03.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1268221
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   24
Bog'liq
kerakli malumot

Платинанинг амино-галогенидли комплекс бирикмалари – платинанинг жуда кўплаб галогенидли ва амино-галогенидли комплекс бирикмалари синтез қилинган бўлиб улар асосан тиббиётда анкологик касалликларни даволашда қўлланилади. Платинанинг ушбу амино-галогенидли комплекс бирикмаларининг умумий формуласини қуйидагича йозишимиз мумкин.

Бу ерда, Х – галоген атоми, А - NH2-R гурухи, R – углеводород қолдиғи С1014.
Платинанинг тиомочевинали-сулфо комплекси. ([PtSC(NH2)2]SO4) – ушбу ноорганик комплекс бирикма платинанинг миқдори кам бўлган эритмалардан платинани ажратиб олишда хосил қилинади.
Платинанинг комплекс бирикмаси шундай бирикмаки, унинг молекуласи марказий атомга ега бўлиб, уни бир неча ион ёки молекулалар, яъни лигандлар қуршаб туради.
Платинали комплексларда марказий атомни қуршаб турувчи ион ва молекулалар мустахкам боғлаб туради. Хатто еритмаларда хам у ўзининг мустахкамлигини сақлаб қолишга интилади [60; 78 б.].
Марказий ионнинг мусбат заряди, уни қуршаб турувчи лигандлар манфий зарядлари йигиндисидан катта бўлса, катион комплекс, кичиқ бўлса анион комплекс, тенг бўлса нейтрал комплекс дейилади.
1893-йида A.Вернер комплекс бирикмалар тузилиши хақидаги оригинал назарияни илгари сурди. Бу назария 3 бўлимдан иборат бўлди:
1) кўпчилик елементлар ўзининг асосий валентлигидан ташқари қўшимча валентликни хам намойен қила олади;
2) хар қайси елемент ўзининг асосий ва қўшимча валентликларини тўйинтиришга интилади;
3) марказий атомнинг қўшимча валентлилари фазода маълум йўналишга ега.
Вернер назарияси координацион назария деб аталади.
Оддий кимёвий бирикмалар асосий валентликлари хисобига, комплекс бирикмалар еса елементнинг қўшимча валентлиги хисобига хосил бўлади[61; 86 б.].
Масалан: PtCl4 + 2KCl = PtCl4*2KCl

Мисол учун K2[PtCl6] комплекс бирикмасини кўриб чиқадиган бўлсак бу ерда платинанинг асосий валентлиги 4 га, қўшимча валентлиги 6 га тенг.


Комплекс бирикма таркибидаги марказий атом билан бевосита бириккан лигандлар орасидаги боғланишлар сони марказий атомнинг координацион сони дейилади. Платина асосли комплекс бирикмалар марказий атомнинг координацион сони кўпинча 6 тани ташкил қилади [55; 121 б.].



Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling