Мусаев Умиджон Саидкамолович Фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD)


Doctor of Philosophy in Philosophy, (PhD)


Download 73.5 Kb.
bet2/3
Sana13.01.2023
Hajmi73.5 Kb.
#1090948
1   2   3
Bog'liq
Мақола Мусаев Умиджон АЗК

Doctor of Philosophy in Philosophy, (PhD)
Urganch Branch of Tashkent Medical Academy
Teacher of the Department of Social Sciences
ANNOTATION. The article attention paiding on the features of ideas that are relevant today, negatively affecting the mentality and worldview of people, such as extremism, "mass culture", terrorism, missionary work, proselytism, ideological threats containing malicious and hostile ideas that conquer the heart and mind of a person. and considered a means of realizing their sometimes hidden, and sometimes explicit goals.
KEY WORDS: Consciousness, thinking, threats, youth, immunity, Internet, mass culture, spirituality, enlightenment, morality, education.

Инсоният ХXI асрга қадам қўйди. Янги даврнинг таҳдид ва хавф-хатарларини тобора кучаётганлиги мунтазам огоҳ ва сезгир бўлишга ундамоқда. Президентимиз таъкидлаганидек, “Дунё шиддат билан ўзгариб, барқарорлик ва халқларнинг мустаҳкам ривожланишига рахна соладиган турли янги таҳдид ва хавфлар пайдо бўлаётган бугунги кунда маънавият ва маърифатга, ахлоқий тарбия, ёшларнинг билим олиш, камолга етишга интилишига эътибор қаратиш хар қачонгидан ҳам муҳимдир”1. Инсон қалби ва онгини забт этувчи ўзида ёвуз ва зарарли ғоялар орқали намоён бўлаётган ғоявий таъсир, ошкора мафкуравий тайзиқлар теран фикрлашни тақозо этмоқда. Ёшлар тарбиясига рахна солишга интилаётган экстремизм, террорчилик, миссионерлик, прозелитизм каби таҳдидларни чегара билмаслиги дунё афкор оммасининг кайфияти, руҳияти, дунёқарашига салбий таъсир ўтказмоқда.


Бугунги кун ахборотининг тарқалиш тезлиги, инсон тафаккурига турли йўналишларда тез таъсир ўтказиши, инсоният ҳаётини ва тақдирини у ёки бу томонга буриб юборишга қодирлиги, турли вазиятларда салбий ва ижобий аҳамият касб этувчи қудратли воситага айланмоқда. Бизнингча, бу ахборотларнинг аксарияти интернет орқали тарқалмоқда.
Бугунги кунда интернет инсонлар онгида гўё ҳеч қандай қонун-қоидаларга амал қилмайдиган, параллел олам сифатида мустаҳкам ўрин олмоқда. Биринчи президентимиз Ислом Каримов интернет ҳақида шундай деган эди: “интернет шундай бир нарсаки, у ютуқ эмас, яхшини – ёмон, камни – кўп қилиб кўрсатувчи, ақлни чалғитувчи, ёшларни ўз домига олувчи ўргимчак тўри бўлиб, уларни мақсаддан оғишига хизмат қилади”. Зеро, интернет орқали тарқатилаётган ахборотлар бугунги кунда глобал моҳият касб этиш орқали ахборотга эгалик қилса, ўша дунёга ҳукмронлик қилади, деган ибора бежиз ўз тасдиғини топмоқда. Ёшлар онгини эгаллашга қаратилган ахборот хуружларини тобора авж олмоқда. Айниқса, ахборот хуружлари туфайли ёлғон ахборот тарқатиш, ижтимоий онгни манипуляция қилиш, миллий-маънавий қадриятларни емириш, миллий менталитетга мутлақо ёт бўлган бегона қадриятларни тарғиб этиш, халқнинг тарихий хотирасини бузиш ва ўзгартириш хатарлар кучаётганлиги, айниқса, ташвишлидир.
Бугунги кунда ёш авлоднинг 90 фоизи асосий ахборот манбаи сифатида “ўргимчак тўри” интернет тармоғига мурожаат қилмоқда. Албатта, бу тармоқнинг қулай ахборот манбаи экани, истаган нарсангизни ундан бир зумда топа олишингиз мумкинлиги, сониялар ичида дунёнинг нариги чеккаси билан боғлаш имконияти мавжудлиги муҳим омил.
Замонавий ахборот – коммуникация технологияларининг бу чексиз инъомидан ўз ғаразли манфаатлари йўлида фойдаланувчи сони ҳам ортиб бораётганидан кўз юма олмаймиз. Масалан, айни пайтда интернет тармоғида ўз жонига қасд қилишнинг осон йўлларини тарғиб қилувчи 9 мингта, эротик мазмундаги 4 мингтадан зиёд сайтлар мавжуд. Ундаги 49 фоиз компютер ўйинлари зўравонлик ва ёвузликни тарғиб қилаётир, 42 фоиз болалар ва ўсмирлар онлайн тизими орқали тарқатиладиган порнографик таъсирига бутунлай қарам бўлиб қолган. Халқаро экспертлар дунё миқёсида 38 фоиз бола зўравонлик руҳидаги сайтларни, 26 фоиз бола миллатчилик характеридаги веб-саҳифаларни мунтазам кузатиб боришини аниқлашган.
Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони кун сайин ўсиб бормоқда, уларнинг 80 фоиздан кўпроғини ёшлар эканини ҳисобга олсак, бу ҳолат барчамизни янада огоҳ ва сергак бўлишга ундайди. Шу ўринда ёшларимизни мустақил фикрлаш, соғлом турмуш тарзи тамойилларини шакллантириш муҳим устувор вазифалардан бири ҳисобланади.
Ҳозирги кунга келиб таҳдид ва хатарларнинг сони тобора ортиб бораётганлиги айниқса ташвишлидир. Хусусан, уларни ёшлар онгига таъсир этиш доирасига кўра қуйидагича гуруҳлаштириш ҳам мумкин:
Маънавий-мафкуравий таҳдидлар (“Дунё фуқаролиги” космополитизм, “қаерда яшаш яхши бўлса, ўша жой ватан”, аморализм, миграция, старизм, бешинчи колонна, либерализм, неолиберализм, консерватизм, неоконсерватизм, социал-демократия, барби “маданияти”, волюнтаризм, вандализм, варварлик, гедонизм);
Диний таҳдидлар (суицид, панисломизм, радикализм, атанизм сатанизм, миссионерлик ва прозелитизм, фундаментализм, ислом фундаментализми, терроризм, фанатизм, радикализм, экстремизм, мутаассиблик ва “ғулу” тушунчалари, уларнинг пайдо бўлиш сабаблари ва оқибатлари, сохта салафийлик, диний ақидапарастлик, ислом ақидапарастлиги, диний экстремизм, ислом модернизми, ислом традиционализми);
Сиёсий таҳдидлар (сепаратизм, вестернизация, “виждон эркинлиги”, рангли инқилоб, неофашизм, гегемонизм, бўлиб ташлаб – ҳукмронлик қилиш, консерватизм, неоконсерватизм, этноцентризм, анархизм, шовинизм, буюк давлатчилик шовинизми, ирқчилик, мафкуравий полигон, пансоветизм, фашизм, “демократия”ни олға суриш);
Иқтисодий таҳдидлар (илмоқли қарз, асотирли қарз, пенияфобия, бесамар инвестиция);
Ҳозирги кундаги энг асосийси ва хатарлиси информацион таҳдидлар (лудомания, дезинформация, этноцентризм, седукция, стокгольм синдроми, юмшоқ куч, дунё ахборот уруши, флешмоб, “оммавий маданият”, психологик уруш, бешинчи колонна, ахборот ва интернет тармоғидаги ахборот уруши, ахборот уруши, медиаманипуляция, кибертеррорчилик, виртуал жиноятчилик, вертуал таъқиб, онлайн ҳаёт вакиллари, медиавирус ва ҳозирги кунги долзарб фобиялар: ТВ, медия, ўйин, интернет, хаёлот ва бошқалар).
Биз қуйида энг асосийси ҳисобланган “оммавий маданият”, инфармацион таҳдидларни атрофлича таҳлил қилиб ёритиб беришга харакат қиламиз.
Ғарбда кенг тарақалаётган эркинлик ниқобидаги “оммавий маданият” замирида хар қандай халқ ва миллат маънавиятини издан чиқаришга қаратилган жиддий ҳатарлар ётибди. Глобал миқёсда маданият кўринишида тарғиб қилинаётган “оммавий маданият” таҳдиди ёшларимиз маънавияти, дунёқараши ва ахлоқига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Бугунги кунда тобора кенгайиб, ўз шаклини ўзгартириб бораётган “оммавий маданият”ни аксарият ғўр ва тажрибасиз ёшлар “Европача маданият” ва “эркинлик” сифатида қабул қилишаётганлиги барчамиздан бу борада жиддий фикрлашни тақозо этмоқда. Нега деганда, маданият кўринишидаги “оммавий маданият” таъсирида ёшлар қалби ва онги, руҳиятини издан чиқаришга бўлган харакатларни намоён бўлаётганлиги жуда ташвишлидир. Қолаверса, ушбу мафкуравий – ғоявий таҳдид хар қандай халқ ва миллатнинг ўзига хослигини рад этувчи ғояни тарғиб этмоқда2. “Оммавий маданият” замирига эътибор қаратилса, у ўзида тубан ва бузғунчи ғояларни намоён этиш орқали мамлакат тараққиётига рахна солаётганлиги тобора ойдинлашмоқда. Ахборот таҳлилий ўрганишларга кўра, “оммавий маданият” тарафдорларининг асл мақсади миллий давлатнинг тараққиёт моделига ишончсизлик уйғотиш орқали унинг маънавий хавфсизлигига рахна солиш орқали моддий ва маънавий бойликларини эгаллашдан иборатдир.
“Оммавий маданият” аввало, маданиятсизлик ифодаси бўлиб, халқнинг маънавий хавфсизлигига тахдид солиш орқали инсонга қарши қаратилган зўравонликлар, фаҳш, қотиллик, ҳудбинлик каби миллий маънавиятимизга мутлоқо ёт бўлган, тубан иллатларни тарғиб этаётганлиги тобора ойдинлашмоқда. Айнан шу омиллар “оммавий маданият” таъсири остида азалий қадриятлар тизимини вайрон этиш орқали шахсни тубанлашув гирдобига етаклашини англаш лозим. Бугунги кунда “оммавий маданият” тарғиботчилари инсонлар қалби ва онгида ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат туйғуларини сўндириб, халқни азалий маънавияти ва эътиқодидан маҳрум этиш орқали миллатни ўзлиги ҳамда тарихидан жудо қилишга интилмоқда3. Албатта, мана шундай бир шароитда ўзида тубан иллатларни намоён этувчи “оммавий маданият” таҳдидларига нисбатан мунтазам огоҳ, сезгир ва ҳушёр бўлишни тақозо этмоқда.
Бу борада, бугунги кунда мамлакатимизда маънавий-маърифий ишларни амалга оширишда миллий ўзлигимиз моҳиятини англаш, эзгулик ва инсонпарварлик ғояларига хизмат қилувчи миллий ғоямиз биз барпо этаётган янги Ўзбекистоннинг инсонпарварлик, эзгулик ва бунёдкорлик ғояси бўлишга хизмат қилади. Бу ҳақда, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев қайд этганидек: “Албатта, биз мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаган, мустаҳкам ҳаётий позицияга эга бўлган ёшларни тарбиялаш бўйича катта ишларни амалга оширмоқдамиз. Аммо, холисона тан олиб айтадиган бўлсак, бугунги кунда бутун дунёда аҳолининг, биринчи навбатда, ёшларнинг онги ва қалбини эгаллаш учун қандай кескин кураш бораётганини, диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, “оммавий маданият” каби таҳдидлар кучаяётганини ҳисобга оладиган бўлсак, фарзандларимиз тарбияси, маънавий-маърифий соҳадаги ишларимизни бир зум ҳам сусайтирмасдан, аксинча, уларни янги босқичга кўтаришимиз зарур”4. Зеро, мамлакатимизда миллий маънавий хавфсизликни таъминлашда энг авалло, инсонларнинг маънавий, ахлоқий-руҳий ҳаётига таҳдид солувчи хатарлардан бартараф этиш муҳим аҳамият касб этади.
Бу масала юзасидан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шундай таъкидлаб ўтадиларки, “оммавий маданият” миллий анъаналаримиз ва қадриятларимизга зарар етказмоқда”5. Албатта, “оммавий маданият” каби таҳдидлар суқилиб кирадики, сезмай ва ҳатто билмай ҳам қолади инсон.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, “... четдан биз учун мутлақо ёт бўлган, маънавий ва ахлоқий тубанлик иллатларини ўз ичига олган “оммавий маданият” ёпирилиб кириб келиши мумкинлигини унутмаслигимиз керак”6. Бу ҳозирги глобаллашув шароитида долзарб аҳамият касб этмоқда.
“Оммавий маданиятга фалсафий маънода таъриф берадиган бўлсак, – маданият мавжудлигининг мураккаб, ҳамма вақт бир хил талқин қилинмайдиган ўзига хос шакли.7”.
Фақатгина инсонни ўзига тортувчи оҳанграбо мавжуд. Олима Нигина Шермуҳамедова фикр билдирар экан “Оммавий маданиятга қуйидагича фикр билдириб ўтади, индивидуал маданият ва элитар маданият асосида шаклланган бўлиб, оммавий маданият тарқалиши, вужудга келишига оммавий ахборот воситалари – газеталар, оммабоп журналлар, радио, овоз ёзиш, киноматограф, телевидение, магнитли ва видеомагнитли ёзиш воситаларининг ривожланиши замин ҳозирлади”8. Устознинг фикрлари деярли 100 фоиз тўғрилигини айни замон(давр)нинг ўзи исботлаб турибди.
Файласуф олим А.Эркаев эса, “Оммавий маданият дунёда жуда тез ва кенг тарқалди. Оммавий маданиятда баъзи бир ижобий жиҳатлар билан бир қаторда салбий жиҳатлар ҳам кўп. Энг аввало, оммавий маданият инсонни барча соҳаларда, жумладан, маданият ва дам олиш, бўш вақтни ташкил қилиш борасида ҳам индивидуаллигини йўқотган истеъмолчига айлантириб қўяди. Унинг истеъмол қилаётган маънавий-маданий маҳсулотлари, санъат асарлари эса стандартлашган, миллий қиёфамиз товарга айланади. Мусиқада ва ашулачиликда реп, рок каби жанрлар, жангарилик, мистик – фантастик филмьлар, триллерлар, блокбастерлар фикримизни тасдиқлайди. Оммавий ниқоби остида вақти-вақти билан пайдо бўладиган турли ижтимоий харакатлар ва гуруҳлар (хиппилар, панклар, роккерлар ҳамда гейлар (бесоқоллар) харакати антиглобалистлар ва ш.к.), фаҳш ва зўравонликни, вампирлик ва жодугарликни тарғиб қилувчи фильмлар, очиқчасига парнографик саҳналардан иборат кассеталар, дисклар ва бошқалар таъсири эса инсон шахсини емиришга, жамиятни дегомунизация қилишга олиб келади“9. Булар айни ҳақиқат бўлиб, биз уларни йўқ қилишга ёки чеклаб қўйишни эмас, ёшларда шу нарсаларга нисбатан иммунитетни шакллантиришимиз айни ҳақиқат. Нимага деганда? Инсон табиатан шундай яралганки, ниманики таъқиқласангиз, уни қораласангиз ва унга тўсиқ қўйсангиз, айнан ўша тўсиқдан ўтишга уринади.
Кўплаб олимлар, санъат-маданият ходимлари “оммавий маданият” тушунчасини турли хил талқин этсалар ҳам, у ўзининг ХХ асрнинг 50 йилларида инсоният яратган минг йиллик классик, яъни ретро маданиятга салбий таъсир этиши билан намоён бўлиб, ёшларни ўз оқимига шиддат билан торта бошлагани бу айни ҳақиқат. Нигина Шермуҳамедова “оммавий маданият”ни глобаллашувнинг асосий белгилари қаторига киритиб, қуйидагиларини санаб ўтадилар: оммавий маданият, аввало, кино, мусиқа, адабиёт, кенг истеъмол моллари ишлаб чиқариш соҳасида фаол ривожлана бошлаши; телевизорнинг ихтиро этилиши, вақт ўтиши билан у оммавий маданиятнинг асосий тарғиботчисига ва глобаллашув рамзига айланиши”10дир. Ахборат алмашиниш тезлигининг ортиши ва эшик қоқмас воситаларнинг яратилиши, бу маданиятнинг тарқалишининг воситаси бўлиб ҳизмат қилмоқда. Ёшлар эса, бунинг кенг истеъмолчисига айланиб бормоқда.

Download 73.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling