Мундарижа кириш


Download 18.73 Kb.
Sana21.11.2023
Hajmi18.73 Kb.
#1791018
Bog'liq
Курс ишини ёзиш тартиби


МУНДАРИЖА


КИРИШ...................................................................................................
АСОСИЙ ҚИСМ (Асосий қисмга кирувчи фаслларнинг сарлавҳалари берилиб, бетлари кўрсатилади )
1.................................................................................................................
2...................................................................................................................
3....................................................................................................................
УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР................................................................
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР...........................................
ИЛОВАЛАР..........................................................................................

Курс ишининг ёзиш тартиби
Курс ишининг мазмуни мавзу билан уйғун бўлиши керак.
У уч қисмдан: Кириш, асосий қисм ва хулосадан иборат бўлади.
Киришда танланган мавзунинг долзарблиги ва аҳамияти, ишнинг мақсад ва вазифалари, масалаларининг қўйилиши унинг ўзига хос жиҳатлари очиб берилади.
Курс ишининг асосий қисмида ўрганилаётган мавзунинг назарий ва амалий жихатлари мисоллар билан очиб берилади.
Мисоллар берилганда албатта олинган манба, илмий адабиётлар эса ҳаволаларда (сноска) кўрсатиб борилиши, илмий аппарат изчил таъминланиши керак. Орада турли чизма ва жадваллардан фойдаланиш мумкин.

Хулосада ўтказилган тадқиқотга қисқача якун ясалиб,танланган курс иши мавзуси йўналишга мувофиқ ҳолда фан ривожи ҳамда мавзуни амалиётда қўллаш бўйича таклифлар баён этилади.

Мундарижадаги сарлавхалар билан ишнинг орасидаги сарлавҳаларнинг бирхиллилига эътибор қаратилади.

Курс иши бетлари кетма-кет рақамланиши керак, биринчи бетнинг остида, сатр ўртасига қўйилади!
Курс ишини расмийлаштириш
Курс иши компьютерда терилган бўлиши, қўлёзмага тенг саналувчи компьютер босмасида 25-30 бетни ташкил этиши керак. Матн қаторлар оралиғи 1,5, ҳарфининг йириклиги 14 (шрифтда) терилади. Times New Roman.

Ҳар бир бетнинг чап ёнидан-3 см, ўнг-1 см, юқориси ва пастдан- 2 см дан жой қолдирилади.
Адабиётлар рўйхатига фойдаланилган манбалар ва илмий асарлар алифбо тартиби бўйича рақамланади. Бош ўринда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Қонун, Президент Фармонлари, ва Қарорлари ва асарлари, меъёрий, хужжатлар, кейин эса илмий асарлар, дарслик ва ўқув қўлланмалари ,журнал мақолалари, рўзномалар ва хоказолар киритилади.

Фойдаланилган асарлар кетма-кетлигини ёзиб чиқиш бўйича кўрсатма:
Фойдаланилган адабиётлар



  1. Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари ва қарорлари, вазирлар маҳкамаси қарорлари.

  2. Президент асарлари.

  3. Соҳага тегишли меъёрий хужжатлар.

  4. Соҳага тегишли манбалар ва илмий асарлар.

  5. Қўшимча асарлар.

  6. Даврий нашрлар.

  7. Интернет сайтлари.

Иловалар курс ишининг охирида берилади. Ҳар бир илова янги бетдан бошланади, саҳифанинг ўнг томонида юқори бурчагида кетма-кет тартиб рақамида илова сўзи ёзилади. Ҳар қайси иловага сарлавҳа қўйилиши керак. Ишдаги иллюстрациялар уларнинг мазмунига қараб белгиналади.
Курс ишини ёзиб тугатгач, сарлавҳаларнинг ўзаро боғланишига, баён усулига алоҳида эътибор берган ҳолда, қайта ўқиб чиқиш керак. Қайта ўқишда, кўпинча, илгари эътибордан четда қолган хатоларга, асоссиз фикрларга, нотўғри мисолларга дуч келиш мумкин.
Download 18.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling