Мустақил иш объектлари Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳисобланади
Меҳнат ресурслари сонини ҳисоблаб таҳлил қилинг
Download 0.8 Mb.
|
surxondaryo samarqand
- Bu sahifa navigatsiya:
- МР = МЛА + ИЎП
- Иқтисодиётда банд бўлганларнинг вилоят (шаҳар) ҳудудлари бўйича тақсимланишини статистик таҳлил қилинг
- 2.3.1-жадвал 2010-2018 йилларда Самарқанд вилояти иқтисодиётида банд аҳоли сони
- 2.3.2-жадвал 2010-2018 йилларда Сурхондарё вилояти иқтисодиётида банд аҳоли сони
Меҳнат ресурслари сонини ҳисоблаб таҳлил қилингМеҳнат ресурслари- меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли ҳамда меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ва катта ёшдаги ишлаётган шахслар. Меҳнатга қобилиятли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли (МЛА) сони қуйидаги формула орқали ҳисобланади: МЛА = Э(16-60) + Х(16-55) - Ног - Пи, бу ерда, Э (16-60) – 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар сони; Х(16-55) – 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган хотин-қизлар сони; Ног – меҳнатга қобилиятли ёшдаги ишламаётган I ва II гуруҳ ногиронлари сони; Пи – ёшига кўра имтиёзли шартларда пенсия олаётган меҳнатга қобилиятли ёшдаги ишламаётган пенсионерлар сони. Меҳнат ресурслари (МР) сони қуйидаги формула орқали ҳисобланади: МР = МЛА + ИЎП,бу ерда, МР – меҳнат ресурслари сони; МЛА – меҳнатга қобилиятли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли сони; ИЎП – ишлаётган ўсмирлар ва пенсионерлар сони. Меҳнат ресурслари сони (МР) = иқтисодий фаол аҳоли сони + иқтисодий нофаол аҳоли сони Иқтисодиётда банд бўлганларнинг вилоят (шаҳар) ҳудудлари бўйича тақсимланишини статистик таҳлил қилингИш билан банд бўлганлар: а) ёлланиб ишлаётганлар, шу жумладан ишларни тўлиқ бўлмаган иш вақти мобайнида ёки уйда иш ҳақи олиб бажараётган, шунингдек ҳақ тўланадиган бошқа ишга, шу жумладан вақтинчалик ишга эга бўлган фуқаролар; б) касаллик, таътил, қайта тайёргарлик, малака ошириш, ишлаб чиқаришнинг тўхтаб туриши туфайли, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ вақтинчалик ишда бўлмаган ходим учун иш жойи сақланиб қоладиган бошқа ҳолларда иш жойида вақтинчалик бўлмаган фуқаролар; в) ўзини мустақил равишда иш билан таъминловчи фуқаролар, тадбиркорлар, шу жумладан юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар, кооперативлар аъзолари, фермерлар, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида меҳнат билан банд бўлганлар, бевосита мол етиштирувчилар, чорвачилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар ва сотувчилар, шунингдек кўрсатиб ўтилган фуқаролар тоифаларининг ишлаб чиқаришда қатнашадиган оила аъзолари; г) Қуролли кучларда, Миллий хавфсизлик хизмати ҳамда ички ишлар органлари ва қўшинларида ҳарбий хизматни, шунингдек муқобил хизматни ўтаётган фуқаролар; д) жамоат бирлашмаларида ва диний ташкилотларда ишлаётган, ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган фуқаролар. 2.3.1-жадвал 2010-2018 йилларда Самарқанд вилояти иқтисодиётида банд аҳоли сонидинамикаси (минг киши)
Самарқанд вилояти иқтисодиётида банд аҳоли сони динамикасини таҳлил қиладиган бўлсак, 2010 йилда 1229,9 минг кишини ташкил қилган бўлса, 2018 йилга келиб ушбу кўрсаткич 1463,3 минг кишини ташкил қилмоқда. 2010 йилга нисбатан 2018 йилда абсолют қўшимча ўзгариши 233,4 минг кишини ташкил қилган. Ушбу даврда ўзгариш суръати эса, 119,0 фоизга ошганини кўришимиз мумкин. Ўрганилаётган даврда занжирсин усулда ҳисоблаганда 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 59,8 минг кишига камайган. Яъни, қўшимча ўзгариш суръати 3,9 фоизга камайганлигини кўришимиз мумкин (2.3.1- жадвал). 2.3.2-жадвал 2010-2018 йилларда Сурхондарё вилояти иқтисодиётида банд аҳоли сонидинамикаси (минг киши)
Сурхондарё вилояти иқтисодиётида банд аҳоли сони динамикасини таҳлил қиладиган бўлсак, 2010 йилда 784,4 минг кишини ташкил қилган бўлса, 2018 йилга келиб ушбу кўрсаткич 984,0 минг кишини ташкил қилмоқда. 2010 йилга нисбатан 2018 йилда абсолют қўшимча ўзгариши 199,6 минг кишини ташкил қилган. Ушбу даврда ўзгариш суръати эса, 125,4 фоизга ошганини кўришимиз мумкин. Ўрганилаётган даврда занжирсин усулда ҳисоблаганда 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 7,7 минг кишига камайган. Яъни, қўшимча ўзгариш суръати 0,8 фоизга камайганлигини кўришимиз мумкин. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling