Мундарижа Кириш I боб. Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш шароитида асосий воситалар ҳисоби ва аудитини ташкил этишнинг назарий асослари


Хизмат муддати ва қийматидан қатъи назар, қуйидагилар асосий воситалар таркибига киритилмайди


Download 162.93 Kb.
bet4/19
Sana20.06.2023
Hajmi162.93 Kb.
#1629055
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Эльбрус БМИ

Хизмат муддати ва қийматидан қатъи назар, қуйидагилар асосий воситалар таркибига киритилмайди:
а) махсус асбоблар ва мосламалар (муайян буюмларни туркумлаб ва ёппасига ишлаб чиқариш учун ёки якка тартибдаги буюртмаларни тайёрлаш учун мўлжалланган, мақсадли йўналтирилган асбоблар ва мосламалар);
б) махсус ва санитария кийим-кечаклари, махсус пойабзаллар;
в) кўрпа-тўшак анжомлари;
г) ёзув-чизув анжомлари (калкуляторлар, стол устига қўйиладиган асбоблар ва бошқалар);
д) ошхона анжомлари, шунингдек ошхона учун дастурхон-сочиқлар;
е) тикланиши бўйича харажатлар қурилиш-монтаж ишлари таннархига киритиладиган вақтинчалик (нотитул иншоотлар) мосламалар ва қурилмалар;
ж) камида бир йиллик фойдаланиш муддатига эга бўлган алмаштириладиган ускуналар;
21-сон БХМС га асосан асосий воситалар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
Асосий воситаларнинг натурал-моддий таркибига кўра туркуми.



Асосий воситалар



Узатувчи мосламалар

Ер

Ишлаб чиқариш ва хўжалик инвентарлари



Машина ва жиҳозлар

Ерни ободонлаш-
тириш учун капитал сарфлар

Иш ҳайвонлари ва маҳсулдор чорва



Транспорт воситалари

Бинолар

Кўп йиллик дарахтлар



Бошқа асосий воситалар

Асбоб-ускуналар

Иншоотлар


1- расм. Асосий воситаларнинг туркумланиши
Ишлаб чиқариш жараёнида таркиби ва тайинланиши буйича турлича бўлган асосий воситалардан фойдаланилади. Уларнинг ҳисобини тўғри ташкил этиш мақсадида уларни турлари, тайинланиши ёки ишлаб чиқариш жараёнида қатнашиш характерига, ҳалк хўжалик тармоқлари, фойдаланиш даражаси ва мансублиги бўйича тасниф қилиш зарур.
Белгиланган типли таснифлашга биноан асосий воситалар турлари бўйича қуйидагиларга бўлинади:
Ер - корхонага амалдаги қонунчиликка мувофик мулк сифатида берилган ер участкалари.
Бу юридик шахслар қишлоқ ёки ўрмон хўжалигини юритишдаги корхоналар бинолар ва иншоотлар қуриш учун ёки қишлоқ хўжалигига тааъллуқли бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланаётган ерлар, корхоналар бинолар ва иншоотларга бўлган мулк хуқуқи ўтиши билан бирга эгалик қилиш ва фойдаланиш хуқуқи хам ўтган ер участкалари бўлиши мумкин.

Download 162.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling