VIII. Ташқи-иқтисодий фаолият ва экспорт-импорт операциялари
8.1. Солиқ тўловчи томонидан амалга оширилган экспорт-импорт ҳамда валюта операцияларининг қонунийлигини текшириш.
Солиқ аудити ўтказилган даврларда корхона томонидан экспорт-импорт шартномалари тузилмаганлиги ва валюта операциялари амалга оширилмаганлиги аниқланди.
Солиқ текшируви далолатномасида баён этилган фактлар ва текширувчиларнинг хулосалари ҳамда таклифларига рози бўлмаган тақдирингизда, солиқ аудити далолатномасини олган кунингиздан эътиборан ўн кун ичида Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасига мазкур далолатнома бўйича умуман ёки унинг айрим ҳолатлари юзасидан ёзма эътирозларингизни (асосланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни, уларнинг тасдиқланган кўчирма нусхаларини) тақдим этишга хақлисиз.
Мазкур ёзма эътирозларингиз солиқ текшируви материаллари билан бирга солиқ органинг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан кўриб чиқилади.
Текширув натижалари бўйича хулоса
2022-йил январь ойи учун
1. Айланмадан олинадиган солиқ бўйича 5 075,7 минг сўм қўшимча тўлашга солиқ ҳисобланди.
Ўтказилган текшириш натижалари бўйича солиқлардан 5 075,7 минг сўм қўшимча ҳисобланди.
Ушбу далолатнома шу мазмунда уч нусхада тузилди:
Тошкент вилояти ДСБ ходимлари Ш.Қ.Абдурахманов
“MUSTAHKAM HAYOT”
ХК раҳбари Т.Т.Юнусов
Далолатноманинг бир нусхасини иловалари билан________варақда олдим.
___________ Т.Т.Юнусов
13.11.2022 йил
Do'stlaringiz bilan baham: |