Мундарижа Кириш I боб. Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш шароитида асосий воситалар ҳисоби ва аудитини ташкил этишнинг назарий асослари


Download 162.93 Kb.
bet5/19
Sana20.06.2023
Hajmi162.93 Kb.
#1629055
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Эльбрус БМИ

Ерни ободонлаштириш - ўтиш йўллари, автомобиллар ва бошқа транспорт воситалари тўхташ жойлари, тўсиқлар ва ободонлаштиришнинг бошқа турлари қиймати билан биргаликда ер майдонини ободонлаштиришга тааъллуқли харажатлар.
Ер участкалари, ўрмон ва сув мулклари, кўп йиллик ўсимликларга инвентар кўринишидаги капитал қўйилмалар асосий воситалар таркибига хар йили ўз жами ишлари ниҳоясига етказилган ёки етказилмаганлигидан катъий назар, фойдаланиш учун қабул қилинган майдонларга оид харажатлар суммасида киритилади.
Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш - узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича ижарага олинган мулкни ободонлаштириш билан боғлиқ капитал харажатлар.
Бинолар, иншоотлар ва узатгич мосламалари – уларга ишлаб чиқариш, маъмурий, ижтимоий-маиший мақсадли бинолар киради.
Ушбу бўлинманинг тасниф объекти бўлиб ҳар бир алоҳида турувчи бино ҳисобланади. Агар бинолар бир-бирига туташиб кетган ва умумий деворга эга бўлса, лекин хар бири мустақил конструктив яхлитликни ташкил қилса, улар алохида объектлар ҳисобланади.
Мустақил хўжалик юритиш ахамиятига эга бўлган бинонинг ташқи қўшимча қурилмалари, қозонхоналарнинг алоҳида бинолари, ҳовлидаги иморатлар (омборлар, гаражлар, тўсиқлар, деворлар, қудуқлар ва бошқалар) мустақил объектлар ҳисобланади.
Бинога қўшиб қурилган хоналар ва дўконлар, ошхоналар, сартарошхоналар, ательелар, хўжалик буюмлари пунктлари, болалар боғчалари, яслилар, алоқа бўлимлари, банклар ва бинонинг асосий вазифасидан фарқли бошқа вазифага эга бўлган бошқа ташкилотлар учун мослашган бошқа хоналар мустақил инвентар объектлари ҳисобланади.
Бинолар таркибига улардан фойдаланиш учун зарур бўлган бинонинг ичидаги қуйидаги коммуникациялар киради:

  • иситиш учун қозонхона ускуналарини хам ҳисобга олган холда иситиш тизими;

  • барча механизмлар билан сув , газ таъминоти ва канализациянинг ички тармоқлари;

  • ички телефон ва сигнализация тармоқлари;

  • юк кўтаргичлар ва лифтлар.

Иншоотлар. Уларга ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириш учун зарур бўлган шароитларни яратадиган ёки турли ноишлаб чиқариш вазифаларини амалга оширадиган мухандислик-қурилиш объектлари киради.
Ҳар бир алоҳида объект у билан ягона яхлитликни ташкил қиладиган барча қурилмалари билан бирга иншоот сифатида чиқадиган объект ҳисобланади. Мисол учун, нефть қудуғи ўз ичига минора ва атрофига қурилган трубаларни олади, тўғон ўз ичига тўғоннинг бутун майдонини, фильтрлар ва дренажларни, цементланган қопламаларни, сув дарвозаси ва оқаваларни, қия ерларни мустаҳкамлашни, тўғоннинг майдони бўйлаб автомобил йўлларини, кўприкчаларни, майдончаларни, тўсиқларни, кўприк ўз ичига панжара қурилмаларини, тирговичларни, кўприк кўтармасини, ҳимоя тўсинларини ўз ичига олади ва шу билан бирга осма йўллар, қувурлар, транспорт ва йўловчи туннеллари, кўча ёритиш чироқлари, шаҳарни санитария-тозалаш иншоотлари ва бошқалар хам киради. 3

Download 162.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling