II.1-rasm. Tabiiy suv tazyiqi rejimi II.2-rasm. Sun’iy suv tazyiqi rejimi
Таранг-сув тазйиқи режими – қатламнинг таранглик кучлари таъсири кўпроқ:
- Пк тушишида қатлам суюқлиги ва жинсининг кенгайиши;
- чекка ва остки сувларнинг силжиши, бироқ, сув тазйиқи режимидан фарқли ўлароқ, Пқ нинг аста-секин тушиши;
- асосий даврда Пж.қ.>Птўй., Г нефтдан эриган газ миқдорига мос келади.
Газ тазйиқи режими газ дўпписидаги (ГД) газ тазйиқи режими билан кўпроқ боғлиқ ва ташқи кўринишдан ГД чегарсининг ҳаракати билан намоён бўлади.
II.3-rasm.Tabiiy gazbosimi rejimi II.4- rasm.Sun’iy gaz bosimi rejimi
Газ тазйиқи режимининг асосий шарти қатламни ишлатилаётган қисмида босимни тушиши ҳисобланади. Бу босим тушиши ГД га ўтади ва уни кенгайишига олиб келади.
ГД ни қудуққа яқинлашиши газ ёриб ўтиши билан кузатилади. Бунда Г кескин ошади ва қудуқ тоза газ бера бошлайди.
Қатламнинг пастки қисмларида, ГД дан узоқда жойлашган қудуқларда Г ишлатиш даври давомида пасайиб боради. Бу пасайиш қатламда босим тушиши билан эриган газнинг бир қисмини эркин ҳолатга ўтиши ва бу газни қудуқларга эмас, қатламнинг юқори қисмидаги ГД га кўчиши билан боғлиқ. Шунинг учун Г ГД да узоқда жойлашган қудуқларда, қатлам босимининг маълум катталикларида, нефтда эриган газ миқдорига мос келади.
Г нинг камайиши билан аста-секин йўлдош газнинг таркиби ўзгаради. Енгилроқ углеводородлар (метан ва этан) нефтдан ажралиб ГД га кўчади, йўлдош газ эса оғирроқ углеводородлар билан бойийди. Нефтнинг қовушқоқлиги ортади – нефт бераолишлик камаяди. Эриган газ режими асосан Пқ тушиши билан эриган ҳолатдан эркин ҳолатга ўтган газнинг ҳаракати билан боғлиқ. Газнинг ажралган пуфакчалари кенгая боради ва нефтни яқиндаги қудуқлар тубига суради. Бу режим учун қуйидагилар хусусиятли:
- қатлам босимини кескин тушиши;
- қудуқлар маҳсулдорлигини тезда камайиши;
- ҳар бир қудуқ атрофида депрессия воронкаси ҳосил бўлиши;
- Г қандайдир максимал кўрсатгичгача тезда ўсади, ундан кейин эса пасаяди.
Гравитацион режим қатламда нефтни ҳаракатлантирувчи бошқа кучлар бўлмаганда, ёки уларнинг энергияси сарфланиб бўлган ҳолатларда намоён бўла бошлайди. Гравитацион режимда ҳаракат механизми нефтнинг оғирлик кучлари таъсирида пастга ҳаракатланишидан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |