Мустақил аудиторнинг умумий мақсадлари ва аудитни аудитнинг халқаро стандартларига мувофиқ Ўтказиш


Download 436 Kb.
bet1/3
Sana15.06.2023
Hajmi436 Kb.
#1486599
  1   2   3
Bog'liq
1 МавзуСтандарт 200

  • АУДИТНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТИ 200
  • МУСТАҚИЛ АУДИТОРНИНГ УМУМИЙ МАҚСАДЛАРИ ВА АУДИТНИ АУДИТНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИГА МУВОФИҚ ЎТКАЗИШ
  • Ушбу АХСни қўллаш доираси
  • Ушбу Аудитнинг Халқаро стандарти (АХС)да молиявий ҳисоботлар аудитини АХСга мувофиқ ўтказишда мустақил аудиторнинг умумий мажбуриятлари кўриб чиқилади. Унда, шу жумладан, мустақил аудиторнинг умумий мақсадлари, шунинг-дек мустақил аудиторга мазкур мақсадларга эришиш имконини берувчи аудит хусусияти ва кўлами тавсифланади. Шунингдек стандарт АХС кўлами, ваколатлари ва таркибий тузилишини тушунтиради ҳамда мустақил аудиторнинг барча аудитларга татбиқан умумий мажбуриятларини, шу жумладан АХСга риоя қилиш мажбуриятини белгилайдиган талабларни ўз ичига олади.
  • Молиявий ҳисоботлар аудити
  • Аудитнинг мақсади эҳтимол тутилаётган фойдаланувчиларнинг молиявий ҳисоботларга бўлган ишончи даражасини оширишдан иборат.
  • Бу мақсадга молиявий ҳисоботлар барча муҳим жиҳатларда молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асосига мувофиқ тайёрлангани хусусида аудитор фикри (хуло-саси) ни билдириш йўли билан эришилади.
  • Аудит қилиниши лозим бўлган молиявий ҳисоботлар – бу тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан бошқарув юклатилган шахсларнинг назорати остида тайёрланган молиявий ҳисобот-ларидир.
  • АХС, аудитор фикр билдириши учун асос сифатида, аудитор молиявий ҳисоботлар умуман олганда фирибгарлик ёки хато туфайли юзага келган муҳим бузиб кўрсатишлардан холи эканлигига оқилона ишонч ҳосил қилишини талаб этади.
  • Оқилона ишонч – бу ишонч билдиришнинг юқори даражаси.
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling