Мундарижа Кириш I боб. Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш шароитида асосий воситалар ҳисоби ва аудитини ташкил этишнинг назарий асослари
Асосий воситалар аудитини ўтказиш ва унинг натижаларини расмийлаштириш тартиби
Download 162.93 Kb.
|
Эльбрус БМИ
3.2. Асосий воситалар аудитини ўтказиш ва унинг натижаларини расмийлаштириш тартиби
Инвертаризациянинг асосий мақсади корхонанинг асосий фондларини ҳақийқий борлигини ва сифат ҳолатини аниқлаш, техник ҳужжатларини (паспорти, таърифи, лойиҳаси ва ш.к.) Текшириш, бухгалтерия маълумотларини аниқлашдан иборат. Асосий воситалар инвертеризацияси 5 ва 19-бҳма бўйича амалга оширилади. 5-бҳма белгилаши бўйича асосий воситаларнинг ҳақийқий мавжудлиги ва уларнинг бутлигини назорат қилиш мақсадида улар субъектлар томонидан вақти –вақти билан, камида икки йилда бир марта инвертаризация қилинади. Инвертаризация корхона раҳбарининг буйруёи билан тайинланган комиссия томонидан амалга оширилади. Асосий воситалардан тўғри фойдаланиш ва сақланишини текшириш ҳам комиссиянинг вазифасига киради. У корхонага керакли бўлган объектларни аниқлаб, улар бўйича алоҳида ведомость тузиши керак. Инвертаризация ўтказиш натижаси бўйича инв.-1 шаклида инвертаризация рўйхати тузилади. Мазкур асосий воситаларнинг инвертаризация рўйхати асосий воситаларнинг сақланиши учун маъсулиятли лавозимли шахслар ва ҳар бир қийматликларнинг жойлашган жойлари бўйича комиссия томонидан бир нусхада тузатилади. Рўйхат комиссия ва моддий жавобгар шахс томонидан имзоланиб, бухгалтерияга берилади. Асосий воситаларни ҳар йили инвентаризация қилишда бухгалтериянинг иш ҳажмини камайтириш мақсадиди инвентаризация рўйхати инвентаризация маълумотларини уч санага акс эттириш учун тайинланган. Бухгалтерия ҳисоби билан инвентаризация натижалари маълумотлари орасидаги фарқ бухгалтерияда инв. –18 шаклидаги таққослаш ведомостини тузиш йўли билан расмийлаштирилади. Бухгалтерия ҳисобида йўқ бўлган объектлар рўйхатга ёзилади ва ҳозирги (жорий) қийматда баҳоланади. Бунда эскириш объектнинг ҳақийқий ҳолатига қараб аниқланади. Етишмаган маълумотлар комиссия томонидан инвентаризация рўйшатига ёзиб қўйилади. Инвентаризация маълумотлари таққослаш йўли билан ҳисоб 9 инвентар карточкалар) маълумотлари билан солиштирилади. Ҳисобда акс эттирилмаган асоаий воситалар қийматини кўпайтирувчи ёки асосий воситалар қийматини камайтирувчи капитал ишлар аниқланса, комиссия далолатнома тузади ва объектнинг дастлабки қийматини кўпайтирувчи ёки камайтирувчи суммани аниқлайди.ортиқча чиққани фойдаланишда бўлган олдин ҳисобга олинмаган, бепул қабул қилинган асосий воситалар каби киримга олинади. ортиқча чиққан асосий воситалар объекти аниқланади: А) дастлабки қиймати-10000 с Б) эскириши –4000 с Д-т 0112-0190- счетлари –10000 с К-т 0212-0290- счетлари –4000 с К-т 9390 << бошқа операцион даромадлар>> -6000 c Қонунчиликка биноан эскириш суммасининг ўзгариши ёки қўшимча ҳисоблаш ёки ортиқча ҳисобланган бўлса, сторно йўли билан ўзгартирилади. Асосий воситаларнинг камомади тугатилишдек расмийлаштирилади, лекин асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати моддий жавобгар шахснинг зиммасига ёзиб қўйилади. асосий воситалар объектининг камомади аниқланди: а) дастлабки киймати –5000с б)эскириши-2000с в)колдик киймати-3000с г)объектнинг колдик киймати моддий жавобгар шахсга утказилади-3000с а)д-т 9210-5000с к-т 0110-5000с б)д-т 0210-2000с к-т 9210-2000с в) д-т 4630-3000с к-т 9430-3000с шу билан бирга д-т 9430-3000с к-т 9210-3000с Агар асосий воситалар объектининг қолдиқ қиймати билан бозор баҳоси орасида ижобий фарқ бўлса, корхона раҳбари бир неча марта ортиёи билан ёки аукцион баҳоси бўйича ундириб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш мумкин асосий воситалар объектининг камомади аниқланади: а) дастлабки қиймати –6000 с б) эскириши –1500 с в) қолдиқ қиймати –4500 с г) моддий жавобгар шахсдан объектнинг қолдиқ қийматидан икки марта ортиқ ундириб олишга қарор қилинди –9000 с а) д-т 9210 –6000 с к-т 0110- 6000 с б) д-т 0210 –1500 с к-т 9210 –1500 с в) д-т 9430 –4500 с к-т 9210 –4500 с г) д-т 4630 –9000 с к-т 9430 – 4500 с к-т 6210 – 4500 с камомаднинг ундириб олинишига қараб 6210-счетидан чиқарилиб 9310-счетига ўтказилади. Асосий воситаларни аудит ўилишдан мақсад, содир бўлган хўжалик муомалаларини ҳисобга олиш ва солиққа тортишда қўлланилаётган тартибнинг Ўзбекистон республикаси меъёрий ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини аниқлашдан иборатдир. Корхона ва ташкилотларда асосий воситаларни аудит ўилганда аудитор ўуйидагиларга эътибор қаратади: Асосий ворситалар билан таъминланиш даражаси; Мавжуд ер майдонини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган иморат, иншоот, машина ва ускуналар билан таъминланиш даражаси; Янгидан сотиб олинган, ўурилган, ўрнатилган асосий воситаларнинг ишга тушиши бўйича ҳужжатларни ўз ваўтида расмийлаштириш ва умумлаштириш; Асосий воситаларнинг белгиланган кўрсаткичлар асосида турлари бўйича ҳамда корхонага тегишли, шунингндек ижарага олинган ва ижарага берилганларини алоҳида туркумларга ажратиш бўйича бухгалтерия ҳисобининг ташкил ўилинишини текшириш; Асосий воситаларнинг ҳисобини жавобгар шахслар ва фойдаланувчилар бўйича ташкил ўилишнинг таъмитнланишини текшириш; Корхона ичида ташкил ўилинган кичик корхоналар ва бошқа бўлинмалар бўйича асосий воситалар ҳисобининг ташкил ўилинишини текшириш; Ҳиссадорлар бўйича асосий воситалар ҳисобини ташкил ўилиш; Корхонага қабул ўилинган асосий воситаларнинг ўонунийлигини текшириш. Асосий воситаларнинг корхонага келиши текширилганда уларнинг амалдаги ўонун ва ўоидалар асосида олинишига, ўурилишига эътибор берилади. Шунингдек, асосий воситаларни сотиб олишга ва ўуришга зарур маблаёларнинг молиялаштирилиши кабилар ўрганилади. Бунда, аввало, хўжаликнинг шу хилдаги зарур асосий воситалар билан таъминланиши, техник унумдорлик адаражаси жиҳатидан ҳозирги кундаги ишлаб чиқариш талабига жавоб бера олиши текширилади. Корхоналарда асосий воситалар ҳисобланган бино ва иншоотлар капитал ўурилиш ҳисобига барпо ўилинади. Бино ва иншоотлар кирим ўилинишини текшириш уларнинг лойиҳа-смета ҳужжаитларини кўришдан бошланади. Сўнгра бино ва иншоотларнинг капитал ўурилиш бизнес-режасига киритилиши, молиявий маблаёлар билан таъминланиши, ўурилишнинг иўтисодий маўсадли бўлиши ва ўонунийлиги текширилади. Шунингдек, бино ва иншоотларнинг ўурилиш муддатларига, уларни қабул ўилиш комиссияси томонидан ўз ваўтида, сифатли қабул ўилиш учун тузилган далолатномаларига, бунда улар кўрсатилган камчиликларнинг тузатилган ёки тузатилмаганлигига аҳамият берилади. Шундан сўнг асосий воситаларнинг корхона балансига ўз ваўтида киримга олиниши текширилади. Қабул ўилинган асосий воситанинг қабул ўилиш далолатномасидаги техник тавсифномаси смета-лойиҳадаги техник характеристикасига таўўослаб кўрилади. Шунингдек, асосий воситаларнинг қабул ўилинишини текширганда уларни қабул ўилиш бўйича далолатномада кўрсатилган камчиликларнинг бартараф ўилинишга алоҳида эътибор берилади. Ҳар бир асосий воситанинг қабул комиссияси томонидан синаб қабул ўилиниши, барча бимно ва иншоотларнинг техник ўоидаларига мувофиқ тўғри монтаж ўилиниши, асосий воситалар таснифи бўйича киримга олиниши, ниҳоят инвентарга номер берилиши ва Бошланғич баҳосининг тўғри аниқланиши алоҳида-алоҳида текширилади. Маълумки, асосий воситалар корхоналарга юўори ташкилотлардан бепул берилиши мумкин. Бундай асосий воситалар текширилганида уларнинг Бошланғич баҳоси, эскириши, амортизация суммалари, қабул комиссияси томонидан воситалар тўғри баҳоланиши ўрганилади. Шунингдек, асосий воситалар корхонага бепул келиши мумкин. Бундай асосий воситаларнинг ҳам тўла киримга олиниши, жавобгар шахсларга бириктирилиши ўрганилади. Ҳар бир корхонада асосий воситалардан самарали фойдаланиш учун, энг аввало, уларнинг сақланиш даражасини таъминлаш зарур. Мавжуд асосий воситалар ишлаб чиқаришда қатнашаётганда ва ишсиз турганда инженер-техник ва давлат томонидан белгиланган стандартга асосланади. Ишлатиладаиган асосий воситаларнинг миўдор ва сифати жиҳатидан сақланишини жаваобгар шахслар таъминлайди. Асосий воситаларни сақланишини текширганда аудитор ўуйидагиларга эътибор беради: Асосий воситалар сақланишининг давлат томонидан белгиланган меъёрга тўғри келиши; Сақланаётган асосий воситалар ҳужжатларга мувофиқ равишда эканлиги; Асосий воситаларнинг сақланаётган жойи ва инвентарь карточкалар ўртасидаги маълумотларнинг ўзаро мос келиши; Асосий воситалар бир сақланиш жойидан иккинчистига кўчирилганида бу муомалаларнинг тўғри ҳужжатлаштирилганлигини; Ижарачилар томонидан сақланаётган воситалар учун ижара шартномаларининг мавжудлиги ва шартнома шартларининг бажарилиши; Бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан ҳаўиўий мавжуд асосий воситаларнинг сони билан тўғри келиши; Асосий воситалар сақланиши бўйича ўтказилган инвентаризация ҳужжатларининг мавжудлигини; Зарур ҳолларда сақланиш даражасини аниқлаш учун инвентаризация ўтказиш; Асосий воситаларнинг сақланиши бўйича аудиторнинг фикр-мулоҳазалари бўлиши керак; Асосий воситалар бошқа хўжаликдарга, шахсларга фойдаланиш учун бепул берилмаслигини текшириш. Асосий воситаларнинг миўдорий жиҳатдан бутлигини таъминлаш учун жавобгар шахслар доимий равишда инвентаризациядан ўтказади. Инвентаризациянинг мақсади корхона асосий воситаларининг ҳақиқатда борлигини ва сифат ҳолатини аниқлаш, техник ҳужжатлар (транспорт, тавсифнома, лойиҳалар)ни текшириш ва бухгалтерия ҳисоби маълумотларини ойдинлаштиришдан иборат. Корхона, ташкилот ва муассасаларда асосий воситаларни инвентаризация қилиш «инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш» номли 19-сон бҳма ва «асосий воситалар» номли 5-сон бҳмага асосланади. «бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги низом»га мувофиқ, асосий воситалар инвентаризацияси бир йилда камида бир марта йиллик ҳисобот тузишдан олдин ўтказилади. Қуйидаги ҳолларда асосий воситалар инвентаризацияси муқаррар ўтказилади: Асосий воситалар объектлари ижарага берилганида ёки давлат тасарруфидан чиқарилганида; Йиллик бухгалтерия ҳисоботини тузишдан олдин; Моддий жавобгар шахс алмашганида; Ўёирлик ва суиистеъмоллик ҳоллари аниқланганида; Ёнёин ёки бошқа табиий офатлар юз берганида; Асосий воситалар қайта баҳоланганида; Корхона тугатилган ёки қайта ташкил этилганида. «инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш» номли 19-сон бҳмага асосан асосий воситалар инвентаризациясини ўтказишдан олдин қуйидагиларни аниқлаш лозим: Инвентарь карточкалар, инвентарь варақаларнинг мавжудлиги ва ҳолатини; Техник паспортлар ва бошқа техник ҳужжатларнинг мажудлиги ва ҳолати; Корхонага ижара асосида, сақлашга ёки вақтинча фойдаланишга қабул қилинган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳолати. Инвентаризацияни корхона раҳбари буйруёи билан тайинланган комиссия ўтказади. Комиссиянинг вазифаси асосий воситаларни сақлаш ва ундан тўғри фойдаланишни текширишдан иборат. Комиссия корхонага керак бўлмаган асосий воситаларни аниқлаши ҳамда улар бўйича алоҳида рўйхат тузиши керак. Инвентаризация якунлари бўйича инвентаризация рўйхати тузилади. Рўйхат моддий жавобгар шахс ва комиссия томонидан имзоланади ва бухгалтерияга топширилади. Асосий воситаларни инвентаризация қилиш натижасида аниқланган ҳақиқий мавжуд мулк ва бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ўртасидаги тафовутлар қуйидагича акс эттирилади: «SALVE» HTM да ҳисобот йилида бошланғич қиймати 240000 сўмлик жиҳоз камомади аниқланди. Жиҳозга ҳисобланган эскириш 160000 сўм. Жиҳоз айбдор шахс топилмаганлиги сабабли давр харажатларига ўтказилди. Ушбу муомалаларга ҳисобда қуйидагича проводка берилади: Бошланғич қийматни ҳисобдан чиқариш: Д-т 9210-«асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 240000 сўм К-т 0130-«машина ва жиҳозлар» - 240000 сўм. Эскириш қиймати ҳисобдан чиқарилди: Д-т 0230-«машина ва жиҳозлар эскириши» - 160000 сўм К-т 9210-«асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 160000 сўм. Камомад суммаси ўимматликларнинг меъёрдан ортиўча табиий йўўолишидан кўрилган талофатларни ҳисобга олиш ҳисобвараёига ўтказилди (240000-160000)=80000 сўм; Д-т 5910-«камомадлар ва ўимматликларни шикастлашдан талофатлар» - 80000 сўм К-т 9210-«асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 80000 сўм. Агарда айбдор шахс аниқланмаса камомад суммаси давр харажатлари таркибида акс эттирилади – 80000 сўм: Д-т 9430-«бошқа операцион харажатлар» - 80000 сўм К-т 5910-«камомадлар ва ўимматликларни шикастлашдан талофатлар» - 80000 сўм. Агарда асосий воситалар камомади бўйича айбдор шахс аниқланса, камомад суммаси айбдор шахсдан ундирилади. «SALVE» HTMда ҳисобот йилида Бошланғич қиймати 50000 сўмлик жиҳоз камомади аниқланди. Жиҳозга ҳисобланган эскириш 23000 сўм. Жиҳоз қиймати айбдор шахсдан икки ҳисса қилиб ундирилди. Ушбу муомалаларга ҳисобда қуйидагича проводка берилади: Бошланғич қийматни ҳисобдан чиқариш: Д-т 9210-«асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 50000 сўм К-т 0130-«машина ва жиҳозлар» - 50000 сўм. Эскириш қиймати ҳисобдан чиқарилди: Д-т 0230-«машина ва жиҳозлар эскириши» - 23000 сўм К-т 9210-«асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 23000 сўм. Камомад суммаси ўимматликларнинг меъёрдан ортиўча табиий йўўолишидан кўрилган талофатларни ҳисобга олиш ҳисобвараёига ўтказилди 27000 сўм; Д-т 5910-«камомадлар ва ўимматликларни шикастлашдан талофатлар» - 27000 сўм К-т 9210-«асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 27000 сўм. Камомад суммаси икки ҳисса қилиб ундириш асосида моддий жавобгар шахс зиммасига ўтказилди (50000-23000)*2=54000 сўм; Д-т 4730-«етказилган моддий зарарни қоплашда ходимларнинг қарзи» - 54000 сўм Д-т 5910-«камомадлар ва ўимматликларни шикастлашдан талофатлар» - 27000 сўм К-т 9310-«асосий воситаларнинг сотилишидан олинган фойда» - 27000 сўм. Асосий воситаларни инвентаризация қилиш натижасида ортиқча мол-мулк мавжудлиги аниқланса, у молиявий натижаларга кирим қилинади: Д-т асосий воситаларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари К-т 9390-«бошқа операцион даромадлар». Асосий воситаларни ишлаб чиқаришда фойдаланишни текширганда ўуйидагиларга эътибор берилади: Корхоналарда мавжуд бўлган асосий воситалардан фойдаланилаётганлик даражасини, фонд қайтимидаги йиллар давомидаги даражасини, фонд қайтимларини орттириш бўйича кўрилган чора-тадбирларнинг мавжудлигини, асосий воситалардан фойдаланишнинг доимийлигини таъминланганлигини, асосий воситаларнинг ишлатилмай тўхтаб ўолиш ҳолларини ўисқартириш ва бошқалар; Корхоналарга қабул ўилинган янги асосий воситаларнинг ишлаб чиқаришга жалб эилиниш даражасини, яъни қабул қилинган асосий восита омборларда қолиб кетмасдан тезроқ ишлаб чиқаришга қўлланилиши ва, натижада, корхонадаги воситадан фойдаланиш коэффициентининг меъёрларга тўғри келишини таъминланаётганлиги; Ўрнатилмаётган ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш ускуналарининг туриб ёолиш сабаблари, уларни тезроқ ишлаб чиқаришга жалоб ўилиш йўлларининг кўрилаётганлигини; Корхонада мавжуд асосий воситаларнинг ишлаб чиқаришдаги доимийлигини таъминлаш маўсадида ўилинаётган ремонт ишларининг маўсадга мувофиқлиги, ремонт ишлари тўғри расмийлаштирилиши, ремонт харажатларини тегишли харажат турларига тўғри олиб борилишини текширади; Асосий воситаларни ремонти харажатлари смета (норматив) ўийматларига тўғрилигини, асосий воситаларни ремонтдан қабул ўилиш далолатномалари билан солиштирилади; Пудрат усулида бажарилган ремонтларнинг шартномага тўғри келиши, ремонтчи корхонанинг берган кафолатига риоя ўилинишини текширади. Маълумки, корхоналар ишлаб чиқариш жараёнида асосий воситалардан меҳнат қуроллари сифатида фойдаланадилар. Асосий воситаларнинг ишлаб чиқариш жараёнларида истеъмол қилиниши амортизация ажратмалари суммаси миқдорида амалга оширилади. Аудиторлар асосий воситаларга ҳисобланган амортизацияни шу нуўтаи назарда текширадилар. Амортизация суммалари корхоналарда ҳар ой амортизация ҳисобьлаш қайдномаси, ҳисобланган амортизация суммасини таьсимлаш қайдномасига мувофиқ бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши маблаёлардан унумли маўсадларга мувофиқ ҳамда ьонуний жиҳатдан фойдаланилиши текширилади. Амортизация суммаларини ҳисоблашда асосий эътиборни улардан унумли фойдаланишга қаратиш лозим бўлади. Бунда корхонадаги асосмий воситаларнинг ой бошидаги ўолдиёи, ой давомида келиши, кетиши ва ўолдиёига эътмибор берилади. Аудиторлар амортизация ажартмаларини текшираётганида асосий восмиталар учун ҳисобланаётган эскириш суммаларининг тўғри ҳисобланаётганлигини алоҳида ўрганадилар. Аудит жараёнида асосий эътибор асосий воситалар бўйича режадаги амортизация суммасини, ҳаўиқатан бажарилган иш ҳажмини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланишига қаратилади. Асосий воситаларга амортизация ҳисоблашни текширишда асосий воситаларнинг корхонаг келиши ва кетиши ҳисобга олимнади. Қабул ўилинган асосий воситалар учун ўша ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан, хўжаликдан чиўқан асосий воситалар бўйича эса балансдан чиқарилганидан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тўхтатилади. Агарда амортизация кам ҳисобланган бўлса, ўўшимча ҳисобланади, агарда ошиўча ҳисобланган бўлса, унда «ўизил сторно» билан корректировка ўилинади. Бунда ҳам бир хил асосий воситалар учун амортизация ҳисоблаш қайдномаси тузилади Асосий воситалар ремонтини аудит ўилишда олдиндан ўтказиладиган, жорий ва кейинги назорат шаклларидан кенг фойдаланилади. Агарда асосий воситалар ремонтини аудит ўилишда айрим камчилик ёки мулкни талон-тарож ўилиш фактлари аниқланса, оралиў далолатномалар тузилиб, ҳар бир моддий жавобгар шахслар кўрсатилади. Аудитнинг умумий далолатномасида эса бундай далиллар умумлаштириб ёзилади. Корхоналарда асосий воситалар маълум муддат давомида фойдаланилгандан сўнг, улар эскириши натижасида ҳисобдан чиқарилади. Асосий воситаларни корхона балансидан чиқарилишини аудит ўилишдан асосий маўсад уларнинг тўла эскиришидан олдин ёки самарали фойдаланилмасдан аввал корхона балансидан чиқариб юборилишини олдини олишдир. Шунинг учун ҳам назорат доимий ва йил давомида бир тартибда амалга оширилиши керак. Асосий воситаларнинг корхона балансидан чиқишини аудит ўилганда асосий эътибор хўжалик муомаласи содир бўлишидан аввал ўтказиладиган назоратга қаратилиши лозим. Текширишда асосий воситаларнинг корхона балансидан чиқишини расмийлаштирувчи комиссия бўлиши керак. Бундай ҳайъат корхонада раҳбарнинг буйруёи билан тузилади. Асосий воситаларнинг хўжаликдан чиқишини текширганда жорий аудиторлик текшируви шаклидан кенг фойдаланилади. Бунда аудиторлар корхона балансидан чиқарилаётган асосий воситаларнинг ҳар бир турининг техник жиҳатдан ҳаўиўий ҳолида кўриши лозим. Аудитда асосий эътибор асосий восита қандай ҳолатда ва муддатда корхона балансидан чиқарилаётганига қаратилади. Шу боисдан ҳам аудиторлар асосий восита хўжаликдан чиқарилаётганида уларнинг техник паспортлари юритилишига, далолатнома тузилиши, тасдиўланишига катта эътибор беришлари лозим. Агарда асосий восита тўла эскирмасдан ёки ўзи бажарадиган иш ҳажмини бажармасдан чиқарилаётган бўлса, унинг сабаблари ўрганилади. Корхона балансидан чиқарилаётган асосий воситага амортизация суммаларининг тўғри ҳисобланганлиги текширилади. Иморат ва иншоотларнинг эса элементларига эътибор берилади. Ҳужжатли текширишда хўжаликдан чиқаётган асосий воситанинг ҳамма ҳужжатлари кўрилади, бунда комиссия тузилганлиги тўғрисидаги буйруў ёки қарордан бошлаб, текширилаётган даврда балансдан чиқарилаётган ҳар бир асосий воситанинг техник ҳолати, фойдаланиш бўйича кўрсаткичлари, хўжаликдан чиқариш далолатномаси шаклига риоя ўилиниши, далолатнома реквизитлари текширилади. Асосий восита корхонага келганидан то унинг чиқиб кетгунигача бўлган даврда фойдаланганлигига эътибор берилади. Иморат ва иншоотлар корхона балансидан чиқарилганида, уларни бузишдан олинадиган инвентарь ва материалларнинг тўла кирим ўилинганлиги текширилади. Асосий воситанинг корхона балансидан чиқарилганида юзага келадиган молиявий натижани текшириш ҳам аудитнинг муҳим элементларидан бири бўлиб ҳисобланади. Бунда аудиторлар асосий воситанинг сотилиши ва бошқача чиқиб кетиши бўйича молиявий натижанинг фойда ёки зарар суммалари бўйича ҳисобда акс эттирилганлигига эътибор қаратади. Аудиторлик текшируви якунланганида аудиторлик ташкилоти томонидан мижозга маълумотнома тақдим этилади. Текширилаётган корхона раҳбарияти учун маълумотнома – бу аудиторнинг мижоз корхона раҳбариятига хат кўринишида тузилган ҳисоботи бтлиб, унда ҳисоб ёзувларида, бухгалтерия ҳисоби ҳамда ички назорат тизимида йўл ўўйилган камчиликлар ҳаўидаги маълумотлар, бундай камчиликлар мавжуд бўлганда аудитор томонидан ўўлланиладиган чора ҳамда бундай камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар баён этилади. Мижоз корхона раҳбариятига бериладиган маълумотномада асосий воситалар ҳисоби бўйича барча камчиликлар келтирилмаслиги мумкин. Бу ҳужжатда асосан аудиторлик текшируви давомида мавжуд бўлган камчиликлар келтириб ўтилади. Маълумотномани корхона раҳбариятига бериш мажбурий эмас, аммо бу ҳужжатни таўдим ўилиш орқали аудитор корхона раҳбариятига бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизими, молиявий ҳисоботларда юз берадиган ўзгаришларни, асосий воситалар ҳисоби бўйича мавжуд хатоларни ўз ваўтида тузатиш имкониятини беради. Маълумотномада келтириб ўтилган камчиликлар јзбекистон республикасининг амалдаги ўонунчилигига тўғри келмаслиги ҳамда ушбу камчиликларни бартараф этиш йўллари қайд этилади. Тавсияларнинг берилиши аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосасининг мундарижасини ўзгартирмайди. Раҳбарият учун бериладиган маълумотнома ўисқа, аниқ ҳамда тушанарли бўлиши лозим. Агарда маълумотлар алоҳида бўлимлар ёки ҳисоб объектлари бўйича эксперт ҳисоботи кўринишида бўлса, унда аудиторнинг имзоси қўйилмайди. Агарда аниқланган баъзи-бир камчилик ва нуқсонлар молиявий ҳисобот бўйича ижобий хулоса беришда иккиланиш ҳолати юзага келса, бундай вазиятда аудитор маълумотномага имзо чекади. Бу ахборот махфий ҳисобланиб, фақатгина корхона раҳбариятининг муайян гуруҳига тақдим этилади. Асосий воситалар аудитининг энг охирги босқичида оралиқ далолатнома тузилади. Оралиқ далолатнома асосий воситалар ҳисобининг қай ҳолатда юритаётганлигига гувоҳлик берувчи ҳужжат ҳисобланади. Ушбу ҳужжат аудиторлик ҳисоботига таркибига қўшиб қўйилади. Download 162.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling