Мундарижа кириш
Download 1.92 Mb.
|
Kaliy kurs loyixa
- Bu sahifa navigatsiya:
- Галит ташланмаси (отвали)ни фильтрлаш қурилмаси.
Дискли фильтр;
Нутч - фильтр; Барабанли вакуум - фильтр. Лентали фильтр. Бу фильтр ром, узатувчи 1 ва тарангловчи 6 барабанлардан, ҳамда икки барабан орасига тортилган тешикли, чексиз узунликдаги резина лента 4 дан таркиб топган (11.5-расм). Тешикли резина лента остида вакуум - камера 3 бўлиб, у пастки қисми билан фильтрат 8 ва ювувчи суюқлик чиқариш коллекторлари 9 билан уланган. Ҳосил қилинаётган вакуум ҳисобига лента вакуум – камеранинг тепа қисмига ёпишиб туради. Фильтр тўқима эса, тарангловчи ғилдиракчалар 7 ёрдамида, чексиз резина лентага сиқиб қўйилади. Суспензия фильтр тўқимага нов 5 дан узатилади. Фильтрат вакуум остида камераларга ва коллектор орқали йиғгичга юборилади. Ҳосил бўлган чўкмага пуркагич 2 дан ювувчи сув берилади ва камераларга сўриб олиниб, сўнг коллектор 9 орқали йиғич 10га чиқарилади. Узатувчи барабанда фильтр тўқима резина лентадан ажрайди ва йўналтирувчи ғилдиракчани айланиб ўтади. Шунда, чўкма фильтр тўқимадан сирпаниб тушади ва чўкма йиғгичга тўкилади. Фильтр тўқима иккита ғилдиракча 7 лар орасидан ўтгунча ювилади, қуритилади ва тозаланади. Галит ташланмаси (отвали)ни фильтрлаш қурилмаси. Шнекли эритгичдан чиққан галит ташланмасининг таркибида 12-17% маточний эритма мавжуд. KCl йўқотилишини камайтириш мақсадида у фильтрланади ва сув билан ювилади. Йирик донадор галит ташланмасини фильтрлаш учун узлуксиз ишлайдиган вакуум-фильтрлар қўлланилади, чунки уларнинг тузилиши содда ва юқори унумдорликка эга. Барабанли вакуум-фильтрлар асосан флотацион-бойитиш фабрикаларида ишлатилади. Галургик калийли заводларда кўпроқ тарелкали ва лентали фильтрлар қўлланилади. Тарелкали вакуум-фильтр горизонтал фильтр-юзали, тешикли панжара кўринишида бўлиб, бронза ёки легирланган пўлатдан ясалади. Ушбу панжара диаметри 5м ва у 0,0167с-1 (1айл/мин) частота билан айланади; фильтрловчи панжара остидаги вакуум 100-150 мм.сим.уст.ни ташкил этади. Материал қолдиқ намлиги 5-7% бўлганда, галит ташланмаси бўйича унумдорлик 3,3-4,5 кг/м2·с ни ташкил этади.
Download 1.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling