Мундарижа: Кириш
II.1-расм. Кондан йиллик нефт қн ва суюқлик қнс олишни вақтга т боғлиқлиги
Download 0.78 Mb.
|
Olloyor dip
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кондан суюқлик олиш.
II.1-расм. Кондан йиллик нефт қн ва суюқлик қнс олишни вақтга т боғлиқлиги: 1-йиллик суюқлик қнс олиш; 2-қудуқлар сони; 3-йиллик нефт қн олиш.
Тўртинчи босқич олишнинг пастлиги ва секин камайиши, ҳаракатдаги ишлатиш қудуқлари сонининг секин-аста қисқариб бориши, ишлатиш қудуқлари маҳсулоти сувланганлигини паст суръатларда ортиши ва юқорилиги билан хусусиятланади. Тўртинчи босқични ишлашни якуний ёки охирги босқичи деб ҳам аташади. Шуни эслатиб ўтиш лозимки, конни ишлаш жараёнида нефт олишни юқорида келтирилган ўзгариши конни ишлаш технологияси ва ишлаш системаси вақт давомида ўзгармаса юз беради. Қатламларни нефт бераолишлигини ошириш методларини ривожланиши сабабли конни қайсидир ишлаш босқичида, кўп ҳолларда учинчи ва тўртинчи босқичида, ер остидан нефт олишни янги технологияси қўлланиши ва натижада кондан нефт олиш яна ортиши мумкин. Кондан суюқлик олиш. Нефт конларини ишлашда қатламдан нефт ва газ билан биргаликда сув ҳам олинади. Бу ҳолларда нефтни унда эриган газ билан биргаликда ёки газсизлаштирилган нефт ҳолида кўриш мумкин. Суюқлик олиш – бу нефт ва сув олишни йиғиндисидир. Сув бостириш усули қўлланилганда конни ишлаш жараёнида нефтсуюқлик олишни ўзгариши II.19-расмда келтирилган. Ундан кўриниб турибдики, суюқлик олиш ҳар доим нефт олишдан ортиқдир. Учинчи ва тўртинчи ишлаш босқичларида, одатда кондан олинаётган суюқлик миқдори, олинаётган нефт миқдоридан бир неча маротаба ортиқ бўлади. Нефт бера олиш-қатламдан чиқариб олинган нефт миқдорини унинг қатламдаги бошланғич геологик захираларига нисбати. Жорий ва якуний нефт бера олиш фарқ қилинади. Жорий нефт бера олиш - деганда, қатламни маълум ишлаш пайтигача қатламдан чиқариб олинган нефт миқдорини унинг бошланғич геологик захираларига нисбати тушунилади. Якуний нефт бера олиш– қатламни ташлаш якунида чиқариб олинган нефт миқдорини унинг бошланғич геологик захираларига нисбати. “Нефт бераолиш” атамаси билан бирга “нефт бераолиш коэффициенти” атамасидан ҳам фойдаланилади. Жорий нефт олишни юқорида келтирилган таърифидан кўриниб турибдики, у вақт давомида ўзгарувчан ва қатламдан чиқариб олинган нефт миқдорини ортиши билан ўсиб боради. Шунинг учун “Нефт бераолиш коэффитиенти” атамасини якуний нефт бера олишга нисбати қўллаш мумкин. Жорий нефт бера олишни одатда турли кўрсаткичлардан боғлиқ равишда кўрсатилади – сув бостиришда қатламга ҳайдалган сув миқдори, ҳайдалган сув миқдорини қатламни ғовак ҳажмига нисбати, қатламдан чиқариб олинган суюқлик миқдорини қатламни ғовак ҳажмига нисбати суюқлик сувланганлигини вақтга боғлиқлигини ва бошқалар. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling