Мундарижа кириш


Download 1.92 Mb.
bet2/24
Sana14.09.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1678147
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Kaliy kurs loyixa

Калий (К) – ўсимликнинг углевод ва оқсил алмашинувида энг муҳим физиологик роль ўйнайди, азотнинг аммиакли формада ўзлаштирилиш шароитларини яхшилайди. Ўсимликни калий билан озиқлантириш – ўсимликнинг алоҳида органларини ривожланиши учун кучли омил ҳисобланади. Калий ҳужайра шарбатида шакар тўпланишига имкон яратади, бу эса ўсимликнинг қишга чидамлилигини оширади, томир тарамларининг ривожланиши, ҳужайраларнинг қалинлашишига имкон беради. Ундан ташқари, поянинг мустаҳкамлигини ошишига олиб келади ва уларни ётиб қолишга чидамлилигини оширади.
Калий картошка тугунакларида крахмал миқдорини, қанд лавлаги илдизларида шакар миқдорини оширади. Калий дон, сабзавот экинлари, пахта толаси, каноп ва зиғир толасининг сифати ва турли мевалар(узум, шафтоли, апельсин ва олма)нинг таъмини яхшилайди. Калийнинг етишмаслиги уларнинг сифатига салбий таъсир этади. Калий етишмаганда, ўсимлик замбуруғ касаллигига тезда чалинади. Калийнинг ортиши ҳосилнинг кўпайишига олиб келади.
Қишлоқ хўжалигини изчил ва ҳар томонлама интенсивлашда кимёлаштириш алоҳида аҳамият касб этади. Кимёлаштириш ўғитлар, ўсимликларни муҳофаза қилишнинг кимёвий воситалари, гербицидлар, дефолиантлар ва десикантлардан фойдаланишдан иборат.
Ер унумдорлигини ошириш ва ўсимликлар озуқланишини яхшилашга хизмат қиладиган моддалар ўғитлар деб аталади.
Ўсимлик ўсиш даврида баъзи элементларни ҳаводан барг орқали, баъзиларини эса тупроқдан олади. Ўсимликлар таркибига 70дан ортиқ кимёвий элементлар киради. Улардан 16 таси:
оргоногенлар - углерод, кислород, водород, азот; золли элементлар - фосфор, калий, кальций, магний ва олтингугурт; микроэлементлар - бор, молибден, мис, рух, кобальт, марганец ва темир ўсимликларнинг ҳаёт фаолияти давомида муҳим аҳамиятга эгадир. Бир элемент ўрнини бошқаси боса олмайди, чунки уларнинг ҳар бири ўсимликларда ўзига хос функцияларни бажаради. Ўсимликлар ва тупроқ таркибига бошқа элементлар, масалан, кремний, натрий, хлор ва бошқалар ҳам кириши мумкин. Аммо, бу ёки бошқа элементларнинг бўлиши, ўсимликлар ҳаёти учун муҳим аҳамият касб этмайди. Яшил ўсимликларга атмосферадан келувчи асосий элементлар углерод, кислород ва водород ҳисобланади. Бу элементларнинг улуши ўсимликнинг қуруқ массасига нисбатан 93,5% ни ташкил этади, шу жумладан углеродга - 45%, кислородга - 42% ва водородга - 6,5%и тўғри келади.
Ўсимликнинг меъёрда ўсиши ва ривожланиши учун етарли миқдорда озуқа моддалари билан таъминланиши лозим. Ўсимликлар учун азот, фосфор, калий, кальций, магний, олтингугурт ва темир асосий озуқа моддалари ҳисобланади. Ўсимликлардаги бу элементлар миқдори юздан бир улуш фоиздан бир неча фоизгача бўлади ва макроэлементлар дейилади. Ўсимликларга булардан ташқари бор, молибден, мис, марганец, рух ва шу каби бир қатор ўсимлик ва тупроқда мингдан бир улуш фоизда бўладиган моддалар зарурдир. Улар микроэлементлар деб номланади.
Ўсимликларнинг ҳаётий фаолиятида углерод, кислород ва водороддан кейин азот, фосфор ва калий ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Бундай элементлар тутган ўсимликларнинг озуқа маҳсулотлари қишлоқ хўжалигида асосий минерал ўғитлар номи билан юритилади.
Фосфор, азот ва калий ўсимлик учун энг зарур озуқа моддалардир. Ўсимлик бу элементларни тупроқдан олади, натижада моддалар миқдори йилдан-йилга камайиб, тупроқнинг унумдорлиги пасайиб боради, бу экиннинг ҳосилдорлигига салбий таъсир этади. Тупроқнинг унумдорлигини ошириш учун ерни етарли даражада ўғитлантириш керак.
Минерал ўғитлар экиннинг ҳосилдорлигини ошириши билан биргаликда маҳсулотлар сифатини ҳам яхшилайди: дондаги оқсил ва картошкадаги крахмал миқдорини кўпайтиради, пахта толасининг мустаҳкамлигини оширади.
1 жадвал
Тупроқдан ҳосил билан чиқиб кетадиган таъсир этувчи моддалар (кг/га)

Таъсир этувчи
моддалар

Ҳосилдорлик

Қишки буғдой 30 ц/га

Қанд лавлаги 270 ц/га

Жўхори пояси 600 ц/га

N

112

166

150

P2O5

39

42

70

K2O

77

157

200

Ҳосилдорликни оширишдаги омилларни баҳолашда: АҚШ да 50% гача, Францияда 50-70% гача қўшимча ҳосил олиш ўғитлар хиссасига тўғри келади.
Ўтказилган тадқиқотлар натижаcига кўра, ҳосилдорликни оширишдаги ўғитларнинг улуши МДҲ мамлакатларининг қора тупроқли минтақаларида 40-50% га, ноқоратупроқ минтақаларида 60-75% га, Марказий Осиёда, хусусан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги унумдор тупроқларда 50-60% га тўғри келади.



Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling