Ўрнига қўйиб кўриш: Инсон одатда бошқаларнинг ҳолатини чуқур анлаб етмаганлиги сабаб ҳам уларга нисбатан салбий позицияда қолиб кетиши мумкин. Шунинг учун инсон ўзининг салбий эмоция ва ҳиссиётларнини сабабчиси ёки қаратилган обекти деб ҳисоблаган инсон ўрнига қўйиб кўриши лозим
Қорадан Оқ топпиш: Ҳаётда турли ҳил инсонлар учраши мумкин албатта, шуни эътиборга олган ҳолда мутлоқ салбий таасурот қолдирган инсонлардан ҳам камида учта ижобий ҳислат ёки фазилат қидирип топишимиз ва диққатимизни кўпроқ ўша қидирип топганларимизга қаратишимиз лозим. Шунда ўшандайин инсонлардан қолгам салбий тааассурот ва уларга бўлган нафрат ҳиссидан қутилишимиз мумкин. Агар кучингиз еца ундай инсонларга ёрдам беринг…акси ҳолда ҳеч бўлмаса ундайларни ёмон кўриб қолиб ўзингизни салбий ҳис билан қийнаб юрманг
Ваъда бериш: Инсоннинг ўзидан ҳам тез-тез хато ўтиб туради, бундан инсон виждони қийналиши, уялиб, афсус чекиб юриши…оқибатда ўзига ором бермас ёпишқоқ фикрларни, салбий эмоция ва ҳиссиётларни орттириб олиши мумкин. Шунинг учун инсон хато қилдими ўзига ўзи вада бериши керак, ўзини хато ва камчиликлари билан қабул қилиши керак, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бошқа қайтармасликка ўзига виждонан вада бериши ва тўхтаган йўлида давом этиши лозим. Бунда инсон ўзидаги нуқсон ёки камчилик деб эъътироф этилган, танқид қилинган жиҳатларини ҳам маълум маънода қабул қила олиши ҳам фойдали. Лекин хато ва камчиликларни тузатишга имкон бўла туриб уларни тузатмаслик янги мудҳиш, тузатиб бўлмас хато ва камчиликларни келтириб чиқариши эҳтимол.
“Стресс ва салбий эмоцияларни бошқариш” педагоглар учун психологик тренинг дастури
Мақсад:
педагогларнинг эмоционал зўриқишини енгиллаштириш,
стрессоген ҳолати даражасини аниқлаш,
эмоционал ҳолатни бошқариш усулларини ҳосил қилиш,
кайфиятни яхшилаш усулларини ўргатиш.
Вазифалар:
Педагогларда негатив эмоциялар ва ҳиссиётларни конструктив намоён қилиш кўникмаларини шакллантириш.
Педагогларнинг психик саломатлигини асраш.
Жиҳозлар:
Варақлар (А4), ручка, табиатни акс эттирувчи-релаксацион мусиқалар, копток, “Стрессга қарши курашишни ўрганишингиз керакми?” тести бланкалари, “Осмон” тасвирланган фонга ёпиштирилган турфа рангдаги юлдузлар, товуш гимнастикаси учун ҳарфли карточкалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |