Мустақил иш мавзу: Бюджет тақчиллиги ва уни молиялаштириш муаммолари


Ўзбекистон Республикаси номидан чиқариладиган давлат қимматли қоғозлари


Download 1 Mb.
bet7/7
Sana23.04.2023
Hajmi1 Mb.
#1386308
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Мустақил иш М.Махмудов Давлат молиясини бошқариш

Ўзбекистон Республикаси номидан чиқариладиган давлат қимматли қоғозлари
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси номидан давлат қимматли қоғозларини чиқаради. Давлат қимматли қоғозларини чиқариш ва уларнинг чекланган ҳажми тўғрисидаги қарор белгиланган тартибда қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан эмиссия қилинган давлат қимматли қоғозларини жойлаштиришда;
давлат қимматли қоғозлари бўйича қийматни, фоизларни ва бошқа тўловларни тўлашда;
давлат қимматли қоғозлари бўйича бошқа операцияларни амалга оширишда фискал агент сифатида иштирок этиши мумкин.
Давлат қимматли қоғозларини чиқаришдан олинган тушумлар:
Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш учун;
мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича чора-тадбирлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан белгиланадиган йирик инвестиция лойиҳалари ва бошқа чора-тадбирларни амалга
Консолидациялашган бюджетнинг 2021 йилги ижроси
2021 йилги консолидациялашган бюджет тақчиллиги (ташқи қарз ҳисобидан давлат дастурларига харажатлар билан бирга) 40,8 трлн.сўм ёки ялпи ички маҳсулотнинг 5,6 фоизини ташкил этиб, 2020 йил охирида тасдиқланган кўрсаткичга нисбатан 0,2 фоиз бандга ошган (аниқлаштирилган кўрсаткичга нисбатан 0,9 фоиз бандга паст).
Бунда консолидациялашган бюджет харажатлари 245,2 трлн сўмни ва даромадлари 204,5 трлн сўмни ташкил этиб, тасдиқланган прогнозларга нисбатан мос равишда қўшимча 28,9 трлн сўм ва 25,7 трлн сўмга бажарилди.
2 021 йилдан бошлаб ташқи қарз ҳисобидан давлат дастурларига ажратиладиган харажатлар халқаро тажрибадан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджети таркибида акс эттирилди.

2021 йилда консолидациялашган бюджет тақчиллиги пандемиядан кейинги даврда иқтисодий фаолликнинг пасайиши, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида солиқ имтиёзларининг тақдим этилиши сабабли Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети йўқотишлари, ижтимоий-иқтисодий давлат дастурларига қўшимча маблағлар ажратиш ҳамда иқтисодиётнинг кўплаб соҳаларида тузилмавий ўзгаришлар сабабли харажатларнинг ошиши ҳисобига келиб чиққан.


Бундан ташқари, йиллар давомида йиғилиб келган инвестицион етишмовчиликлар сабабли айрим инфратузилма лойиҳалари ҳамда иқтисодиётнинг деярли барча тармоқлари охирги йилларда фаол молиялаштирилди. Бу лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг жорий даромадлари ҳисобидан таъминлаш имкони бўлмаганлиги сабабли тақчилликни ошириш ҳисобига амалга оширилди.
У мумий фискал тақчилликни (40,8 трлн.сўм) қоплаш қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилган:
Ў збекистон иқтисодиётининг ўсиш суръати 2022 йилда Россия ва Украина инқирози фонида пасайиб, 2021 йилдаги 7,4 фоиздан 4,4 фоизгача пасайиши прогноз қилинмоқда. Ўсиш суръати 2023 йилдан бошлаб яна юқорилаб 5,6 фоизгача, 2024–2025 йилларда тегишинча 6,6–6,8 фоизгача етиши прогноз қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ- 813 сонли “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига асосан бюджет тақчиллиги ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизидан ошмаслигини таъминлаш белгиланди.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling