Болалар “ Хурмача боғи “ ўйинини ўйнаб берадилар .
Бошловчи : Жудаям ҳам қизиқ ўйин экан .Сайрга чиққанимизда яна ўйнаймиз .
Афанди : Ундан кейинчи , болалар, Фарғонага ўтдим . Уердаги болалар жуда
аския айтишувига уста эканлар .Мана ўзингиз эшитинг !
1 Аскиячи : Шодон қувноқ боламан , аскияга устаман .
Жилмайганим жилмайган, кимга ёқар тумсайган .
2 Аскиячи : Кеп қолингу, кеп қолинг , аския тинглаб қолинг .
--- 3 ---
Аскияни тинглаб сиз , сўнг кулиб , қотиб қолинг .
3 Аскиячи : Осмонни калити бўлмайди , ховузни қопқоғи бўлмайди .
Маймунни шими бўлмайди , одамни думи бўлмайди .
4 Аскиячи : Ўзбекнинг ўзи қизиқ , ўзидан сўзи қизиқ .
1 Аскиячи : Боғчадан уйга келиб ойижон нима таом тайёрладингиз , десангиз,
“ қайнатма” дейишади ./ кулишади /
2 Аскиячи : Ҳа ,” қайнатма “ дейишади-ю қайнатиб қўйишади . /кулишади /
3 Аскиячи : “ Димлама “дейишади-ю димлаб қўйишади ./ кулишади /
4 Аскиячи : “ Қовурма “ дейишади-ю қовуриб қўйишади . / кулишади /
Бошловчи : Ҳа , ана , аския тинглаб кулишиб ҳам олдик .
Афанди : Ундан кейин Андижонга ўтдим . Андижонлик болалар-чи , ялла
ва лапарлар айтишга жуда уста эканлар .
Болалар “ Қошингни қаро дейдилар “ лапарини айтиб берадилар .
Бошловчи : Сизга қизиқарли суҳбатингиз учун катта рахмат афандим .
Афанди : Азиз болажонлар Мустақил Республикамизнинг равнақ топиши
одобли хулқингиз , ақлу камолингиз , билим олиш йўлида интилишингиз
билан боғлиқдир . Мустақил Ўзбекистоннинг ҳақиқий эгалари сизсиз ,
унга муносиб фарзанд бўлингиз .
Озод Ватаннинг , озод фарзанди .
Билиб қўйки , сени Ватан кутади .
/Шу пайт пақ этган товуш эшитилиб хона бурчагидаги хум орқасидан жин чиқиб келади ./
Do'stlaringiz bilan baham: |