Мундарижа Кириш I боб. Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш шароитида асосий воситалар ҳисоби ва аудитини ташкил этишнинг назарий асослари
II БОБ. SALVE HTM да асосий воситалар ҳисобини такомиллаштириш масалалари
Download 162.93 Kb.
|
Эльбрус БМИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.1 -жадвал Асосий воситаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар
II БОБ. SALVE HTM да асосий воситалар ҳисобини такомиллаштириш масалалари.
2.1. Асосий воситалар кирими ва эскириши ҳисобининг ҳозирги ҳолати «SALVE» HTMда асосий воситалар кирими, чиқими ва уларга ҳисобланган эскиришни ҳисоблашнинг Бошланғич ҳисобини ташкил этиш ва юритиш Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонуни ҳамда Молия вазирининг 2003 йил 23 декабрда 131-сон буйруёи билан тасдиқланиб, Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 20 январда 1297-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айлануви тўғрисидаги Низом» билан тартибга солинади. «Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари хўжалик операциялари амалга оширилаётган вақтда ёки операциялар амалга ошириб бўлинганидан кейин тузилади... Бошланғич ҳисоб ҳужжатларининг мажбурий реквизитлари қуйидагилардир: - корхонанинг (муассасанинг) номи; -ҳужжатнинг номи ва рақами, у тузилган сана ва жой; -хўжалик операциясининг номи, мазмуни ва миқдор ўлчови (натура ҳолида ва пулда ифодаланган ҳолида); -масъул шахсларнинг шахсий имзолари»7. «SALVE» HTMда асосий воситаларни келиши, «Асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси» (№АВ – 1шакл) билан расмийлаштирилади. Ушбу далолатнома ҳар бир объекредитга тузилиб, техник ҳужжатлар илова қилинади ва асосий воситани баҳоси, эскириш суммаси, тайёрланган вақти, фойдаланишга бериш вақти кўрсатилади. Асосий воситалар ҳаракати ва ҳолати «Инвентар карточка» (№ 6-АВ шакл)да ҳисобга олиб борилади. «SALVE» HTM тизимидаги корхоналарда асосий воситаларни бухгалтерия ҳисобида ҳисобварақлар очилган бўлиб, уларни -жадвал асосида кўриб чиқамиз. 2.1 -жадвал Асосий воситаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар
Ушбу ҳисобварақлар актив бўлиб, уларнинг дебет томонидаги сальдо хўжалик юритувчи субъектларда мавжуд асосий воситаларнинг дастлабки қийматини акс эттиради. Асосий воситаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебет томонида уларнинг кўпайиши, кредит томонида эса камайиши ўз ифодасини топади. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонуни ҳамда бухгалтерия ҳисобининг халқаро ва миллий стандартларига мувофиқ асосий воситалар ҳисобини ташкил этиш ва юритиш тамойиллари қуйидаги қоидаларга асосланади: асосий воситалар ҳисобини икки ёқламали ёзув асосида юритиш; асосий воситалар ҳисобини узлуксиз юритиш; асосий воситаларнинг пулда баҳоланиши; асосий воситалар ҳисоби маълумотларининг аниқлиги; асосий воситалар ҳисобида ҳисоблаш тамойили; асосий воситалар ҳисобини юритишда олдиндан кўра билиш; асосий воситалар ҳисобида мазмуннинг шаклдан устунлиги; асосий воситалар ҳисобида кўрсаткичларнинг жипсланувчанлиги; асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботнинг бетарафлиги; асосий воситалардан кўрилган даромадларнинг ҳисобда тўғри акс эттирилганлиги; асосий воситаларга қилинган харажатларнинг ҳисоб объектларида тўғри ифодаланганлиги; асосий воситаларнинг ҳақиқий баҳоланиши. Ушбу қоидалар доирасида асосий воситалар ҳисоби ташкил этилади ва юритилади. Ҳисоб тамойиллари ва стандартлари асосий воситалар ҳисобини юритишда асос бўлиш билан биргаликда, республикада асосий воситалар ҳисобининг ягоналигини таъминланишига хизмат қилади. Корхонада ушбу счётлар бўйича асосий воситаларнинг хар бири, гуруҳи ёки тури бўйича аналитик счётлар ташкил этилади. Асосий воситалар юқоридаги счётларда дастлабки қийматда ёки қайта тикланган қийматда ҳисобга олиб борилади. Корхонада асосий воситалар келиши бўйича қуйидагича бухгалтерия проводкалари тузилади: 1) Дебет 0110-0190 Кредит 0810 – Қурилган объектлар асосий воситалар таркибига қабул қилинганда. 2) Дебет 0110-0190 Кредит 0820 –Асосий воситалар сотиб олинганда. Бир вақтнинг ўзида шу асосий воситалар корхонада асосий воситалар таркибига қабул қилинганда. Дебет 0110-0190 Кредит 0820 3) Дебет 0110-0190 Кредит 0310 – Молиявий ижарага олинган асосий воситаларнинг молиявий ижара муддати тугагандан сўнг ўз асосий воситалар таркибига қабул қилинганда. 4) Дебет 0110-0190 Кредит 8530 – Асосий воситалар текинга олинганда. 5) Дебет 0110-0190 Кредит 0890 – Асосий воситани кенгайтириш ва реконструкция қилишда қиймати ошганда. 6) Дебет 0110-0190 Кредит 8510 – Асосий воситалар қайта баҳолашда ошган суммасига. 7) Дебет 0110-0190 Кредит 9390 – Асосий воситалар инвентаризация натижасида ортиқча чиқса, ошган суммасига. Асосий воситаларни ҳисобга олиб боришда, уларни карточкаларда ҳисобга олиб бориш қулай бўлиб, бунда хар бир асосий воситага ёки гуруҳига алоҳида карточка очилиб, унда тегишли маълумотлар (номи, инвентар номери, дастлабки қиймати, амортизация суммаси ва ҳ.к.) акс эттирилиб борилади. Карточкалар картотекада сақланади. Асосий воситалар қийматини харажатга босқичма-босқич, яъни қисман қўшиб боради. Ана шу асосий воситанинг харажатга, яъни маҳсулот (иш, хизмат) таннархига қўшиладиган қисми эскириш суммаси бўлади. Амортизация ажратмалари йиёиндиси – эскириш суммасини ташкил этади. Асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш меъёри Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексида белгилаб берилган. Ушбу меъёрлар асосий воситанинг дастлабки ёки қайта тикланган қийматига фоизларда белгиланган бўлиб, улар «SALVE» HTM тизимидаги корхонасида қуйидагича (2.2-жадвал): Download 162.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling