Мундарижа кириш
Прикарпатье (Карпат олди) конлари
Download 1.92 Mb.
|
Kaliy kurs loyixa
- Bu sahifa navigatsiya:
- Карлюк ва Гаурдак конлари
- Тюбегатан калийли тузлари
Прикарпатье (Карпат олди) конлари Львов ва Ивано-Франков вилоятлари чегараларида Карпат бўйлаб эни 20-25 м қатлам кўринишида жойлашган. Улардан энг йириклари: Стебников, Калуш, Толин, Пийло, Домбровский, Нинев, Тростянец. Улар асосан лангбейнит-каинитли ва каинитли жинслар билан жамланган. Калий тузлари қатламда (конлари) шунингдек сильвинит, кизерит, полигалит ва бошқа минераллар кўринишидадир. Хлорид-сульфат туридаги калий тузларининг борлиги бу коннинг, хлорсиз калий ўғитларини ишлаб чиқариш учун ягона хом ашё базаси эканлигини курсатади.
Карлюк ва Гаурдак конлари Туркманистонда жойлашган. KCl миқдори 21-35%. Карлюлк конининг калий тузлари сильвинит ва карналлитдан, Гаурдак эса сильвинитдан иборатдир. Тузли қатлам қалинлиги 800-900 м га етади. Жилян кони Актюбинск шаҳри яқинида жойлашган. Кон иккита калийли горизонтга эга. Пастки горизонт 25-37 м. умумий қалинликдаги 3 та полигалит пачкаларидан ташкил топган, юқориси эса қалинлиги 10-20 м. бўлган иккита сильвинит пачкаларидан иборатдир. Полигалитда K2O 10-11%, сильвинитда 19-21% К2О (30-33% KCl) ташкил этади. Қатлам чуқурлиги 400м дан 750м гача. қатламларнинг тузилиши мураккаб ва уларнинг қалинлиги бир хил эмас; бир хил жойларда ёрилишлар, қатламнинг парчаланишлари ва бошқа бузилишлар мавжуд. Тюбегатан калийли тузлари 1951-йилда Тюбегатан антиклиналида учта горизонтдаги калий тузлари билан тош тузи қалинлиги очилди. Юқори ва ўртаси носаноат пасткиси 6м қалинликда таркибида 30% яқин KCl бириктирган (18% К2О) бўлаб саноат аҳамиятига эга 1965-йилгача Ўзбекистон ҳудудида туз конларининг икки гуруҳи очилди. Гугурттоғ (Гаурдак) – Тюбегатан – Тюбегатан, Акбаш, Чеуркала, Черак. Кайпантау–Байбахурхон, Кантау, Гаухон, Қизилмозор, Байбичекан, Сурхон (2.3расм), Кучитанг-Бойсун, Ҳамкан, Шурабсой. Гугурттоғнинг галоген формацияси учта асосий баландликка бўлинади: пастки-ангидритли, ўрта-тузли, юқори-гипс-ангидритли (2.4- расм). Пастки баландлик оҳактош қатлами ва олтингугурт унини бириктирган гипс-ангидрит қатлами алмашиб туради. Олтингугуртли оҳактошларнинг қалинлиги мармар туридаги ангидридлар билан алмашади. 30-35 м қалинликдаги ангидрит баландлигининг юқори қисмида 3-5 м гача қалинликда кулранг тош тузининг линзаси пайдо бўлган. Қалинлиги 300-350 м ли тузли II баландлик Петров томонидан бир неча қалинликка бўлинади. Калий тузлари намоён буладиган тош тузининг пастки пачкаси пушти туз қалинлигида жойлашади. Сильвинитда KCl миқдори 2-4 дан 8% гача ўзгаради. Юқорида, қатлам қалинлиги 1,5 дан 8 м гача ва KCl миқдори 25-30% га бўлган сильвинит ва карналлит-сильвинитнинг иккита қатламидан иборат. 24 м га яқин қалинликда асосан пушти ва тўқ пушти калийли тош тузи жойлашган. Тош тузи қатламининг устида 30дан 100м гача бой ва сийрак сильвинит ва тош тузи алмашиниб турадиган, 1,5-4 м қалинликдаги калий тузларининг III қатлами жойлашган; баъзи жойларда карналлит ҳосил бўлади. KClнинг қатламдаги миқдори 14-34%. Шундай қилиб, Гаурдак худудидаги юқори юра галоген формациясининг қалинлиги 700-800м.гача етади, туз баландлиги улушига 300-350 м тўғри келади. Ўша тектоник ўқда, Гаурдак брахиантиклиналь (шимолий-шарқий томонга чўзилган) каби, 35-40 км да Тюбегатан кони жойлашган. Тюбегатан галоген формацияси усти очиқ кони кулранг ангидрит билан бошланади, юқорида тош тузи (290-295 м) жойлашган. Горизонтнинг юқори қисми (110-120 м.) учта қатламли калий тузлари билан уйғунлашган пушти тош тузидир. KCl миқдори 20% гача бўлган сильвинитнинг пастки қатлами (1,5-2 м) асосида жойлашган. Бу қатлам II Гаурдак калий тузлари қатламига мос келади. Кейинчалик сильвинит ва карналлитнинг сийрак аралашмалари бўлган оралиқ тош тузи (33-63 м) келади. Бу қатламнинг усти қатламида KCl миқдори 17-20% бўлган сильвин (1-3 м) қатлами жойлашади. Гаурдак ва Тюбегатан конлари орасидаги бир қатор худудларда галоген жинсларнинг юзага чиқиши кузатилади: Ляйлимкан, Акбаш, Бешбулоқ, Байбичекан ва бошқаларда. Калий қатлами уларда йўқ бўлиб, бу ер ости эрозиясининг натижасидир. Гаурдак ва Тюбегатандан шарқий ва жанубий-шарқий 14 та ҳудудда галоген жинсларини юзага чиққанлиги маълум: Қирққиз, Саёт, Қорақиз, Қора-оғоч, Баймашкалак, Бозортепа, Ауджейкан, Хўкиз булоқ, Оқтов, Хўжаикон ва бошқалар. Калий тузлари тош тузларининг маълум очиқ конлари билан боғланган. Тюбегатан калий конида иш майдони Гаурдак олтингугурт кобинатидан 35 км. шимолий-шарқда ва Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туман марказидан 50 км жанубий-шарқда Китоб бекатидан 150 км. масофада жанубий-шарқда жойлашган. Тюбегатан тузилмаси учта бурмадан ташкил топган: Курсантош, Қорачагат ва айнан ассиметрик тузилишли Тюбегатандан. Коннинг шимолий-ғарбий қисмида юзага оҳактошлар чиқади, уларда гипс-ангидрит қатламлари ётади. Юқорида калий тузларининг уч қатламини ўз ичига олган галоген қатлам (300-350 м) ётади. Тузли қатламнинг қалинлиги жанубий-ғарб йўналишида ўсади. Ушбу очиқ коннинг бутун қирқими бўйича тош тузи қатламининг процент нисбати галоген қатламнинг туз билан тўйинганлик коэффициентидир ва у 29 дан 99,5% гача ( ўртача 90% ) ўзгаради. Download 1.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling