Мундарижа Кириш I боб. Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш шароитида асосий воситалар ҳисоби ва аудитини ташкил этишнинг назарий асослари
Ш БОБ. «SALVE» HTMда асосий воситалар аудитини такомиллаштириш
Download 162.93 Kb.
|
Эльбрус БМИ
Ш БОБ. «SALVE» HTMда асосий воситалар аудитини такомиллаштириш
3.1. Корхоналарда асосий воситалар аудитининг режаси ва дастурини тайёрлаш. Асосий воситалар аудитининг бош мақсади – корхона эгалигида бўлган, корхона фаолиятида бир йилдан ортиқ фойдаланиладиган ва қайта сотиш учун мўлжалланмаган моддий ва номоддий активлар ҳаракати ва улар бўйича амортизация ажратмалари тўғри ҳисобланганига ва баланс, ҳамда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботларда БҲМС талабларига мос акс эттирилганига ишонч ҳосил қилишдан иборат. Асосий воситалар бўйича аудит текширувини ўтказиш жараёнида аудиторнинг вазифалари қуйидагилардан иборат: асосий воситалар ҳаракати ва улар бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблашга нисбатан самарали ички назорат тизимининг ташкил этилганлигини текшириш ва унинг сифатини баҳолаш; бухгалтерия тизими маълумотлари ва молиявий ҳисоботларда акс эттирилган асосий воситалар ва ҳақиқатдан ҳам мавжуд ва улар бўйича ҳисоблашишлар ҳақиқатдан ҳам рўй берганлигига ишонч ҳосил қилиш; асосий воситаларнинг барчаси тўлиқ ҳисобга олинганлигини текшириш; асосий воситалар ҳаракати ва улар бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблашда арифметик амаллар тўғри бажарилганлигини ўрганиш; баланс ҳисоботида асосий воситалар ҳақиқий қийматида акс эттирилганлигини баҳолаш; баланс ҳисоботида дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғри гуруҳлаштирилганлигига ва агар зарурат бўлса, улар бўйича зарурий қўшимча маълумотлар иловаларда тўлиқ ва тўғри келтирилганлигига ишонч ҳосил қилиш. Асосий воситалар аудитининг асосий вазифаларига мувофиқ текширувни етти йўналишга ажратиш мумкин: 1) асосий воситалар мавжудлиги ва сақланишининг аудити; асосий воситалар ҳаракатининг аудити; асосий воситалар бўйича эскириш тўғри ҳисобланганлигининг аудити; асосий воситалар қабул қилиниши бўйича операцияларни текшириш; асосий воситалар тугатилиши тўғри ҳисобга олинганлигини текшириш; асосий воситаларни таъмирлаш бўйича харажатлар асосланганлигини текшириш; асосий воситаларга оид операциялар тўғри солиққа тортилганлигини текшириш. Асосий воситалар ҳисобининг аудиторлик текширувини режалаштириш иқтисодий субъект аудиторлик текширувининг йиёма умумий режаси ва йиёма дастури асосида амалга оширилади. Асосий воситаларни текширишга оид умумий режа юқорида қайд этилган бўлимлар бўйича аудит йўналишларини ҳисобга олиши лозим. Режалаштириш босқичида аудит режаси ва дастурининг моҳияти аудитор томонидан қуйидаги вазифаларнинг амалга оширилиши билан узвий боёлиқ: асосий воситаларга нисбатан мавжуд ички назорат тизими билан танишиш; ички назорат тизимига нисбатан назорат рискини дастлабки баҳолаш ва қўшимча назорат тестларини ишлаб чиқиш; қўшимча назорат тестларини қўллаш; назорат рискини қайта баҳолаш ва асословчи тестларни ишлаб чиқиш; асословчи тестларни қўллаш ва асосий воситалар юзасидан ички назорат тизими бўйича ҳисобот тайёрлаш. Юқоридаги вазифаларнинг амалга оширилиши якунида ички назорат тизими етарли даражада сифатли деб топилса аудитор текширув кўламини қисқартириши ва мос равишда аудит режаси ва дастурининг батафсиллиги хам қисқартирилиши мумкин. Умумий кўринишдаги аудит режаси ва дастурининг намунаси 3.1. ва 3.2-жадвалларда келтирилган. 3.1.-жадвал Download 162.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling