3.7. Назорати солиқ органларига юклатилган бошқа Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари талабларига риоя қилиниши.
IV. Ўтказиладиган текширувларда зарурат юзасидан танланма қуйидаги ҳолатларга алоҳида эътибор берилиши лозим бўлган масалалар
4.1. Даъво муддати ўтган кредиторлик қарзларини ҳисобдан чиқарганлиги ва ўз вақтида молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилиши.
Текширилган даврларда корхонада даъво муддати ўтган кредиторлик қарзлари мавжуд бўлмаганлиги ва ҳисобдан чиқарилмаганлиги аниқланди.
4.2. Тайёр маҳсулотлар, асосий воситалар, товар-моддий бойликлар ва бошқаларни рўйхатдан (инвентаризация) ўтказилганлиги, уларнинг натижаларини бухгалтерия ҳисоботларида акс эттирилиши. Зарурат туғилганда тўлиқ ёки танланма усулда инвентаризация ўтказиш.
Корхонанинг товар моддий бойликлари ва асосий воситалари қолдиғи мавжуд эмаслиги аниқланди
4.3. Тайёр маҳсулотлар, товар-моддий бойликлари ва асосий воситаларни қайта баҳоланиши ҳамда ҳисобдан чиқарилиши.
Корхонада мавжуд товар-моддий бойликлари ва асосий воситалар қайта баҳоланмаганлиги аниқланди.
4.4 Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ҳақиқатдаги таннархидан паст нархларда юклаб жўнатилганлиги, шунингдек бепул топширилганлиги ҳақидаги мавжуд фактлар ва уларнинг бухгалтерия ҳисоботида тўғри акс эттирилганлиги.
Корхона томонидан текширилган даврларда товарларни таннархидан паст нархларда юклаб жўнатилмаганлиги ҳамда бепул топширилмаганлиги аниқланди.
4.5. Қўлланилган солиқ ва божхона имтиёзларининг асослилиги ҳамда солиқ солишдан озод этиш натижасида бўшаган маблағлардан мақсадли фойдаланганлиги.
Текширилган даврларда корхона солиқ имтиёзларидан фойдаланганмаганлиги аниқланди.
4.6. Турли инвесторлардан олинган кредитлар, олинган ва берилган заём воситалари, молиявий ёрдам, субсидиялар ва асосий воситалар, уларнинг шартлари ва ўз вақтида қайтарилиши.
Текширилган даврларда корхона томонидан кредитлар, заём воситалари, молиявий ёрдам, субсидиялар ва асосий воситалар олинмаганлиги аниқланди.
4.7. Юқоридагилардан ташқари, дастурда кўрсатилмаган, лекин амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши юзасидан молиявий-хўжалик фаолияти бўйича назорати солиқ органларига юклатилган бошқа масалалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |