Мундарижа кириш
Download 1.92 Mb.
|
Kaliy kurs loyixa
Англия. 3.1-расмда комбинацияланган технологик схема келтирилган. Галургик қайта ишлашга гидросепараторлар қуми (силъвинит) берилади. Улар олдиндан шламли флотация йўли билан лойли минераллардан ажратилади. Технологик схема учун ҳамма маҳсулотлар (шлам, концентрат ва бошқалар) ни сувсизлантириш ва бойитиш мақсадида центрифугадан фойдаланиш характерлидир. 3-1 жадвалда чет эл калий маъданларини флотацион бойитиш технологик схемаларининг асосий характеристикаси берилган. АҚШ, Канада ва бошқа давлатлардаги флотацион фабрикалар технологик схемаларини таҳлил қилиш бу схемаларнинг ўзига хослигини аниқлаш имконини беради:
– Канада ва АҚШ да жували ва болғали бўлаклагичларни ишлатиб маъданни 3мм гача қуруқ бўлаклаб, қулай гранулометрик таркибдаги маҳсулот олинади; – 0,1мм ўлчамдаги шлам маҳсулотларни ажратиб, маъданни эзиш ва шламсизлантириш, э.қ.ни юқори даражада ажратиш (85-90% гача); – АҚШ ва Канададаги барча фабрикаларида йирик заррачали сильвинитни флотациялашда товар маҳсулот чиқиш даражаси юқори (50% гача); – фракция чангларини селектив галургик қайта ишлаш маҳсулот чиқишини 3-4% га оширади; – йирик фракциядан галитни ишқорлаб ювиб олинган концентрат ва ярим маҳсулотларни классификациялаш; – флотацион циклдан чиқувчи майда дисперс KCl ни эритиб ростланувчи вакуум-кристаллашни қўллаб қайта ишлаш; – кўпгина заводлардаги чиқинди ва шламлардан KCl ни ажратиб олиш жараёнларининг мавжудлиги; – фақат майда дисперс концентратларни пресслаш, бу заводдаги ҳамма маҳсулотнинг 15-30% ни гранулланган ҳолда ишлаб чиқиришга олиб келади; – калий ўғитларининг кенг ассортименти. АҚШ, Франция ва Германиядаги маъданларни флотация усули билан бойитиш технологик схемаларининг асосий характеристикалари
Download 1.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling