Мундарижа кириш


-расм. Лентали вакуум-фильтр


Download 1.92 Mb.
bet20/24
Sana14.09.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1678147
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
Kaliy kurs loyixa

1-расм. Лентали вакуум-фильтр.
1-чўкма олиш валиги; 2-фильтр тўқима; 3-фильтрловчи тўқима узатма барабани; 4-узатувчи станция; 5-резина лента; 6- ён томон роликлари; 7-вакуум-камералар; 8-фильтрат чиқариш штуцери; 9-ювиш суви лотоки; 10-юклаш штуцери; 11-каркас; 12-таранглаш станцияси; 13-тешикли пластиналар; 14-тўқима текислагич; 15-роликлар; 16-остки барабан; 17-редукторли электр юритгич.

Ҳозирги кунда барабанли вакуум - фильтрларнинг юзаси 140м2, дисклиларники 300м2, лентали фильтрларники 25м2 гача етказилган.


Суспензиялар ажратишда оптимал шароитни яратиш учун конструктив, технологик ва физик - кимёвий усуллардан фойдаланилади.
Конструктив гуруҳ усулларига қуйидагилар киради: фильтрлаш жараёнини автоматлаштириш; реверсив (чўкма қалинлиги кам бўлганда), динамик (чўкма узлуксиз ювилиб туриладиган ҳолларда), турли таркибли (цилиндрик юзаларда эгрилик радиуси кичик чўкма қатламлари ҳосил бўлганда) ва тебранма фильтрлаш.
Технологик гуруҳ усулларига қуйидагилар киради: чўкма қатлами, босимлар фарқи, суспензия концентрацияларининг оптимал қийматларини, ҳамда унинг таркибидаги қаттиқ заррачалардан олинган майин ва дағал дисперс фракцияларни дастлабки синфлаш.
Физик - кимёвий гуруҳ усулларига эга қуйидагилар киради: чўкма солиштирма қаршилигини камайтириш мақсадида суспензияга физик - кимёвий таъсир этиш.
Ушбу тадбирларни суспензия олиш жараёнида ёки ундан кейин ҳам ўтказиш мумкин.
Биринчи ҳолатда суспензия ҳосил қилишда тегишли шароитларни (температура, концентрация ва бошқалар) амалга ошириш мақсадида қаттиқ заррачалар ўлчамини катталаштириш, кристаллик заррачалар (аморф заррачалар ўрнига) олиш имконияти ва коллоид, ёпишқоқ аралашма ҳосил бўлиш олдини олиш мумкин.
Натижада айрим суспензия чўкмаларининг солиштирма қаршилиги 10 ва ундан ортиқ марта пасайтирилиши мумкин. Иккинчи ҳолатда, яъни суспензияга агрегирловчи ёки қўшимча моддалар қўшиш, суспензия солиштирма қаршилигини кескин равишда камайишга олиб келади.

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling