Мундарижа: Кириш


Иш жараёнида хавфсизлик техникаси талаблари


Download 0.78 Mb.
bet19/20
Sana19.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1625608
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
Olloyor dip

Иш жараёнида хавфсизлик техникаси талаблари
Ўзбекистон Республикаси нефть ва газ қазиб олиш саноатида қабул қилинган “Правила безопасности в нефтьегазодобывающей промышленности Республики Ўзбекистан” деб номланган меъёрий ҳужжат 2000 йилда ишлаб чиқилган ва соҳадаги барча ишлаб чиқариш жараёнларида қўлланилиб келинмоқда.
Ушбу хавфсизлик техникаси қоидалари тўпламида қўшимча равишда ҳар бир ишчи касб эгаларига ва иш турлари учун меҳнат муҳофазаси йўриқномалари ишлаб чиқилиши таъминланган. Йўриқномалар умумий ва ички йўриқномаларга турланади. Умумий йўриқномалар марказлашган равишда акциядор компанияси томонидан барча ташкилотлардаги умумий касб эгалари учун ишлаб чиқилади. Масалан, нефть ва газ олиш операторлари учун ички йўриқномалар ҳар бир ташкилотда алоҳида ишаб чиқилади ва унда иш жараёнларининг нозик бўғинлари таҳлил қилинади.
Йўриқномалар ҳар беш йилда бир марта, оғир ва хавфли жараёнлар учун ҳар уч йилда қайта кўриб чиқилади.
Меҳнат муҳофазаси қонунига мувофиқ ҳар бир ишчи меҳнат муҳофазаси йўриқномалари билан таъминланган ва ўрганиб чиққан бўлиши лозим.
Меҳнат муҳофазаси йўриқномалари билан таништирилган, лекин унга амал қилмаган ишчилар жавобгарликка тортилади.
Меҳнат муҳофазаси йўриқномалари ишни хавфсиз олиб ориш учун иш жойларида ишчи қурол анжомларига, хавфсиз ишлаш усулларига талаб қўяди.Йўриқномаларда хавфсизликка зид ҳаракатлар таъқиқланади.
Барча йўриқномалар “Нефть ва газ соҳасида меҳнат муҳофазаси йўриқномаларини ишлаб чиқиш ва сақлаш ягона тартиби Низоми”га мувофиқ ишлаб чиқилади ва юритилади.
Ёнғин хавфсизлиги
Нефть ва газ саноати ишлаб чиқариш жараёнида ёнғин хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилади. Барча иншоотлар лойиҳа ҳужжатлари асосида ёнғинга қарши тизимлар билан жиҳозланади.
Ёнғин хавфсизлиги меъёрий ҳужжатлар асосида бирламчи ўт ўчириш воситалари турлари, уларнинг ҳажми ва ўрнатиш меъёрлари сўзсиз бажарилади ва таъминланади.


Хулоса
Жанубий Тандирча нефт газ конида ўтказилаётган геологик техник тадбир самарадорлигини баҳолаганимизда:
Жанубий Тандирча конининг ишлатиш лойиҳасига асосан умумий лойихавий ишлатиш қудуқлари сони 38 та бўлиб, амалда 38 тани ташкил этмоқда. Жанубий Тандирча кони ҳозирги кунда Шўртан ДКС-1 орқали ишлатилмоқда.
Келгусида конни Шўртан конида қурилган ДКС-1 ва ДКС-2 орқали ишлатиш масаласини “УзЛИТИнефтгаз” АЖ мутахассислари билан биргаликда кўриб чиқиш зарур. Бундан ташқари кунлик қазиб чиқаришни маълум бир миқдорда ушлаб туриш учун ишлатилаётган қудуқларда қудуқ тубини кислота билан тозалаш ва қатламга кислотали ишлов беришни такоммиллашган усулини қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Охирги йилларда суюқликни чиқариш учун кўпирувчи СФМлардан фойдаланиш анча кенгаймоқда. Бу усулни Жанубий Тандирча конида ҳам қўллаш тавсия қилинади. Ушбу усулда қудуққа суюқликда эрувчи СФМни киритадилар. Газнинг қоришма устунидан ўтишга суюқлик пардалар билан ажратилган пуфакча газдан ташкил топган кўпик ҳосил қилади. Натижада нефт колонкасига келиб тушадиган газнинг суюқлик ва кўпикка нисбатан сирғалиб ўтиши камаяди ва қудуқ оғзигача кўтарилади.
Натижада лифт колонкасига келиб тушадиган газнинг суюқлик ва кўпикка нисбатан сирғалиб ўтиши камаяди ва қудуқ оғзигача кўтарилади.
Технологияни амалга ошириш учун СФМнинг таркибини танлаш, уни қудуқ тубига этказиш, чиқарилаётган суюқлик билан аралаштириш, қоришмадан газни ўтказиш ва қудуқ оғзига кўтаргандан кейин суюқликни газдан ажратиш ҳамда уни ўтилизация қилиш лозим. Кўпирувчи СФМни қўллаш самарадорлиги уни қудуққа киритиш технологиясига боғлиқ.
Жанубий тандирча конида ўтказилаётган геологик техник тадбир самарадорлигини ўрганиб чиққанимизда ўтказилган техник тадбирлар натижасида конда нефтбераолувчанлик коэфициенти сезиларли натижада ўзгарган. Таъсир этиш усуллари ҳамда қудуқларни таъмирлаш усуллари янги изланишлар албатта ўз самарасини берганини ўришимиз мумкин.
Ҳозирги кунда Жанубий Тандирча конида ушбу технологияни амалга ошириш учун СФМнинг таркибини танлаш, қудуқ тубига етказиш ва уни қудуққа киритиш технологиясини танлаш учун тажриба ишлари ўтказилмоқда.



Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling