Mustahkam hayot


Download 163 Kb.
bet1/10
Sana15.09.2023
Hajmi163 Kb.
#1678441
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
АКТ (6)


Тошкент вилояти Нурафшон шаҳаридан рўйхатдан ўтган “MUSTAHKAM HAYOT” хусусий корхона (СТИР: 307767321) молия-хўжалик фаолиятида солиқ қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан ўтказилган солиқ аудити якунида тузилган
Д А Л О Л А Т Н О М А

2023-йил 13-ноябрь Нурафшон шаҳар


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 7-июндаги “Тадбиркорлик субъектларни тугатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5739-сонли фармонига мувофиқ қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 21-августдаги “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисида”ги 704-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлигининг 2023-йил 27-мартдаги 151173-сонли электрон хабаронмасига асосан Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг 2023-йил 12-майдаги 00574-хс-сонли буйруғи билан Солиқ аудити шўъбаси давлат солиқ катта инспектори Абдурахманов Шухрат Қўшматовичлар томонидан “MUSTAHKAM HAYOT” хусусий корхонанинг (кейинги матнларда “жамият ёки корхона” деб аталади) ихтиёрий тугатилиши муносабати билан корхона ташкил топган пайтдан, яъни 2020 йил 28 сентябрдан бошлаб корхонани тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида рўйхатдан ўтказган орган хабардор қилинган санагача бўлган даври учун молия-хўжалик фаолиятида солиқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан солиқ аудити ўтказилди.


Солиқ тўловчи молия-хўжалик фаолиятининг солиқ аудити корхона раҳбари Юнусов Тўлқин Турсунбаевич (1983-йил 15-октябрда Тошкент шахар Яшнобод туманида туғилган, паспорт серияси ва рақами АD2612271, Тошкент шахар Яшнобод тумани ИИБ томонидан 2015-йил 14-февралда берилган) огоҳлигида ва унинг иштирокида текширувга тақдим қилинган ҳужжатлар асосида ўтказилди.
Солиқ аудити бошланди: 2023-йил 15-май.
Солиқ аудити тамомланди: 2023-йил 14-июнь.
Солиқ аудитини ўтказишни бошлашдан олдин корхона рахбарига текширувчи ходимларнинг хизмат гувоҳномалари (Ш.Қ.Абдурахманов хизмат гувоҳнома рақами
TV-8626-сонли 2023-йил 10-декабргача амал қилади)
, шунингдек текширишларни ўтказишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги махсус гувоҳномалари (Ш.Қ.Абдурахманов махсус гувоҳнома TV6382-сонли 2024-йил 31-декабргача амал қилади) кўрсатилди.
Корхонада текширишларни рўйхатга олиш китоби юритилмаганлиги сабабли, ўтказиладиган текшириш китобга қайд этилмади. Техник имконият мавжуд бўлмаганлиги сабабли, текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон шакли тўлдирилмади.
Корхона рахбарига Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг 2023-йил
12-майдаги 00574-хс буйруғи ва давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари томонидан тасдиқланган текшириш ўтказиш дастурининг кўчирма нусхалари топширилиб, тилхат олинди.
Шу билан бирга, корхона рахбарига Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 07 февралдаги 58-сонли буйруғига мувофиқ тасдиқланган «Эслатма» топширилди.
Текширилган давр учун корхонада барча молиявий ва банк ҳужжатларига имзо қўйиш ҳуқуқи билан қуйидагилар раҳбар ва бош ҳисобчи лавозимида ишлаганлар.
Рахбар – Юнусов Тўлқин Турсунбаевич корхонанинг 2020 йил 28 сентябрдаги
1-сонли буйруғига асосан рахбар лавозимига тайинланган ва хозирги кунга қадар ишлаб келмоқда.
Бош ҳисобчи назарда тутилмаган.
Солиқ тўловчининг молия-хўжалик фаолияти солиқ текшируви солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида, солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари асосида ўтказилди. Ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигига корхона раҳбарияти жавобгардир.
Солиқ текшируви давомида корхона раҳбарияти Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 21-моддаси (Солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари) ва 22-моддаси (Солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари) билан таништирилди.



Download 163 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling