I. Текширилаётган солиқ тўловчининг ҳуқуқий асослари, тузилиши ва иш фаолияти
1.1. Солиқ тўловчининг давлат рўйхатидан ўтганлиги, солиқ органларида ва статистика органларида ҳисобга қўйилганлиги ҳамда ҳисобга қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги.
“MUSTAHKAM HAYOT” хусусий корхонаининг устави Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳари Давлат хизматлари маркази томонидан 2020-йил 28-сентябрдаги
896818-сонли реестр рақами билан рўйхатга олинган ҳамда юридик шахс (тадбиркорлик субъекти) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган.
Корхона солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилаётганда жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органи томонидан унга солиқ тўловчининг 307767321-сонли идентификация рақами берилган ҳамда солиқ тўловчи тўғрисидаги ҳисобга қўйиш маълумотлари Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритилган.
1.2. Солиқ тўловчининг Низомида кўрсатилган ва ҳақиқатдаги манзили. Асосий фаолият тури ва унинг Низомида қайд этилган фаолиятлари.
Корхонанинг низомига асосан жойлашган почта манзили: Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳари, Қумарик МФЙ, Шабнам кўчаси 35-уй деб кўрсатилган.
Низомига асосан корхона фаолиятининг тури ва йўналишлари қуйидагилардан иборат.
Корхонанинг фаолиятининг придмети бўлиб: Бошқа тофаларга киритилмаган шахсий хизматлар
Солиқ аудити ўтказилган даврларда ауккцион орқали олинган ер майдонлари хал бўлмаганлиги учун фаолият юритмаганлиги аниқланди.
1.3. Таъсис ҳужжатларига мувофиқ Низом жамғармасининг миқдори ва текширув кунига унинг ҳақиқатдаги шаклланиши.
Корхонанинг низомига асосан низом жамғармаси 100 000 сўм (юз минг) сўм миқдорида белгиланган ва таъсисчилар ўртасида қуйидагича тақсимланган:
- Юнусов Тўлқин Турсунбаевич – 100 000 сўм (юз минг) сўм улуши низом жамғармасининг 100 фоизини ташкил этади.
Таъсисчи томонидан низом жамғармаси қуйидагича шакллантирилган.
Корхонанинг банк ҳисоб рақамига 2022-йил 07-октябрь куни А.Нуралиев томонидан 30,0 минг сўм низом жамғармасини шакиллантириш учун пул маблағи келиб тушган.
Do'stlaringiz bilan baham: |