Murakkab oltin tarkibli rudalarni qayta ishlash
Download 347.75 Kb.
|
KAMOLIDDIN. TANLAB ERITISH
- Bu sahifa navigatsiya:
- БТЭ жараёнини жадаллаштириш йўналишларидан бири, бу қўлланиладиган тион микроорганизмларининг биомассаси фаоллигини оширишдан иборат.
Бойитмаларни механокимёвий фаоллаштирилганда, таркибида 9,5% фоиз мешьяк тутган, Қ:С= 1:10, биомассанинг миқдори 10 г/л бўлганда, 22 соатдан сўнг қолдиқ мешьяк миқдори 1,7% фоизга пасайди, лекин фаоллаштирувсиз эса, маргумуш миқдори атиги 3,8% фоизгача пасайди.Пиритнинг механик фаоллашуви натижасида унинг доналари тасирлашиш юзасининг майдони ошишидан ташқари, кристаллик тузилиши ҳам ўзгаради, ва бу ҳолат ҳам БТЭ жараёни тезлигини сезиларли даражада оширади. Лекин катта миқдордаги бошланғич бойитмаларнинг механик фаоллаштирилиши танлаб эритиш жараёнининг умумий харажатларни сезиларли даражада кўпайтириб уни кам рентабелли қилиб қўяди.Суюқ фазага таъсир кўрсатилганида - рН кўрсаткичи, оксидланиш-қайтарилиш потенциали, икки ва учвалентли темир миқдори, температура, озуқа моддаларининг миқдори, микроэлементлар, ингибирловчи ионлар ва бошқа параметрлар биринчи навбатда оптималлашади.Бактериал эритмаларнинг фаоллигини жадаллаштиришнинг яна бир муҳим омиллардан бири муҳитнинг оксидланиш потенциали булиб, унинг интенсивлиги, бўтанадаги оксидланиш ва қайтарилиш реакцияларидан таркиб топиб, сульфид минераллари таркибидаги темир Fe2+ -нинг Fe3+-га нисбати мутаносиблиги фарқи билан белгиланади.Бактериал эритмаларнинг фаоллигини жадаллаштиришнинг яна бир муҳим омиллардан бири муҳитнинг оксидланиш потенциали булиб, унинг интенсивлиги, бўтанадаги оксидланиш ва қайтарилиш реакцияларидан таркиб топиб, сульфид минераллари таркибидаги темир Fe2+ -нинг Fe3+-га нисбати мутаносиблиги фарқи билан белгиланади.Микроорганизмлар фаоллигини муҳитдаги озуқа моддалари ҳам йуналтириши мумкин. Тион бактерияларининг ўсиши ва ривожланиши учун муҳим бўлган минерал тузлар (аммоний сульфати, калий фосфати, магний сульфати, калий хлориди ва кальций нитрати) ҳужайралар фаоллигини кескин интенсивлаш имконига эга. Микроорганизмлар учун яна муҳим элементлар магний, калий, кальций элементлари бўлиб, улар бўтанага кам миқдорда киритилиши зарур.БТЭ жараёнини жадаллаштириш йўналишларидан бири, бу қўлланиладиган тион микроорганизмларининг биомассаси фаоллигини оширишдан иборат. Бунга эришиш учун, биринчидан, биомассанинг миқдори кўпайтирилади, иккинчидан, ҳар бир айнан бойитмани танлаб эритиш учун улар мослаштирилади, учинчидан, культураларнинг популяциялари (сообшество) қўлланилади, тўртинчидан, термофил микроорганизмлар ҳам қўллади.Download 347.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling