Мундарижа кириш


Download 1.92 Mb.
bet13/24
Sana14.09.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1678147
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24
Bog'liq
Kaliy kurs loyixa

Электростатик бойитиш. Иккита жисм бир-бирига ишқаланганда, улар электрланади. Бунда кичик ўлчамдаги заррачалар заряд ҳосил қилади, катта кучланишда улар электростатик майдонга тўғри йўлдан четга чиқиши мумкин. Сильвинитни электростатик бойитиш усули шунга асосланган. Сильвинни галитдан ажратиш вақтида сильвинитни дастлабки термик қайта ишлаш зарядни кучайтиради ва шлам таъсирини камайтиради. Сильвин ва галит заррачаларининг зарядлари ишораси ҳар ҳил, қиймати бир ҳил бўлган заряд ҳосил қилиш учун реагентлар билан ишлов бериш керак. Улар устки қатламда юпқа қатлам ҳосил қилади. Бунинг учун, аммиак ёғли аминлар, фтал ангидрид, фтал ва бензой кислоталарини қўллаш тавсия этилади. Бундай қайта ишлаш натижасида сильвин мусбат зарядланади, галит эса худди шу кучланишда манфий зарядланади.
Келтирилган моддалар электростатик бойитишдан олдин силвинитни қайта ишлаш учун тавсия этилади.
- органик сульфат кислота ангидридлари ва уларнинг аралаш ангидридлари;
- анион моддалар ва силикон мойи;
- аммоний гидрооксиди ва сўндирилган охак;
- углерод атомларининг 6 ва ундан кўп молекулали органик моддалари, ҳамда бир ёки бир нечта SO4Me ёки SO3Me гуруҳ аралашмалари;
- юқори молекулали органик кислоталар, алифатик ва циклоалифатик ва ароматик мураккаб эфирлар ва уларнинг тузлари, бошқа карбоксил сулфокислоталар.
Электростатик бойитиш усулини сильвинит миқдори юқори бўлганда қўллаш мумкин. Кўп босқичли комбинацияланган барабанли сеператорлардан фойдаланиб, бу жараён 2 босқичда олиб борилади.
Оғир суспензияда бойитиш. Агар ҳаракат тезлиги жуда юқори бўлса ва муаллақ заррачалар чўкмаса, суспензия яхлит суюқлик хусусиятига эга бўлиб қолади. Бунда, суспензия зичлигидан кам зичликка эга бўлган заррачалар юқорига чиқади, зичлиги юқори бўлган заррачалар эса, пастки қатламга тушади. Галитнинг (NaCl) зичлиги - 2,17 г/см3 , сильвинники (KCl) – 1,98 г/см3 .
Шунинг учун майдаланган сильвинитни оғир суюқликка ёки 2,05-2,1 г/см3 зичликдаги суспензияга солинса, сильвин юқори қатламга чиқади, галит эса чўкади. Оғир суюқлик билан ишлаш қулай, лекин бундай арзон суюқликни олиш жуда қийин. Шу сабабли, амалиётда магнитит ёки ферросилицийли эритмасидаги NaCl ва KCl тўйинган суспензиялардан фойдаланилади.
Магнитит ва ферросилиция суспензияси тинч ҳолда турмайди. Ажратиш жараёнини фақат суспензия ҳаракатдаги қурилмаларда олиб бориш мумкин. Бундай қурилма гидроциклон бўлиши мумкин, чунки унда марказдан қочма куч таъсирида катта зичликка эга бўлган заррачалар қурилма деворларига бориб урилган заррачалар спирал йўналишида пастга тушади ва остки штуцер орқали чиқариб олинади. Айни шу вақтда кичик зичликдаги заррачалар юқорига қараб ҳаракат қилади ва тепада жойлашган штуцердан чиқарилади. «Юқори» ва «паст» тушунчалари бу ерда нисбийдир, чунки гидроциклон горизонтал ҳам бўлиши мумкин.
Бойитиш маҳсулотлари тебраткичга тушади ва иккига ажралади: туз ва суспензияга, кейин эса ювилади. Ювилган концентрат қуриткичга узатилади. Охирги ҳолатда маҳсулотда 95% КСl ва 0,4% Н2О бўлади. Ювилгандан кейинги суспензия чиқиндига чиқарилади.

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling