Мавзунинг ўрганилганлик даражаси.
Асосий воситалар ҳисоби ва аудитининг назарий-методологик муаммолари борасида хорижлик иқтисодчи олимлар илмий тадқиқотлар олиб боришган. Улар жумласига Х.Андерсон, Д.Колдуэлл, Н.П.Кондраков, Б.Нидлз, Я.В.Соколов, Т.П.Карпова, О.Е.Николаева, С.А.Николаева, В.Ф.Палий, М.Л.Пятов, А.Д.Шеремет, Т.В. Шишкова кабиларни киритиш мумкин.
Республикамиз иқтисодчи олимлари томонидан яратилаётган дарслик, монография ва ўқув қўлланмалар, шунингдек чоп этилаётган илмий мақола ва тезисларда асосий воситалар ҳисоби ва аудитининг назарий муаммолари қисман ўрганилган. Масалан, О.Бобожонов, А.В.Ваҳобов, А.К.Ибрагимов, А.Т.Иброхимов, А.А.Каримов, С.Махмудов, Б.А.Хасанов, М.Қ.Пардаев, А.Х.Пардаев, К.Б.Ўразовларнинг асарларида асосий воситаларни ҳисобга олиш ва аудит қилишнинг назарий ва услубий жиҳатларини такомиллаштириш муаммолари ўрганилган.
Битирув малакавий ишининг мақсади ва вазифалари - Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш шароитида «SALVE» HTMда асосий воситалар ҳисоби ва аудитини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Бу мақсаддан келиб чиқиб, ишнинг қуйидаги вазифалари белгилаб олинди:
«SALVE» HTM нинг технологик хусусиятларини асосий воситалар ҳисоби ва аудитини ташкил этишга таъсирини асослаш;
«SALVE» HTM корхонасида асосий воситалар ҳисоби ва аудитининг амалдаги ҳолатини атрофлича тадқиқ этиш;
асосий воситалар бошланғич бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
асосий воситалар ҳаракатини бухгалтерия счетларида акс эттиришни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
«SALVE» HTM корхонасида асосий воситалар ҳолати ва ҳаракати бўйича аудит ўтказишни такомиллаштириш.
Битирув малакавий ишининг объекти бўлиб «SALVE» HTMнинг молиявий хўжалик фаолияти ҳисобланади.
Битирув малакавий иш предмети бўлиб, иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш шароитида корхоналарни барқарор ривожланишини таъминлашда асосий воситалар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш жараёнида содир бўладиган иқтисодий муносабатлар мажмуидан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |