Мундарижа: Кириш


Қудуқ туби очиқ турдаги конструкциясини танлашга қўйилган умумий талаблари


Download 0.78 Mb.
bet6/20
Sana19.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1625608
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Olloyor dip

Қудуқ туби очиқ турдаги конструкциясини танлашга қўйилган умумий талаблари
1. Маҳсулдор қатлам депрессияда мустаҳкамлаш бўлиши керак ва кислотали ёки бошқа усулларда қатламга сунъий таъсир қилганда бузилмаслиги керак.

2. Қудуқ тубининг конструкцияси ( -расм, б, в) ишлатиш тизмасининг бошмоғи маҳсулдор қатламнинг устидаги мустаҳкам ўтказмайдиган тоғ жинсига ўрнатилади у юқорида жойлашган сув ётқизиқларидан, очиқ стволни нураб кетишидан, юқорида жойлашган горизонтлардан флюидларнинг кириб келишини олдини олади.
Қатламнинг усти қисмида мустаҳкам ўтказмайдиган тоғ жинси катта қалинликда бўлса, тизманинг бошмоғи қатламнинг усти қисмидан 10-20 м оралиқда ўрнатилади.
3. Агарда маҳсулдор қатламнинг усти қисмида номустаҳкам ётқизиқлар мавжуд бўлганда, қудуқни очиқ турдаги қудуқ туби конструкцияси ёрдамида ишлатиш учун ПМП туридаги ВНИИБГ конструкциясининг қувур орқаси пакерларидан иккитаси ўрнатилади (-расм, в.).
4. Очиқ турдаги қудуқ туби конструкцияда ишлатиш тизмаси ПМД туридаги пакернинг ВНИИБГ конструкциясидан фойдаланиб цементланади. У тешилган фильтрдан 8-10 метр юқорига ўрнатилади. Қатламнинг маҳсулдор қисмига тампонаж аралашмаларининг кириб келишини олдини олади.
5. Очиқ маҳсулдор объектлар АПҚБ шароитида бир жинсли юқори ўтказувчан массивли уюмларнинг тармоқланган тик парчалари ва узун ёриқлари бурғилаш эритмасининг жадал ютилиш зонасининг чуқурлигигача тўлиқ цементланади.
6. Қудуқ тубининг очиқ конструкциясининг технологияси қуйидаги операцияларни қийинчиликсиз амалга оширишни таъминлаши керак: ишлатиш жамланмаси ва ичидан ўтувчи тизмани ўрнатилган мосламалар орқали туширишни; қудуқ туби зонасида тизмани мустаҳкамлашни; қатламни сифатли очиш ва замонавий ўзлаштириш усулларини қўллашни; оқимнинг жадаллаштиришда қудуқ тубининг зонасига сунъий таъсир этишни қўллашда; таъмирлаш бекитиш ишларини ўтказишда.
Қудуқ тубининг очиқ конструкциясининг технологиясини яратиш.
Қудуқ тубининг конструкциясини яратишда маҳсулдор қатламнинг усти қисмигача ишлатиш тизмаси туширилади, ундан кейин цементланади; маҳсулдор қатлам очилади; босим градиенти grad Ркат<0,1 МПа/10 м, Кёр<0,1 мкм2 бўлганда махсус бурғилаш эритмаси ёки газсимон агентлар – аэрацияли бурғилаш аралашмалари, кўпиклар азот, табиий газ ёки тумансимон кўринишидаги ҳаво қўлланилади. Юқоридаги аралашмалар таъсирида маҳсулдор қатламни ифлосланишига йўл қўйилмайди;
Қудуқ маҳсулдор қатламнинг усти қисмигача бурғиланади; геологик-геофизик тадқиқотларга асосланиб, ишлатиш тизмасининг тушириш чуқурлиги ва унинг бошмоқини жойлашув жойи аниқланади, уни ўрнатишда мустаҳкам ўтказмайдиган ётқизиқли қатламнинг қаршисига ўрнатиш кераклиги ҳисобланади.
Қудуқнинг стволи ишлатиш тизмаси билан бекитилади; босим градиенти grad Рқат<0,1 МПа/10 м бўлганда ва маҳсулдор қатламга напорли горизонтлар яқин жойлашганда флюидлар оқимини кириб келишини олдини олиш учун тизмага тизманинг элементлари ва тизма орқаси жиҳозлари ўрнатилади; қатламларнинг сифатли ажратилишини кучайтиришда ПДМ туридаги тизма орти пакерларидан фойдаланиб, ишлатиш тизмасини манжетли цементлаштириш ёки ҳалқа оралиғини беркитишда ПГП ва ППГ туридаги пакерлар қўлланилади;
Mаҳсулдор қатламни очишда бурғилаш аралашмасининг шундай зичлигидан фойдаланиш керакки, нефть, газ ва газконденсат конларидаги қудуқларни қуришнинг бирлик техник нормаларига мос келиши керак; бурғилаш эритмаси кислота эритувчилар билан оғирлаштирилади; эритманинг зичлиги 1300 кг/м3 – гача бўлганда бўр қўлланилади; каттароқ оғирлаштиришда бўр ва ва барит ёки сидерит қўлланилади;
Aномал паст қатлам босимли ёриқли коллекторларда бурғилаш ишлари олиб борилаётган қудуқларда ютилиш содир бўлганда, сувга, аэрацияли суюқликка ёки кўпикли тизимга ўтказилади; қудуқ туби 30÷50 метр чуқурлаштирилади; очиқ ётқизиқларда синаш ишлари қатлам синагичлар ёрдамида бажарилади; қудуқда флюид оқимлари мавжуд бўлганда ўзлаштиришга ва қабул қилинган технология асосида синашга тайёрланади; қудуққа оқим келмаганда қудуқ яна 30÷50 метр чуқурлаштирилади ва қатламларни синагичлар ёрдамида маҳсулдор объект такроран синалади; бу ишларнинг ҳаммаси объектив ишончли маълумотлар олиш учун ўтказилади;
Қудуқ туби конструкциясини яратиш технологияси ( -расм, в) юқоридаги келтирилган конструкция каби амалга оширилади. Номустаҳкам ғовакли-ёриқли коллекторларни бекитишда яширин тизма фильтр туширилиб қўшимча жараён амалга оширилади. Қудуқ деворининг нураб кетишини ва очиқ стволнинг қуйқумланишини олдини олиш учун тизманинг орқа ҳалқасига пакер ўрнатилади. Бу пакерлар яширин тизманинг тешилмаган қисмига ҳамда ишлатиш тизмасининг бошмоқига ўрнатилади. Бунда қудуқ туби конструкциясини яратиш бўйича технологик жараённинг бажаришнинг тартиби қуйидагича: Қудуқларни бурғилаб тугаллаш бўйича ишлар бажарилади. Кўрсатилган оралиқда геофизик тадқиқотлар, ковак ўлчашлар, маҳсулдор қатламнинг жойлашиш оралиғи ва қудуқ стволининг гидромониторли кенгайтириш комплекс ишлари амалга оширилади.
Қудуқни кенгайтириш диаметри 6 мм-ли тўртта насадка билан жиҳозланган гидромониторли перфораторлар ёрдамида тугалланади. Бунда суюқлик сарфи насадкалардаги босимнинг фарқини 10 МПа кичик бўлмаган қийматда таъминлайди. Асбоблар биринчи тезликда айлантирилиб, 3 м/соатдан ÷4 м/соат чегарасида тезликда узатилади. Перфоратор насадкаларини эритма билан тиқилиб қолмаслигининг олдини олишда аралашма қуйқумлардан тўлиқ тозаланади.

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling