Мундарижа Кириш I боб. Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш шароитида асосий воситалар ҳисоби ва аудитини ташкил этишнинг назарий асослари


Асосий воситалар таъмирлаш ҳисобини такомиллаштириш


Download 162.93 Kb.
bet11/19
Sana20.06.2023
Hajmi162.93 Kb.
#1629055
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19
Bog'liq
Эльбрус БМИ

2.3. Асосий воситалар таъмирлаш ҳисобини такомиллаштириш

Асосий воситалар вақти-вақти билан тамирланиб турилади. Бу эса, ўз навбатида, улардан фойдаланиш муддатини узайтиради.


Асосий воситалар таъмирланиши ҳисобининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  1. бажарилган тамирлаш ишларининг таннархи ва ҳажмини тў¨ри ва ўз вақтида аниқлаш;

  2. таъмирлаш билан боғлиқ харажатларнинг маҳсулот ёки бажарилган иш таннархига тў¨ри ўтказилишини таъминлаш;

  3. таъмирлаш ишлари учун ажратилган мабла¨дан тў¨ри фойдаланилиши устидан назорат олиб бориш;

  4. таъмирлаш ишларининг ўз вақтида ва яхши сифатли қилиб олиб борилиши устидан назорат олиб бориш ва бошқалар.

Таьмирлаш харажатлари икки хил усул билан тегишли счётларга ёзилиши мумкин:

  1. таьмирлаш бўйича ҳамма харажатларни вужудга келиш жараёнида ишлаб чиқариш харажатлари счётларига ёзиш билан;

  2. махсус резерв фонди ташкил қилиш йўли билан.

Резерв фондининг ташкил қилиниши асосий воситалар тамирлаш харажатларини йил давомида маҳсулот ва бажарилган иш, хизмат таннархига бир текис ўтказилишини таъминлайди.
Тамирлаш ишларини олиб бориш учун резерв хўжалик юритувчи субъектда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги рухсати бўйича ташкил бўлади. Резерв суммаси ҳар ойда, корхона томонидан мустақил белгиланадиган норматив миқдорда маҳсулот таннархига қўшилади. Норматив беш йил муддатга қатъий белгиланган суммада ишлаб чиқилиши лозим ёки асосий воситалар дастлабки қийматига нисбатан фоиз кўринишида бўлади. Резерв суммасининг тў¨ри ташкил қилинганлиги ва ундан тў¨ри фойдаланиш вақти-вақти билан текшириб турилади.
Текшириш смета, ҳисоб-китоб маълумотлари асосида амалга оширилади. Резерв суммаси 8910- «Келгусида қилинадиган харажат ва тўловлар резерви» счётида ҳисоб қилинади.
Асосий восита объекти фойдаланишда бўлган цех кучи билан бажарилган, таъмирлаш ишлари қийматига қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади:

Д-т 0200,1000,6710,6510 К-т Д-т 2310,2510 К-т




Хўжалик юритувчи субъектнинг ўзининг ёрдамчи ишлаб чиқариш цехлари томонидан бажариладиган тамирлаш ишлари қийматига қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади:


Д-т 1000,6710,6510 К-т Д-т 2310 К-т


С. С. С.
ҳақиқий харажат
суммасига

Таьмирлаш ишлари тугаганидан сўнг, харажатларни тегишли счётларга ёзилиши (қаерда фойдаланишда бўлган объект тамирланганига қараб) қуйидагича проводкада акс эттирилади:
Д-т 2310 К-т Д-т 2510 К-т
С.
Харажатларни тегишли
счётга ёзилиши
Таъмирлаш ишлари хўжалик ёки пудрат усулида олиб борилади. Хўжалик усулида таъмирлаш ишлари хўжалик юритувчи субъектнинг ремонт-механика цехи ёки асосий ишлаб чиқариш цехлари ишчилари томонидан бажарилади. Пудрат усулида эса таъмирлаш ишлари махсус ремонт-қурилиш ташкилоти томонидан шартнома асосида бажарилади.
Таьмирлаш ишлари пудрат усулида бажарилса, тугалланган таъмирлаш ишлари «қабул-топшириш акти» ҳужжати билан расмийлаштирилади. Актда таъмирлаш ишларининг смета қиймати, ҳақиқий қиймати, объектнинг номи ва бошқа маълумотлар кўрсатилади.
Акт икки нусхада ёзилиб, бир нусхаси бухгалтерияга топширилади.
Пудрат усулида бажарилган таъмирлаш ишлари қийматига, пудратчи счётига асосланиб қуйидагича бухгалтерия проводкаси тўзилади:
Д-т 6010 К-т Д-т 2310, 2510 К-т
С.

Пудратчига тўланиши керак
бўлган суммага

Пудратчи счёти тўланганда:


Д-т 5110 К-т Д-т 6010 К-т


С. С.

Асосий воситалар тамирлаш харажатларини счётларга ёзиш, 8910- «Келгусидаги харажатлар резерви ва тўловлари» счётидан фойдаланилган ҳолда акс эттирилиши бухгалтерия проводкалари қуйидагича:


Резерв фондини ташкил қилиш суммасига:
Д-т 8910-счёт К-т Д-т 2010,2310, 2510 К-т


С.
Резерв фондига ажратма
суммасига

Хўжалик усулида бажарилган таъмирлаш харажатларини счётларга ёзилиши қуйидагича акс эттирилади:


Д-т 0100,1000,6710 К-т Д-т 8910 К-т


С. С. С.
ҳақиқий харажатларни
резерв фонди ҳисобидан
қопланиши.
Хўжалик усулида бажарилган тугалланган таъмирлаш харажатларини счётларда акс эттирилиши қуйидагича:
Д-т 2310 К-т Д-т 8910 К-т


С. Таъмирлаш харажатлари резервини
камайишига ёзилди

Пудрат усулида бажарилаган, асосий воситаларни тамирлаш бўйича ҳақиқий харажатларни счётларда акс эттирилиши қуйидагича:


Д-т 6010 К-т Д-т 8910 К-т


С. С.
ҳақиқий харажатлар резервини
камайишига ёзилди

ҳисобот даври охирига қолдиқ ёпилади, бунда қуйидагича бухгалтерия ёзуви тўзилади:


Д-т 3110 К-т Д-т 8910 К-т


С. С. С.
Резерв счётининг
ёпилиши

Асосий воситаларни тамирлаш жараёнида олинган, қайтариладиган чиқиндилар, улардан фойдаланиш баҳоси бўйича қабул қилинади ва асосий воситаларнинг тамирлаш бўйича ҳақиқий харажатларнинг камайишига қуйидагича бухгалтерия ёзуви билан ёзилади:


Д-т 2310, 2510 К-т Д-т 1000-Материаллар К-т




С.
Чиқинди қиймати тамирлаш
харажатлари камайишига ёзилди


Download 162.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling