Мустақил иш мавзу: операцион тизим хавфсизлиги тушунчаси


Download 64.76 Kb.
bet2/9
Sana08.02.2023
Hajmi64.76 Kb.
#1178707
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Îïåðàöèîí òèçèìëàð õàâôñèçëèãèíè òàúìèíëàø1

Ахборот хавфсизлиги – ахборот технологиялари соҳасининг нисбатан ёш ва жадаллик билан ривожланаётган соҳаларидан бири. Ахборот хавфсизлиги деганда маълумотлар ва уларни қўллаб-қувватловчи инфратузилманинг тасодифий ва атайлаб қилинган, ҳамда информацион муносабатлар субъектларига, шу жумладан маълумот эгалари ва фойдаланувчиларига зарар етказиши мумкин бўлган зарарлардан ҳимояланганлиги тушунилади.
Ахборот бир қатор хусусиятларга эга: номоддий, моддий сақловчиларда сақланади ва бир-бирига ўтқазилади.
Ахборот маълум бир қийматга эга бўлиши, ишончли ва ўз вақтида бўлмоғи лозим. Ахборотнинг маълум бир қийматга эга бўлиши унинг ўз эгасига қай даражада фойдали эканлигига қараб аниқланади. Агар маълумотга эга бўлиш чегараланган бўлса, бундай маълумот махфий ҳисобланади. Махфий маълумот давлат ва тижорат сири ҳисобланиши ҳам мумкин. Маълумотнинг ишончлилиги вақт ва жой доирасида объектлар ва жараёнларни аниқ ва тўғри ифодалаши лозим. Ҳақиқатни бузиб кўрсатадиган маълумот ўз эгасига муайян моддий ва маънавий зарар етқазиши мумкин. Агар маълумот қасддан бузиб кўрсатилса, бу ҳолда бу дезинформация деб аталади.
Ахборотнинг ўз вақтидалиги, яъни қийматлилик ва ишончлиликнинг муайян вақт даврига тўғри келиши қуйидаги формула орқали ифодаланиши мумкин:
,
Бунда – ахборотнинг пайдо бўлиш пайтидаги қиймати; – маълумот пайдо бўлган пайтдан бошлаб унинг қийматини аниқлаш пайтигача бўлган вақт; – маълумот пайдо бўлган пайтдан бошлаб у эскирган вақтгача бўлган вақт.
Ахборот хавфсизлиги – маълумотнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидир. Ахборотни ҳимоя қилиш тамойили уч босқичда амалга оширилади:

  1. ҳимояланувчи объект қийматини аниқлаш,

  2. бузғунчининг эҳтимолий ҳаракатларини таҳлил қилиш,

  3. ахборотни ҳимоя қилиш воситаларининг қанчалик ишончли эканлигини баҳолаш.

Биринчи босқичда нимани (дастурлар, маълумотлар базаси ва ҳоказо) ҳимоя қилиш лозимлиги ва унинг қийматини аниқлаб олмоқ зарур.

Download 64.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling