Мустақил аудиторнинг умумий мақсадлари ва аудитни аудитнинг халқаро стандартларига мувофиқ Ўтказиш


Download 436 Kb.
bet3/3
Sana15.06.2023
Hajmi436 Kb.
#1486599
1   2   3
Bog'liq
1 МавзуСтандарт 200

Профессионал мулохаза
  • Аудитор молиявий ҳисоботлар аудитини режалаштириш ва бажаришда профессионал мулоҳаза чиқариши лозим.
  • Профессионал мулоҳаза аудитни лозим тарзда ўтказиш учун аҳамиятли ҳисобланади. Бунинг сабаби шундаки, тегишли ахлоқий талаблар ва АХСни талқин қилиш, шунингдек аудитни ўтказиш жараёнида талаб этиладиган хабардорлик асосида қарорлар қабул қилиш фактлар ва вазиятларга нисбатан тегишли билимлар ва тажрибани қўллашни тақозо этади.
  • Профессионал мулоҳаза чиқариш ҳар бир муайян ҳолда аудиторга маълум бўлган фактлар ва ҳолатларга асос-ланади
    • Профессионал мулоҳаза қуйидагилар тўғрисида қарорлар қабул қилишда айниқса талаб этилади:
    • Муҳимлик ва аудиторлик риски.
    • АХС талабларига риоя этиш ва аудиторлик далилларини тўплаш учун қўлланиладиган аудиторлик тартиб-таомилларининг хусусия-ти, уларни бажариш муддатлари ва кўлами.
    • Етарлича тегишли аудиторлик далиллари олингани ёки олинмагани ва АХС мақсадларига, бинобарин, аудиторнинг уму-мий мақсадларига эришиш учун яна бирон-бир тартиб-таомилни бажариш талаб этилиши ёки талаб этилмаслиги.
    • Тадбиркорлик субъекти томонидан молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асосини қўллаш пайтида тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг мулоҳазаларини баҳолаш.
    • Олинган аудиторлик далилига асосланган хулосаларни таърифлаш, масалан, молиявий ҳисоботларни тайёрлашда тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан амалга оширилган баҳолашларнинг ҳаққоний-лигига баҳо бериш.
    • Профессионал мулоҳаза аудитни ўтказиш жараё-нида чиқарилиши лозим. Шунингдек у тегишли равишда ҳужжатлаштирилиши зарур.
    • Етарлича тегишли аудиторлик далиллари ва аудиторлик риски
    • Оқилона ишонч ҳосил қилиш мақсадида, аудитор аудиторлик рискини мақбул даражагача пасай-тириш ва шу тариқа аудиторлик фикри учун асос бўладиган асослантирилган хулосалар чиқариш имкониятига эга бўлиш учун етарлича тегишли далилларни олиши лозим.

    Download 436 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling