Мустақил иш мавзу: Умумий затвор уланиш схемасидаги майдоний транзисторнинг статик характеристикалари. Бажарди: 073-21 гурух талабаси Хабибуллев Жавохир Тошкент 2022 Режа
Download 64.97 Kb.
|
Javohir elektronika
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ВА КОММУНИКАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ МУХАММАД АЛ-ХОРАЗИМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ Электроника ва радиотехника кафедраси “Электроника ва схемалар 1” фанидан МУСТАҚИЛ ИШ Мавзу: Умумий затвор уланиш схемасидаги майдоний транзисторнинг статик характеристикалари. Бажарди: 073-21 гурух талабаси Хабибуллев Жавохир Тошкент 2022 Режа 1.Майдоний транзистор 2. Умумий маълумотлар 3. МТ статик характеристикалари 4. МТ асосий параметрлари Майдоний транзистор (МТ) деб, ток кучи қийматини бошқариш yчун ўтказувчи каналдаги электр ўтказувчанлигикни ўзгартириш ҳисобига электр майдон ўзгариши билан бошқариладиган ярим ўтказгичли актив асбобга айтилади. Майдоний транзисторлар турли электр сигналлар ва қувватни кучайтириш учун мўлжалланган. Майдоний транзисторларда биполяр транзисторлардан фарқли равишда ток ташкил бўлишида фақат бир турдаги заряд ташувчилар иштирок этади: ёки электронлар, ёки коваклар. Шунинг учун улар яна униполяр транзисторлар деб ҳам аталади. Майдоний транзисторларнинг тузилиши ва канал ўтказувчанлигига кўра икки тури мавжуд: р–n ўтиш билан бошқариладиган майдоний транзистор ҳамда металл – диэлектрик – ярим ўтказгичли (МДЯ) тузилишга эга бўлган затвори изоляцияланган майдоний транзисторлар. Улар МДЯ- транзисторлар деб ҳам аталадилар. Р–n ўтиш билан бошқариладиган майдоний транзистор. 1 – расмда n–каналли р–n ўтиш билан бошқариладиган майдоний транзисторнинг тузилишининг қирқими (а) ва унинг шартли белгиси (б) келтирилган. а) б) 1– расм.
Каналнинг ўтказувчанлиги унинг қаршилиги билан аниқланади R l S , бу ерда - канал материалининг солиштирма қаршилиги, l- узунлиги, S – каналнинг кўндаланг кесим юзаси. Ташқи кучланиш мавжуд бўлмаганда канал узунлиги бўйлаб затвор остидаги каналнинг кўндаланг кесим юзаси бир хил бўлади. Берилган қутбланишда затвор ва исток оралиғига ташқи кучланиш берилса UЗИ р–n ўтиш тескари йўналишда силжийди, канал томонга кенгаяди, натижада канал узунлиги бўйлаб каналнинг кўндаланг кесим юзаси бир текис тораяди. Канал қаршилиги ортади, лекин чиқиш токи IС = 0 бўлади, чунки UСИ=0 (2 а - расм). Агар исток ва сток оралиғига кучланиш манбаи уланса, у ҳолда канал бўйлаб истокдан сток томонга электронлар дрейфи бошланади, яъни канал орқали сток токи IС оқиб ўта бошлайди. Кучланиш манбаи UСИ нинг уланиши р–n ўтиш кенглигига ҳам таъсир кўрсатади, чунки ўтиш кучланиши канал узунлиги бўйлаб турлича бўлади. Канал потенциали унинг узунлиги бўйлаб ўзгаради: исток потенциали нолга тенг бўлиб, сток томонга ортиб боради, сток потенциали эса UСИ га тенг бўлади. Р–n ўтишдаги тескари кучланиш исток яқинида U ЗИ га, сток яқинида эса UЗИ UСИ тенг бўлади. Натижада ўтиш кенглиги сток томонда каттароқ бўлиб, канал кесими сток томога камайиб боради (5.2. б -расм). а) б) 2–расм. Шундай қилиб, канал орқали оқиб ўтаётган токни UЗИ кучланиш қийматини (канал кесимини ўзгартиради) ҳамда UСИ кучланиш қийматини (ток ва канал узунлиги бўйлаб кесимни ўзгартиради) бошқариш мумкин. Исток томонда канал кенглиги берилган UЗИ қиймати билан, сток томонда эса UЗИ+ UСИ йиғинди қиймати билан аниқланади. UСИ қиймати қанча катта бўлса, каналнинг поналиги (клиновидность) ва унинг қаршилиги шунча катта бўлади. Каналнинг кўндаланг кесими нольга тенг бўладиган вақтдаги затвор кучланиши беркилиш кучланиши UЗИ.БЕРК. деб аталади. UЗИ бўладиган аталади. UСИ.ТЎЙ. кучланиш беркилиш кучланишига UЗИ.БЕРК га тенг вақтдаги сток кучланиши тўйиниш кучланиши UСИ.ТЎЙ. деб UСИ UСИ.ТЎЙ. вақтидаги транзисторнинг ишчи режими текис ўзгариш режими, UСИ UСИ.ТЎЙ. вақтидаги транзисторнинг ишчи режими эса тўйиниш режими деб аталади. Тўйиниш режимида UСИ кучланиш қийматининг ортишига қарамай IC токининг ортиши деярли тўхтайди. Бу ҳолат бир вақтнинг ўзида затвордаги UЗИ кучланишининг ҳам ортиши билан тушунтирилади. Бу вақтда канал тораяди ва IC токини камайишига олиб келади. Натижада IC дрейфрли ўзгармайди. Бирор уч электродли асбоб каби, майдоний транзисторларни уч хил схемада улаш мумкин: умумий исток (УИ), умумий сток (УС) ва умумий затвор (УЗ). УИ схема кенг тарқалган схема ҳисобланади. Download 64.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling