Мустақил иш стрессни бартараф этиш ва стресс билан енгиш
Download 204.38 Kb.
|
МУСТАКИЛ ИШ САЛОМАТЛИК ПСИХОЛОГИЯСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Саёҳат” машқи
3. Амалий қисм.
Стресс холатларини тушириш усуллари, кайфиятни яхшилаш. (Бу тарқатма материал сифатида ҳар бир иштирокчига берилиши керак) Тажриба ортиши билан эмоционал юкнинг оғирлиги камайиши мумкин, лекин умуман йўқолиб кетмайди. Сизларга иш пайтида фойдаланса бўладиган стресс билан курашишнинг қуйидаги табиий усулларини таклиф қиламиз: - Кулгу, табассум; - Яхши ва ёқимли нарсалар ҳақида ўйлаш; - Турли жисмоний ҳаракатлар: чўзилиш, керишиш каби; - Деразадан кўриниб турган пейзажни кузатиш; - Хонадаги гулларни, қадрдон фотосуратларни томоша қилиш; - Қуёш нурларида “чўмилиш”; - Югуриш билан шуғулланинг; -Муваффақиятлар кундалиги тутиб, ҳар қандай кичик ютуқларингизни унга ёзиб боринг, вақти-вақти билан уни варақлаб ўқинг; - Кайфиятингизни ва ҳаётга бўлган қизиқишингизни оширувчи шахсий мусиқа ва кино-филмларингизни жамлаб қўйиб, кераб бўлганда ўша заҳоти тинглаб, тамошо қилинг; - Тоза ҳаводан тўйиб нафас олиш; - Кимгадир бошқаларга мақтов, комплиментлар айтиш. Мазкур рўйхатни олиб, тез-тез кўзингиз тушадиган жойга илиб қўйиш ва уни ёдга олиб туриш тавсия этилади. Шунингдек, мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган ўзига хос психологик реабилитация усуллари бор. “Саёҳат” машқи (медитация) Психолог иштирокчиларга қулай жойлашиб олишни таклиф қилади ва сокин ёқимли мусиқа қўяди. Кўзларингизни юминг... тасаввур қилинг, Сиз саёҳатга кетдингиз. Сиз кўплаб давлатларга бориб, турли инсонлар билан танишдингиз. Мана Сиз кенг, ям-яшил дала бўйлаб автомобилда кетяпсиз. Атрофингизда капалаклар, ниначилар учиб юрибди. Асаларилар вижжиллаб учиб юрибди – улар асал йиғяптилар. Қушлар куйлаяпти - улар Сизнинг дала орқали кетётганингиздан хурсанд. Гулларнинг хушбўй ифори, майсаларнинг барра хиди тараляпти. Тепаликда жуда чиройли саройни кўрдингиз. Нимадир Сизни ўша томонга чорлаяпти. Ва Сиз саройга олиб борадиган йўл бўйлаб кета бошладингиз. Саройга кирар экансиз, унинг гўзаллигидан хайратландингиз. Бу ерда ҳамма нарса қулай ва чиройли, худди бу кошона Сиз учун қурилгандек. Сиз бу ердан ўзингиз учун муҳим бир нарса топишингизни тушуняпсиз. Сиз сарой бўйлаб енгил ва ишонч билан қадам босяпсиз. Тасаввур қилинг, Сиз сарой бўйлаб айланиб, ўзингизга керакли бўлган ўша нарсани топиб олдингиз...(пауза 5-10 сония) Сиз бу муҳташам саройдан топган ҳамма нарсангиз ўзингиз билан қолади, Сиз қайтаётганингизда бунарсалар ўзинигиз билан қолади. Энди эса чуқур нафас олинг... ва чиқаринг. Барча яхши нарсаларни ўзингиз билан олишинигиз мумкин. Ва аста-секин кўзларингизни очинг ва бизнинг олдимизга қайтинг. Download 204.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling