И С Т И Қ Л О Л Б А Й Р А М И .
Мусиқа хонаси байрамона безатилган . Республика президенти И. А . Каримовнинг
Хорижий мамлакат элчилари, маҳалла аҳли , ёзувчилар ,ишчилар , деҳқонлар , талабалари
билан учрашувлари акс этган фото- расмлар териб қўйилади .Зал тўрига Ўзбекистон бай-
роғи , герби ўрнатилган . Давлат мадҳиясининг матни ва нотага туширилган мусиқаси бо-
силган плакат хам ўзига муносиб ўринга жойлаштирилган .
“ Ўзбекистон “ мусикаси садоси остида болалар қўлларида гуллар ва байроқчалар
билан залга кириб келадилар .
Снг “ Ўзбекистон Давлат Мадҳияси “ янграйди .
Жарчи : Одамлару, одамлар ! Боғда битган бодомлар !
Эшитмадим , деманглар ! Эшитганлар, жилманглар !
Бугун юртда тантана ! Жуда зўр шодиёна ! Эхе..хе..хее…
Бошловчи : Ассалому алайкум ҳурматли мехмонлар , азиз болажонлар !
Бугун мустақиллик байрамимизни нишонлаш учун йиғилганмиз . Бу бай-
рамни тинч – тотув яшаётган халкимиз зўр ҳурсандчилик билан кутиб олиш-
япти. Халкимиз меҳнатлари билан Республикамизнининг гуллаб яшнашида,
равнақ топишида ўз ҳиссаларини қўшмокдалар .
Бола : Қандай гўзал юртимнинг , чаманзор боғи .
Биздай кичкинтойларга очиқ қучоғи .
Бола : Биз эса шу гулларнинг тоза гулимиз .
Қуёш сочар нур шуъла , порлоқ юзимиз .
Бола : Яйраймиз биз чаманда , эркин қуш мисол .
Мустақиллик қуёши берди бахт – иқбол .
Болалар “Бу сенга Ватан “ қўшигини ижро этиб берадилар .
Сўнг “ Боғ ичида гул очилибди “ рақсига қизлар ўйинга тушиб берадилар .
Бола : Онамдек ардоқли , азизсан Ватан .
Сен менга қадрдон , туғилган макон .
Мен сени авайлаб , асрайман хар чоқ .
Виждонимдек тоза , туширмасдан доғ.
Болалар “ Шодиёна “ фонограмма мусиқа садоси остида рақс ижро этиб берадилар.
Бошловчи : Узбекистон халқи Ватанини жуда севади . Бу туғрида жуда кўп хикмат-
ли сўзлар ёзишган . Қани болалар Ватанимиз хақида қандай хикматли сўз-
ларни биласиз ?
Do'stlaringiz bilan baham: |