Мундарижа: Кириш Асосий қисм


Download 397.5 Kb.
bet4/17
Sana05.01.2023
Hajmi397.5 Kb.
#1078992
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Инвестиция самарадорлиги

Инновация инвестициялари жумласига техника ва технологияларнинг янги авлодини ишлаб чиқиш ва ўзлаштиришга қўшиладиган инвестициялар киради.
Ижтимоий инвестициялар жумласига инсон салоҳиятини, малакаси ва ишлаб чиқариш тажрибасини оширишга, шунингдек номоддий неъматларнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга қўшиладиган инвестициялар киради.


1-чизма. Инвестицияларнинг туркумланиши


Инвестиция киритиш шаклига кўра реал ва молиявий инвестициялар фарқ қилади. Реал инвестициялар деганда саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш каби иқтисодиётнинг реал тармоқларига капитал киритиш тушунилади (2-чизма).


Молиявий инвестициялар - қимматли коғозлар чиқариш ва реализация билан боғлик ишлар учун сарфланадиган маблағлардан иборат бўлади.
Инвестиция жараёнидаги иштирокига кўра бевосита ва билвосита инвестицияларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Бевосита (тўғридан-тўғри) инвестициялар асосан инвесторнинг шахсан иштирокида. Маълум мақсадни амалга ошириш реал бўлган тақдирда аниқ объектга йўналтириладиган маблағлардан ташкил топади. Билвосита (эгри) инвестициялар – воситачилар орқали объектларга сарфланади ва олинган даромадлар шериклар ўртасида тақсимланади.
Инвестицияларни сарфланиши даврига нисбатан қисқа муддатли ва узоқ муддатли инвестициялар фарқланади.
Қисқа муддатли инвестициялар қисқа муддатли молиявий қуйилмалар шаклида бир йилгача муддат билан киритилади. Узоқ муддатли инвестициялар асосий воситаларга киритиладиган капитал қуйилмалар ёки бошқа шаклларда бир йилдан ортиқ муддатга сарфланади.
Мулкчилик шаклига кўра давлатнинг инвестицион дастурлари орқали иқтисодиётнинг стратегик объектларини ривожлантириш мақсадида киритиладиган давлат инвестициялари ва хусусий мулк эгалари томонидан киритиладиган хусусий инвестициялар мавжуд.
Ҳудудий мансублигига кўра мамлакатнинг ички инвесторлари томонидан киритиладиган миллий инвестициялар ва чет эл фуқаролари томонидан киритиладиган хорижий инвестицияларни ажратиб кўрсатиш мумкин.
Кейинги йилларда корхоналарнинг молиявий ресурсларини шакллантиришда ўз маблағларига қўшимча равишда тижорат банклари, бюджетдан ташқари жамғармалар, кредит иттифоқлари каби молиявий муассасаларнинг, шу билан бирга давлат томонидан молиялаштиришда давлатнинг марказлаштирилган маблағлари аҳамиятига алоҳида аҳамият берилмоқда. Чунки, банкларнинг капитали ва мижозлардан жалб қилинган депозитлар ҳажмининг ўсиши республика иқтисодиётининг базавий тармоқларида ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация қилиш, истиқболли ва юқори самарали инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни молиявий қўллаб-қувватлашда банклар иштирокини янада кенгайтириш имконини бермоқда. Банклар томонидан узоқ муддатга ажратилган инвестицион кредитлардан олинган даромадлар бўйича солиқ имтиёзларининг берилганлиги банкларнинг ушбу жараёнлардаги иштирокини рағбатлантириб келмоқда. Натижада, тижорат банклари томонидан устувор тармоқ корхоналарини модернизация қилиш ҳамда техник қайта жиҳозлаш учун кредитлар ажратилиши янада фаоллашди.
Инвесторлар инвестицияларни қуйидаги йўллар билан амалга оширишлари мумкин:
- юридик шахслар тузиш ёки уларнинг устав жамғармаларида (капиталларида) улушли иштирок этиш, шу жумладан мол-мулкни ёки акцияларни олиш;
- қимматли қоғозларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан эмиссия қилинган қарз мажбуриятларини олиш;
- концессияларни, шу жумладан табиий ресурсларни қидириш, ишлаб чиқиш, қазиб олиш ёки улардан фойдаланишга бўлган концессияларни олиш;
- мулк ҳуқуқини, шу жумладан улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари объектларига, турар жойларга мулк ҳуқуқини, шунингдек ерга ҳамда бошқа табиий ресурсларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан ижара асосида фойдаланиш) ҳуқуқини қонун ҳужжатларига мувофиқ олиш.





Download 397.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling