Мундарижа: Кириш Асосий қисм
Инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш услублари
Download 397.5 Kb.
|
Инвестиция самарадорлиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Инвестицияни қоплаш муддати
- Соф жорий қийматни ҳисоблаш усули
- Инвестицион лойиҳаларнинг рентабеллик нормасини ҳисоблаш усули
2. Инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш услублари
Инвестицион фаолиятни тахлил этишдаги усулларни икки гуруҳга ажратиш мумкин: дискотланган баҳога асосланган; ҳисобланган баҳога асосланган; Инвестицион лойиҳалар миқдор ва сифат жиҳатдан кўриб чиқилади. Мақсад, инвестицион лойиҳаларни лойиҳавий молиялаштириш жараёнидаги таваккалчилик даражасини пасайтиришдир. Қолаверса, берилган баҳолар лойиҳавий молиялаштиришни қай йўсинда кетишни белгилаб беради. Инвестицияни қоплаш муддати. Бу усул – жаҳон аналитик-ҳисоб амалиётида энг кенг тарқалган усуллардан бири бўлиб, молиявий фаолиятни вақтинча тартибга солишни кўзда тутмайди. Алгоритм эгаллаш муддати ҳисоби инвестиция башорат қилинган фойдани тақсимотидаги мувозанатидан келиб чиқади. Агар фойда йиллар бўйча туғри тақсимланган бўлса унда эгаллаш муддати бир вақтдаги харажатларни йиллик фойда миқдорига бўлиш орқали ҳисобланади. Бутун сон чиқмаган ҳолда ушбу сон ўзидан катта бўлган бу туғри сонга айтилади. Соф жорий қийматни ҳисоблаш усули. Бу усул натижавий инвестиция миқдорини соф дисконтланган пул қўйилмаси суммаси билан бир ўртага келтириш билан асосланади. Пул маблағалари оқими актга кўра тасдиқланганлигини ҳисобга олган ҳолда, у Q «r» коэффициенти билан дисконтланган бўлади. Бу ердаги «r», инвесторларнинг ўзларича йиллик ҳисоблаш усули фоизидан келиб чиқиб ўрнатилади. Фараз қилайлик, инвестиция «n» йил мобайнида амал қилмоқда, йиллик даромадлар P..P2,…. Pn миқдорида. Дисконтланган даромадни умумий йиғилган миқдори ( PV) ва (NPV) қўйидаги формулаларда ифодаланади: Кўриниб турибдики, агар: NPV > 0 булса, лойиҳа қабул қилинади. NPV <0 бўлса, қабул қилинмайди. NPV = 0 бўлса, бефойда ва безарар. Йиллар бўйича даромадни башорат қилиш шароитида мавжуд лойиҳага таъсир этиши мумкин бўлган, имкони борича барча ишлаб чиқариш ва ўз навбатида ноишлаб чиқариш характерларини ҳисобга олиши зарур. Белгилаб қўйиш лозимки, NPV кўрсаткичлари корхонанинг кўзатилган лойиҳани қабул қилиши шароитидаги иқтисодий потенциални ўзгартиришни баҳолашда башорат этишни акс эттиради. Бу кўрсаткич вақт мезони бўйича таъсирлидир. Турли лойиҳаларни NPVни суммалаштириш мумкин. Бу жуда муҳим ҳусусият бўлиб бошқа барча претермиялардан ажратиб туради. Ҳамда инвестицион портфелни оптималлигини таҳлил этиши шароитида асос сифатида фойдаланишга имкон беради. Инвестициион лойиҳаларнинг рентабеллигини умумий ҳисоб усули. Бу инвестициянинг рентабеллик индексини ҳисоблаш усули олдинги усулларнинг давоми ҳисобланади. Рентабеллик индекси (PI) ушбу формула бўйича ҳисобланади: Бунда агар: PI > 1 бўлса лойиха қабул қилинади. PI < 1 бўлса қабул қилинмайди. PI = 1 бўлса лойиҳа фойдали ҳам зарарли ҳам эмас. Келтирилган соф самарадор фарқли улароқ рентабеллик индекси алоқадор кўрсаткич ҳисобланади. Рентабеллик индекси ёрдамида NPVси тахминан бир хил бўлган бир неча лойиҳалар ичидан энг оптимал лойиҳани танлаб олиш мумкин. Инвестицион лойиҳаларнинг рентабеллик нормасини ҳисоблаш усули. Инвестициянинг рентабеллик нормаси деганда (IRR) NPVси «О»га тенг лойиҳанинг диспотлаш коэффиценти тушунилади. IRR= r, унга кўра NPV=f (r)= 0 Режалаштирилган инвестициянинг самарасини таҳлил этиш шароитида бу коэффицент қўйидагича ҳисобланади. IRR шу лойиҳага алоқадор барча ҳаражатларни энг юқори даражасини кўрсатади. Масалан: лойиҳа тўлиқ тижорат банкининг қарзи эвазига молиялаштирилса, IRR лойиҳани зарар келтирувчи даражадаги банк фоиз ставкасини чегараланган ўсишининг кўрсатади. Корхона жорий кўрсаткичдан паст бўлмаган рентабеллик даражасига эга ҳар қандай инвестицион характерга эга қарорни қабул қилиш мумкин. Худди ўша билан IRR кўрсаткичи таққосланади. Бундай шароитда улар ўртасидаги алоқа қўйидагича: Агар: IRR > CC дан лойиҳа қабул қилинади; IRR < CC дан лойиҳа қабул қилинмайди; IRR = CC лойиҳа зарарсиз ва фойдасиз; CC-жорий кўрсаткич. Агар аналитик ихтиёрида махсус молиявий ҳисоб китоб бўлмаса, у усулни амалга ошириш қийинлашади. Бундай шароитда дисподланган купайтиргич табуляциясига доир кетма-кетлилик усулидан фойдаланилади. Бунинг учун таблица ёрдамида икки дисконтланган коэффицент танланади. r,< r2 шу йўйсинда интервалида ф-я NPV= f ( r) уз маъносини узгартиришини кўзда тутади, яъни “+” “-“ га ёки аксинча. Кейин қўйидаги формуладан фойдаланилади: Бу ерда: r1 – дисконтланишининг табуляция килинган коэффиценти , холда куринади. R2–дисконтланишнинг табуляция коэффиценти 0> Download 397.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling