Mustahkam hayot
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ
Download 163 Kb.
|
АКТ (6)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ
- III. Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари талабларига риоя қилиниши юзасидан текшириш ўтказиш
- 3.3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги «Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 88-сонли қарори талабларини бажарилиши.
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ
Корхона томонидан 2021-йил учун давлат солиқ инспекциясига электрон тарзда юборилган юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоб-китоби ноль кўрсатилган. Ўзбекситон Республикаси солиқ кодексининг 411-412-моддаларига асосан ўтказилган солиқ аудитида корхона ҳисоботига нисбатан фарқ аниқланмади. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ Корхона томонидан 2021-йил учун давлат солиқ инспекциясига электрон тарзда юборилган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китоби ноль кўрсатилган. Ўзбекситон Республикаси солиқ кодексининг 442-443-моддаларига асосан ўтказилган солиқ аудитида корхона ҳисоботига нисбатан фарқ аниқланмади. Корхона томонидан 2022-йилнинг бошидан корхонани тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида рўйхатдан ўтказган орган хабардор қилинган санагача бўлган даврларда айланмадан олинадиган солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ электрон солиқ ҳисоботлари ноль топширилган. III. Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари талабларига риоя қилиниши юзасидан текшириш ўтказиш 3.1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 12 майдаги «Халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши учун корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг маъсулиятини ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-1154-сонли Фармони талабларининг бажарилиши. Дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларнинг мавжудлиги. Корхона рахбарининг берган тушунтириш хатига асосан 2022-йилнинг 15 апрель ҳолатига дебитор ва кредитор қарздорликлар мавжуд эмаслиги аниқланди. 3.2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 августдаги «Бюджет билан ҳисоб–китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора–тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-1504-сонли Фармони талабларининг бажарилиши. Корхона томонидан етказиб берилган маҳсулот (бажарилган ишлар, хизматлар) учун ҳақни бевосита маҳсулот етказиб берувчиларга тўланганлиги, шунингдек маҳсулот етказиб бериш тўғрисида мавоза (бартер) асосидаги шартномалар тузилмаганлиги аниқланди. 3.3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги «Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 88-сонли қарори талабларини бажарилиши. Текширишга тақдим этилган бухгалтерия ҳужжатларига асосан корхона томонидан текширилган даврларда ходимларга иш ҳақини товарлар билан натура шаклида тўланмаганлиги, шунингдек ходимларга иш ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб борилганлиги аниқланди. 3.4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги «Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 407-сонли қарорлари талабларининг бажарилиши. Корхона томонидан текширилган даврларда чакана савдо фаолиятини назорат-касса машинасини қўллаган ҳолда амалга оширганлиги аниқланди. 3.5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 5 январдаги «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-3706-сон Фармони ва ушбу Фармонни амалга ошириш ҳақидаги Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 январдаги 4-сонли қарори талабларининг бажарилиши. Текширилган даврларда корхона томонидан касаначи жисмоний шахслар билан меҳнат шартномалари тузилмаганлиги аниқланди. 3.6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-3594-сонли Фармони талабларига риоя этилиши. Текширилган даврларда корхона томонидан тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этилмаганлиги аниқланди. Download 163 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling