Мундарижа. Кириш. I. Қисм. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги талаблар
Юк тушурувчи-юкловчи учун меҳнатни муҳофаза қилиш
Download 0.55 Mb.
|
1643351021-bmmSJ4wHoIH8xTL1zggy (1)
Юк тушурувчи-юкловчи учун меҳнатни муҳофаза қилиш
бўйича наъмунавий йўриқнома Мазкур соҳа бўйича намунавий йўриқнома меҳнатни муҳофаза қилишнинг давлат талабларини ўз ичига олган қонунчилик ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, касб ва малака талабларига мувофиқ пахта тозалаш заводида ўз ишларини бевосита бажарадиган Юк тушурувчи-юкловчилар учун мўлжалланган. Умумий хавфсизлик талаблари 1. 18 ёшдан кичик бўлмаган, ходимлар мустақил тарзда ишга киришдан аввал қуйидагилардан ўтишлари керак: - Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ишга яроқли деб топилиш учун мажбурий дастлабки (ишга қабул қилинганидан кейин) ва жорий (иш пайтида) тиббий кўриклар (текширувлар)дан; - ишларни бажариш учун хавфсиз усул ва методларни ўрганиш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича кўрсатма олиш, иш жойида амалиёт ўташ ва меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бўйича билимларни текшириш. 2. Юк тушурувчи-юкловчилари ишнинг табиати билан боғлиқ қуйида келтирилган хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳимояланиш учун меҳнат хавфсизлиги талабларига риоя қилишлари шарт: - Товарлар ва тараларни кўчирилиши; - Ўткир, тиғли, санчувчи бурчакларнинг бўлиши; - Ҳаракатланувчи машина, механизм ва уларнинг қисмлари; - Электр занжирида кучланишнинг юқори бўлиши, қисқа туташув инсон танаси орқали ўтиши мумкин бўлган ҳолатлар. - Конструкция элементларининг тўсатдан тушиши хавфи бўлган ёки юқорида турган материал ва қурилмаларнинг тушиши хавфи бўлган ҳудудлар. 3. Механик таъсирлардан ҳимояланиш учун юк тушурувчи-юкловчилар иш берувчилар томонидан тақдим этилган қуруқ юкларни ташишда бепул ип газлама фартук, чарм пойабзал ва комбинацияланган қўлқоплардан ҳўл юкларни ташишда ип газлама комбинезон, резина фартук, резина этикдан фойдаланишлари керак. 4. Худудда, ишлаб чиқариш ва маиший биноларда, иш участкалари ва иш жойларида бўлиш учун Юк тушурувчи-юкловчилари ушбу ташкилотда қабул қилинган ички меҳнат тартиб- қоидаларига амал қилишлари шарт. Кўрсатилган жойларга бегона шахслар ва ишчиларнинг маст ҳолатда бўлишига рухсат берилмайди. 5. Кундалик фаолияти давомида Юк тушурувчи-юкловчиилар қуйидагиларни бажариши шарт: - ушбу қўлланма талабларини, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидалари ва нормаларини, ички меҳнат тартиби қоидаларини билиш ва уларга риоя қилиш; - ёнғин ва портлаш хавфсизлиги талабларига риоя қилиш, ёнғин сигналлари, улар билан ишлаш тартиби, ёнғинга қарши воситаларнинг жойлашуви ва улардан фойдаланиш имкониятларини билиш; - биринчи тиббий ёрдам тўпламининг жойлашишини билиш ва жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатишни билиш; - фавқулотда вазиятларда харакат тартибини билиши; - иш вақтида эҳтиёт бўлиш, чалғитмаслик ва бошқаларни чалғитмаслиги, иш билан боғлиқ бўлмаган шахсларнинг иш жойида бўлишига йўл қўймаслиги; - иш вақтида эътиборли бўлиш ва меҳнат хавфсизлиги талабларини бузмаслик керак. Иш бошлашдан олдин хавфсизлик талаблари 6. Иш бошлашдан аввал Юк тушурувчи-юкловчилари қуйидагиларни бажаришга мажбур: а) махсус кийим, хавфсизлик поябзалини кийиш; б) иш бошқарувчидан бажарилган ишнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, ишдаги хавфсизлик талабларини ҳисобга олган ҳолда топшириқ олиш. 7. Бригадир ёки иш бошқарувчидан иш топшириғини олгач, Юк тушурувчи-юкловчиси қуйидагиларни бажариши керак: а) агар керак бўлса, шахсий ҳимоя воситаларини тайёрлаш ва уларнинг яроқлилигини текшириш; б) иш жойини ва унга ёндаш ҳудудларнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини текшириш; г) Худуддаги тахланган юк тўпламлари ва тайёр маҳсулотларнинг барқарорлиги; д) тозалаш ускуналари, ювиш воситалари ва дезинфекцияловчи воситаларнинг мавжудлиги, тозаловчи материалда тешувчи ва кесувчи нарсаларнинг йўқлиги. 8. Меҳнат хавфсизлиги талабларининг бузилишини ўз кучи ёрдамида бартараф этиши ва агар буни амалга ошириш имкони бўлмаса, Юк тушурувчи-юкловчисилар ҳолатни дарҳол бригадир ёки иш бошқарувчига етказишлари керак. Иш вақтида хавфсизлик талаблари 9. Юк тушурувчи-юкловчиларига белгиланган тартибда рухсат этилмаган ишларни бажариши, шунингдек, хавфсиз ишлаш кўникмаларига эга бўлмаган асбоб ва ускуналардан фойдаланиши тақиқланади. 10. Юк тушуриш ва юклаш жараёнида қуйидаги хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари салбий таъсир кўрсатиши мумкин: - паст ёки юқори хаво харорати; - харакатдаги машина ва механизмлар; - иш жараёнидаги хаво таркибидаги чангнинг белгиланган меъёрдан ошиб кетиши; - асбоблар, ускуналар ва қурилмаларнинг ўткир қирралари, бурмалари ва нотекис юзалари; - жисмоний ортиқча юкланиш; 11. Юк тушурувчи-юкловчилари: - Қўлда кўтариш ва ташишда белгиланган меъёрларидан ортиқ юкларни кўтариш ва ташиш ишлари механизациялаштирилиши керак. - Барча механизм ва юк кўтариш ускуналари «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан тасдиқланган «Юк кўтариш кранларини хавфсиз ишлатиш Қоидалари»га мос бўлиши керак. - Юкни илувчилар иши, шу ишларни хавфсиз бажариш йўриқномасига биноан бажарилиши керак. - Пахта тойлари, боғлам ва шу каби нарсаларни электротельфер билан кўтаришда илгакни кўтариш чегаралагичи бўлиши керак. - Электротельфер, илгагидан тойлар тушиб кетишини олдини олиш учун ҳимоя қурилмалари билан таъминланган бўлиши керак. - Юкларни кўтариш ва ташиш вақтида тугун ва сиртмоқларни тўғрилаш ва сирпаниб кетган арқонни тўғрилаш тақиқланади. Юкни одамлар устидан кўтариб ўтиш тақиқланади. - Юк кўтариш-ташиш ускуналарининг техник ҳолати ва тўғри ишлатилиши устидан назорат буйруқ билан тайинланган, махсус ўқитилган, аттестациядан ўтган муҳандис-техник ходимга топширилиши лозим. - Юк кўтариш ускунасига кўтариши мумкин бўлган юкнинг оғирлик чегараси, ўтказилган синовнинг вақти ва келгуси синов вақти ёзиб қўйилиши керак. - Транспорт воситалари ўлчамлари ва конструкцияси, ташиладиган юкнинг ўлчамига мос бўлиши керак. 12. Юк тушурувчи-юкловчилари, ишчиларни махсус кийим -кечак, махсус поябзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш бўйича тармоқлараро қоидалар асосида ишлаб чиқилган махсус кийим -кечак, махсус поябзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситаларини ишлаб чиқаришнинг амалдаги меъёрларига мувофиқ шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши керак. 13. Юк тушурувчи-юкловчилари шахсий гигиена қоидаларини билиши ва уларга риоя қилиши керак. Овқатланиш, чекиш ва дам олиш фақат махсус ажратилган хоналарда ва жойларда бажарилади. Сувни фақат махсус мўлжалланган қурилмалардан ичиши керак. 14. Спиртли ичимликларни ичиш ва иш жойида маст ҳолда, гиёҳвандлик ёки токсик заҳарланиш ҳолатида чиқиш тақиқланади. Авария ҳолатларида хавфсизлик талаблари 15. Aгар газ ҳидини ёки қувурларнинг (сув таъминоти, канализация, иситиш ва бошқалар) узилишини аниқланса, тегишли ихтисослашган тез ёрдам гуруҳини чақириш. 16. Юк тушурувчи-юкловчилари ўзларининг бевосита ёки ўзларидан юқори лавозимли раҳбарларини одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган ҳар қандай вазият, ишлаб чиқаришдаги ҳар қандай бахтсиз ҳодиса ёки соғлиқнинг ёмонлашуви, шу жумладан ўткир касбий касаллик (заҳарланиш) пайдо бўлиши ҳақида дарҳол хабардор қилишлари шарт. Иш якунида хавфсизлик талаблари 17. Иш якунида Юк тушурувчи-юкловчилари қуйидагиларга бажариши керак: - Ишлатиладиган жиҳозлар ва ёритишни ўчириш. Фавқулодда ёритиш бундан мустасно - агар мавжуд бўлса. - Иш жойини тартибга солиш, асбоб ва ускуналарни белгиланган жойга қўйиш. - Шахсий ҳимоя воситаларини ечиб, уларни белгиланган жойга қўйиш. - Юз ва қўлларни ювиш ёки душ олиш. - Ишни бажарадиган масъул шахсни иш давомида аниқланган барча камчиликлар ва уларни бартараф етиш бўйича кўрилган чоралар тўғрисида хабардор қилиш. 18. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ушбу йўриқноманинг талаблари Юк тушурувчи-юкловчилари учун мажбурийдир. Бу талабларга риоя қилмаслик меҳнат интизомининг бузилиши ҳисобланади ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling