Муҳокама этиладиган масалалар: Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари тизими


Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси


Download 26.46 Kb.
bet4/6
Sana22.11.2023
Hajmi26.46 Kb.
#1794421
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 Ш Файзиев Президент сайлов ҳуқуқий асослари 13 07 2021

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси
САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАРНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 117-моддасининг иккинчи қисмидаги «декабрь» деган сўз «октябрь» деган сўз билан алмаштирилди.
Мазкур ўзгартишлар қуйидаги миллий ва хорижий тажриба асосида киритилди:
Сайловчиларнинг билдирган хоҳиш-истаклари
Хорижий мамлакатлар тажрибаси
Халқаро кузатувчиларнинг тавсиялари
Сайлов жараёни иштирокчилари учун қулай шароит яратиш ва бошқалар
Ўзбекистон Республикаси “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги қонунининг
8 ва 16 моддаларига киритилган янгиликлар:
- Сайловда иштирок этишини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг бир номзод ҳисобига тўғри келадиган миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.
- Сиёсий партиядан рўйхатга олинган номзодлар сонига мувофиқ ҳажмда сиёсий партиянинг ҳисоб-китоб варағига белгиланган тартибда ўтказилади.
  • Ажратилган маблағлар ташвиқот олиб боришга; номзодларнинг ишончли вакиллари ва ташвиқот ўтказиш учун жалб қилинадиган бошқа фаоллар ишини ташкил этишга; сайлов кампаниясини ўтказишга доир умумпартиявий тадбирларга сарфланиши керак.

  • - Сиёсий партия ҳар йили молия органларига, давлат солиқ хизмати органларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Адлия вазирлигига молиявий ва бошқа маблағлар тўғрисида ҳисобот тақдим этиши шарт.
    Сиёсий партия сайлов кунида оралиқ ҳисоботни, сайлов натижалари эълон қилинганидан кейин эса якуний ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига тақдим этади.

Сайлов кодексига киритилган янгиликлар:


25-модданинг учинчи қисмида участка сайлов комиссияси аъзоларининг ярмидан кўпи битта ташкилотдан тавсия этилиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги қоида чет давлатларда, ҳарбий қисмларда, санаторийларда ва дам олиш уйларида, касалхоналарда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум қилиш жойларида ташкил этилган участка сайлов комиссияларига тадбиқ этилмаслиги белгиланди
АҲАМИЯТИ:
Участка сайлов комиссиясида қабул қилинадиган қарорларнинг шаффофлигини таъминлаш;
Участка сайлов комиссияси томонидан сайловнинг адолатли ўтказилишини таъминлаш;
Чет давлатларда, ҳарбий қисмларда, санаторийларда ва дам олиш уйларида, касалхоналарда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум қилиш жойларида ташкил этилган участка сайлов комиссияларининг фаолиятининг самарадорлигини ошириш.

Download 26.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling