Мундарижа Кириш I боб. Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш шароитида асосий воситалар ҳисоби ва аудитини ташкил этишнинг назарий асослари


Download 162.93 Kb.
bet15/19
Sana20.06.2023
Hajmi162.93 Kb.
#1629055
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Эльбрус БМИ

Хулоса ва таклифлар
Битирув малакавий ишини бажариш жараёнида қуйидаги хулосалар шакллантирилди:
1. Хўжалик юритувчи модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, инновацион технологияларни жорий этиш сиёсатини давом эттириш билан бирга, маҳсулот сифатини яхшилаш ва таннархини пасайтириш асосида корхоналар рақобатбардошлигини оширишда асосий воситалар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш объектив зарурат ҳисобланади.
2. Асосий воситалар ҳаракатини акс эттирувчи бошланғич бухгалтерия ҳужжатларини туркумлаш, бир-бирини такрорлашларга йўл қўймаслик, реквизитларнинг ахборотлар тўлалигини сақлаган ҳолда бўлиши, унификациялаштириш ва стандартлаштириш, қоғозни тежаш ва электрон шаклга ўтказиш асосий воситалар бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш билан бирга, бошқарувчиларни ўз вақтида тезкор ахборотлар билан таъминлаб, бошқарув қарорлари самарадорлигини таъминлайди.
3. Асосий воситалар ҳисоби бўйича ҳисобнинг илғор усулини қўллаш, асосий воситаларга эскириш ҳисоблашда эскириш ҳисоблашнинг корхонага мақбул бўлган усулини қўллаш асосий воситалар ҳисобини такомиллаштиришга эришишнинг мақбул йўлидир.
Асосий воситалар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйича қуйидаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди:
1. Асосий воситалар ҳаракати бўйича бошланғич бухгалтерия ҳужжатлари туркумланиб, бир-бирини такрорлайдиган ҳужжатлар ўрнига, ахборотлар тўлалигини таъминлайдиган унификациялаш ва стандартлаш талабларига жавоб бериб, бухгалтерия ҳисобининг «1С – Бухгалтерия» ёки «БЭМ» электрон дастурларидан ҳам фойдаланиш мумкин бўлган бошланғич ҳужжатларнинг шаклларини ишлаб чиқиш таклиф қиламиз.
2. Асосий воситаларнинг аналитик ҳисобини янада такомиллаштириш учун асосий воситалар ҳолати бўйича тезкор ахборотларни олиш имконини берадиган, уларни самарали бошқаришни таъминлайдиган асосий воситаларни ҳисобга олишнинг «Корточка усулини» қўллашни таклиф этамиз.
3. Корхоналарда бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибини белгиловчи ички меъёрий ҳужжат ҳисобланган «Хисоб сиёсати»да асосий воситаларни қиймат нуқтаи-назаридан суммасини аниқ белгилаш ва корхонада асосий воситаларга эскириш ҳисоблашнинг қўлланиладиган усулини аниқ белгилаб бериш таклиф этамиз.
5. Асосий воситаларни ҳисобдан чиқаришда тузиладиган бухгалтерия проводкалар атрофлича таҳлил қилиниб, ҳар бир гуруҳ асосий воситанинг ҳисобдан чиқарилиши бўйича алоҳида молиявий натижа аниқланиши ва улар бўйича № 21 БҲМСга тўғри келадиган счетлар корреспонденцияси тузиш тавсия қилинди.
6. Асосий воситаларни аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича саволнома, режа ва дастур тавсия қилинди.


Download 162.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling