Мундарижа: Кириш


Download 0.78 Mb.
bet9/20
Sana19.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1625608
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20
Bog'liq
Olloyor dip

а-ер усти шароитида; б-30 МПа босимда; т3-заряд массаси; V- стволдан чиқишдаги ўқнинг тезлиги; lк-каналнинг узунлиги.
Сув-қум-оқимли перфорацияни амалга оширишда қисқа қувурлардан (масофадан) чиқадиган катта тезликдаги оқимнинг гидромониторли самарасининг ҳисобига тўсиқларда каналлар ҳосил бўлади. Бунда катта тезликда оқим ва қумлар абразив таъсир қилади.
Бу усул маҳсулдор қатламларни портлатилмасдан очишнинг бирдан бир усули бўлиб, у механик фаол жараёнларда говаклик муҳитининг ўтказувчанлиги катта кўрсаткичда ёмонлашганда қўлланилади.

- расм. Перфораторларнинг ёриб кириш хусусияти. (D маркали пўлат, қувур деворининг қалинлиги 25 мм ва сиқишга мустаҳкамлиги Gҳис = 25 мм, t = 200C да тоғ жинсининг сиқишдаги чегаравий мустаҳкамлиги Бкис = 45 МПа).
I – мустаҳкамлаш қувури; II – цемент ҳалқаси; III – тоғ жинси.
“Сув-қум-оқимли” перфораторлар қаттиқ аралашмали қисқа қувур (насадка) билан пўлат корпусдан ташкил топган бўлади, оқимнинг тезлиги 200 м/сек-га етади. Бундай тезликни ҳосил қилиш учун 2АН500 ва 4АН700 насос агрегатларидан фойдаланилади, бир операцияда 2 тадан 6 тагача ва ундан кўп ҳам қўлланилади.


II-АСОСИЙ ҚИСМ.
II.1. Нефт конларида жорий этилган ишлаш технологияси ва кўрсатгичлари.
Ўзбекистон нефт саноатида нефт конларига таъсир этиб ишлаш катта аҳамиятга эга. Бу шароитда “қатлам режими” тушунчаси нефтни қазиб чиқариш жараёнини тўлиқ хусусиятламайди. Масалан, кон маълум вақт давомида қатламга ишқор эритмаси ҳайдаб ишлатилган, кейин эса ишқорли эритма ҳошиясини қатлам бўйлаб суриш учун сув ҳайдалган бўлсин. Бу ҳолда қатлам режимини сунъий сув тазйиқли деб аташ мумкин. Аммо нефт олиш жараёнини таърифлаш учун бу тушунча жуда камдир. Чунки, фақат режимни эмас, балки қатламдан нефт қазиб чиқариш жараёни механизми билан боғлиқ унинг ишлаш технологиясини ҳам ҳисобга олиш зарур.
Конларни ишлаш учун системадан ташқари ишлаш технологиясини асослаш ва танлаш зарур.
Ер остидан нефт қазиб чиқариш учун қўлланиладиган усуллар мажмуаси нефт конларини ишлаш технологиясидеб аталади. Юқорида берилган ишлаш системалари тушунчасида уни аниқловчи кўрсаткичлардан бири сифатида қатламга таъсирини борлиги ёки йўқли кўрсатилган эди. Бу кўрсаткичдан ҳайдаш қудуқларини бурғилаш зарурияти аниқланади. Қатламни ишлаш технологияси эса ишлаш системаси тушунчасига кирмайди. Бир хил ишлаш системаларида турли ишлаш технологияларидан фойдаланиш мумкин. Албатта, конни ишлашни лойиҳалашда қайси система танланган технологияга яхши мос келишини ва белгиланган кўрсаткичлар қайси ишлаш системасида осон олинишини ҳисобига олиш зарур.
Ҳар бир нефт конини ишлаш маълум кўрсаткичлар билан хусусиятланади. Шу сабабли ҳамма ишлаш технологияларига хос бўлган умумий кўрсаткичларни кўриб чиқамиз. Улар қуйидаги кўрсаткичлардан иборат.
Конни ишлаш жараёнида ундан олинаётган нефт.
Айтиб ўтилгандек, нефт конини ишлаш жараёнини шартли равишда тўртта босқичга ажратиш мумкин. Биринчи ишлаш босқичида ишлаш объектида асосий фонд қудуқларини бурғилаш, конни жиҳозлаш, қудуқларни ва кон иншоотларини (конни ишлаш элементларини) ишлатишга тушириш, сув бостириш системасини ўзлаштириш амалга оширилади. Бу босқич маҳсулотни сувланганлиги катта бўлмаган олишни ўсиб бориши билан хусусиятланиб, кўп жиҳатдан қудуқларни бурғилаш ва кондаги жиҳозлаш ишларининг суръатларига, яъни бурғилаш ва кон - қурилиш ташкилотларининг ишига боғлиқ .
Иккинчи ишлаш босқичи максимал нефт олиш билан хусусиятланади. Конни лойиҳалашга берилган техник вазифада кўп ҳолларда максимал нефт олиш миқдори, қайси йилда максимал нефт олишга эришиш кераклиги, ҳамда иккинчи босқични неча йил давом этиши кўрсатилади. Ушбу босқич охирида маҳсулотни сувланганлигини ўсиши, ишлатиш қудуқлари фондининг бир қисмини (қатлам нефтни қовушқоқлиги кичик бўлганда) ёки деярли ҳаммасини (нефтни қовушқоқлиги катта бўлганда) механизациялашган ишлатишга ўтказиш кузатилади.
Учинчи босқич нефт олишни кескин камайиши ва ишлатиш қудуқлари маҳсулоти сувланганлигини катта суръатларда ўсиши (нефт қатламларига сув бостирилганда) билан хусусиятланади.


Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling